3.1. Ушбу шартнома бўйича тақдим этиладиган абонент қурилмасининг нархи шартнома тузилган кунда амал қилади.
3.2. Ушбу шартнома бўйича тўловлар шартнома тузилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида миллий валютада 100 % миқдорида олдиндан тўловни Сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказиш йўли орқали амалга оширилади.
ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Сотувчи ва Харидор ушбу шартнома бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу шартномада белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
4.2. Ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар уларни бажариш жараёнида ҳал қилинади. Томонлар ўртасида юзага келадиган барча низолар ва келишмовчиликлар Томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Агар келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг иложи бўлмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида кўриб чиқилади.
5. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ 5.1. Агар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришнинг имкони бўлмаса, Томонлар мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилинадилар. Бундай ҳолларда мажбуриятларни бажариш муддати ушбу ҳолатларнинг давомийлигига мутаносиб равишда узайтирилади. Мажбуриятларни бажаришнинг имкони йўқлиги юзага келган Томон бошқа Томонни форс-мажор ҳолатлари юзага келганлиги тўгрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Форс-мажор ҳолатлари тўғрисида хабар бермаслик ёки ўз вақтида хабар бермаслик тегишли Томонни келажакда уларни сабаб қилиб кўрсатиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
6. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР 6.1. Томонларнинг ҳеч бири ушбу шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини иккинчи томоннинг ёзма розилигисиз учинчи шахсга ўтказишга ҳақли эмас.
6.2. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Томонларнинг ўзаро келишувига асосан ёзма шаклда расмийлаштирилади ва иккала Томондан имзоланади.
6.3. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва шартномада белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунга қадар амал қилади.
Ушбу шартнома 2 нусхада тузилган, шартноманинг ҳар бир нусхаси бир хил юридик кучга эга. Харидор имзо қўйилгунга қадар шартнома билан танишиб чиққан ва шартнома тузилгҳан тилга унинг эътирози йўқ.
Харидорга Сотувчи томонидан абонент қурилмасининг функсионал хусусиятлари ва шартнома шартлари юзасидан тўлиқ маълумотлар ва тушунтиришлар берилган.
Томонлар ушбу шартномани имзолаб, порахўрлик билан курашиш ва унинг олдини олиш муҳумлигини тан оладилар ва шу мақсадда ҳар икки Томон порахўрлик ва коррупсияга қарши курашиш бўйича барча амалдаги қонунлар, қоидалар ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган ёки амалга оширилаётган санксияларга тўлиқ риоя қилишга розилик билдирадилар.