ҚИСҚАЧА ХУЛОСАЛАР
Сен-Симонизм таълимоти ўз ривожида тўртта босқични босиб
ўтди. Биринчи босқич унинг 1815 йилгача ёзилган асарларида
ёритилиб, олимнинг ижтимоий-иқтисодий тафаккури энди шаклланиб
бораётган эди. Иккинчи босқич Сен-Симон ҳаётининг сўнгги ўн
йиллигида ёзилган асарларни ўз ичига олиб, уларда капитализм
табиий ва абадий деган фикрдан қайтиб, янги, қарама-қаршилик ва
рақобат ўрнига биродарлик ва ҳамкорликка асосланган жамият
вужудга келиши кўрсатилади.
Бу алмашинув тинч йўл билан, «индустриаллар жамияти»нинг
ривожланиши ва феодалларни тугатиш асосида олиб борилади. Сен-
Симон умуман хусусий мулкчиликка қарши чиққан эмас, у фақат
жамиятда маълум назорат ўрнатилганлиги мақсадга мувофиқдир, деб
ҳисоблайди.
Учинчи босқичга Сен-Симоннинг вафотидан кейин олти йил
ичида унинг шогирдлари яратган асарлар ҳамда уларнинг ташвиқот ва
амалий фаолияти киради. Бу босқичда Сен-Симонизм социалистик
таълимотга айланиб, хусусий мулкчиликни бартараф этишни,
бойликни ҳар кимнинг меҳнати ва лаёқатига қараб тақсим қилишни,
ишлаб чиқаришни эса режалаштиришни талаб қилади. Бу ғоялар
тўлиқ равишда 1829 йилларда Сен-Симоннинг яқин шогирдлари
С.А.Базар, Б.П.Анфонтен, Б.О.Родриг томонидан Парижда ўқилган
оммавий маърузаларда ўз аксини топди. Сен-Симон ва унинг
шогирдлари
асарларида
сиёсий
иқтисоднинг
асосий
категорияларининг илмий таҳлилини учратмаймиз.
Улар қиймат шаклларини, иш ҳақи, фойда ва ер рентасининг
хусусиятларини ўрганишни мақсад қилганлари йўқ. Балки, сиёсий
иқтисод фани олдига янги вазифаларни: капиталистик ишлаб чиқариш
усулининг вужудга келиши ва ривожланиши, ундаги қарама-
қаршиликлар, нима учун ва қандай кўринишда социализмга ўрин
бўшатиши кераклигини ўрганишни қўяди.
1831
йилда бошланган тўртинчи босқич Сен-Симонизм инқирози
босқичидир. Ишчилар орасида мустаҳкам ўрин эгалламаган Сен-
Симончилар дастлабки революциялар даврида анча ўзларини йўқотиб
қўйдилар. Натижада улар орасида келишмовчиликлар вужудга келиб,
иккига бўлинишга, кейинчалик эса умуман Сен-Симонизмнинг оқим
сифатида тарқалиб кетишига сабаб бўлди. Сен-Симон агар янги
жамиятнинг умумий қиёфасини, яъни эскизини яратган бўлса, Фуре ўз
навбатида ундаги меҳнатни ва ҳаётни ташкил қилувчи алоҳида
ячейкаларнинг моҳиятларини ўрганди. Фуре асарлари ва ғояларининг
аҳамияти шундан иборатки, олимнинг ўзи капитализм қонуниятларини
ўрганишга ҳаракат қилди.
Унинг меҳнатни ташкил қилиш, меҳнатни табиий зарурат ўрнида
билиш ва мусобақалар тўғрисидаги ғоялари ҳозирги даврда ҳам катта
аҳамиятга эгадир. Ҳаёлий социалистлар ичида Оуэн биринчи бўлиб
классик иқтисодий мактаб прициплари асосида капитализмга қарши
қисқача хулосаларларни чиқарди. У ўз қарашларини Рикардонинг
қийматнинг меҳнат назарияси асосида яратиб, айрим ҳолларда
Буагилбер қарашларидан ҳам кенг фойдаланди. Сен-Симон ва Фуре
таълимотлари билан танишган чоғимизда уларнинг ғоялари тўлиқ
социалистик бўлмай, ҳали хусусий мулкни сақлаб қолганликлари,
капиталистларнинг синф сифатида сақлаб қолиниши ва уларнинг
ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиб, фойда олишлари
мумкинлигини кузатамиз. Оуэн системаси эса улардан фарқ қилиб,
нафақат социалистик қарашларни ривожлантирди, шу билан бирга
иккинчи юқори фаза бўлмиш коммунизмни ҳам тасвирлади.
Лекин
Оуэн
таълимоти
ҳам
қарама-қаршиликлар
ва
тартибсизликлардан холи эмас эди. Чунки синфий муносабатларнинг
этилмаганлиги жамиятни қайта қуриш имкониятини бермас эди.
Гарчанд Оуэн ишчилар синфининг тутган ўрнини тўғри тушунмаган
бўлса-да, ўз ғоялари билан марксистик иқтисодий таълимотнинг
вужудга келишида алоҳида ўрин эгаллаган эди.
Р.Оуэн ташвиқотларидан руҳланган классик иқтисодчилар Смит
ва Рикардо таълимотлари билан яқиндан таниш бўлган ва сиёсий
иқтисодда ишчилар манфаатларини биринчи бор ифода этган
кишилар социалист-рикардочилар эди. Уларнинг иқтисодий ғоялари
Оуэнникига нисбатан анча мукаммал бўлиб, Рикардо таълимотини
илмий ривожлантиришга уриндилар. Социалистлар Рикардонинг
«қийматнинг меҳнат назарияси»ни чуқур ўрганиб, уни мантиқий
ниҳоясига етказдилар. Улар меҳнат билан капитал ўртасидаги
айирбошлашни мавжуд қонунларга зид деб фанда фойдани илмий
изоҳлаш зарур деб кўрсатдилар. Лекин ўзлари бунга ҳақиқий илмий
таъриф бера олмадилар.
ХIХ асрнинг 20-30 йилларида социалист-рикардочилар илк
ишчилар ҳаракатлари шаклланаётган даврда катта ижобий ютуқларга
эришдилар ва иқтисодий таълимотлар тарихи фани ривожига маълум
ҳисса қўшдилар. ХIХ асрнинг ўрталарида марксизм иқтисодий
таълимоти вужудга келди. Бу таълимот бўйича капитализмнинг ўз
даври учун (аввалги формацияларга нисбатан) устунлиги ижобий
томонлари кўрсатиб берилди. Лекин бу жамиятнинг келажаги йўқ
эканлиги, ўз ўрнини янги жамиятга бўшатиб бериши «исботланди».
Қийматнинг меҳнат назарияси асосида ишчиларнинг ишлаб чиқариш
воситасидан маҳрум қилиниши (ёки капиталистлар томонидан
эгалланиши) натижасида капиталистлар қўшимча қиймат олиш йўли
билан доимо бойиб бориши, ишчиларнинг «эксплуатация қилиниши ва
қашшоқлашиб бориши» қонуни очилди. Капитализм ички қарама-
қаршиликларининг чуқурлашуви туфайли бозор механизми уларни
тартибга сола олмади. Корхоналарнинг ҳажми инқирозлар туфайли
доимо ўсиб бориши, фирмаларннг йириклашув тенденцияси
капитализм хусусиятидир.
Айрим одамлар томонидан мулкнинг монополизацияси рўй
беради, ишчи кучи товарга айланади, омманинг пролетарлашуви
кучаяди, уларнинг кўпчилигида ишсизлик ва бошқа негатив ҳолатлар
туфайли норозилик ортади, охир-оқибатда капиталистик жамият
емирилади. Бу жараён дастлаб энг ривожланган бир қанча
мамлакатларда бир вақтнинг ўзида рўй беради, деб башорат қилинди.
Янги жамиятда хусусий мулк ўрнига умумхалқ мулкининг устун бўлиши
кўрсатилди. ХIХ асрнинг охири ва ХХ аср бошида капитализмнинг
монополиялашган даврида ленинизм таълимоти юзага келган бўлиб,
марксизм тўлдирилди ва ривожлантирилди. Бу таълимотга кўра
капитализмнинг емирилиши ва инқилоб нисбатан паст ривожланган,
империализм занжирлари бўш бўлган айрим мамлакатларда ҳам рўй
бериши мумкинлиги кўрсатилди.
Бу башорат ХХ аср бошида қисман Россия, Монголия, II Жаҳон
урушидан кейин бир қанча Европа, Осиё ва Америка мамлакатларида
оқланди. 70 йилдан ортиқ давом этган «социалистик» жамият қуриш
тажрибаси
ўзини
тўла
оқламади.
Айниқса
соф
бозор
муносабатларидан воз кечиш, давлат мулкининг етакчи бўлиб олиши
ва давлатнинг иқтисодиётга фаол аралашуви, хусусий мулк ва хусусий
савдонинг инкор этилиши, ерга давлат монополияси, эркин
рақобатнинг мусобақа билан алмаштирилиши, баҳоларнинг юқоридан
қатъий белгиланиши, планлаштиришнинг юқоридан қатъий жорий
қилиниши, эркин танлаш ҳуқуқининг чекланганлиги ва бошқалар бозор
муносабатларининг янги шакли - маъмурий-буйруқбозлик асосидаги
иқтисодиётни келтириб чиқарди, эркин бозорга зид иқтисодиётни
вужудга келтирди.
Оқибатда собиқ СССР ва бошқа «социалистик» деб аталган
мамлакатларда иқтисодий ва сиёсий инқироз рўй берди, улар
парчаланди ва бозор иқтисодиёти йўлига ўтишга мажбур бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |