55 -сон буйруғига 1-илова
Абонент қурилмаси ва сарфланадиган материалларни тақдим этиш бўйича 1922204610-сон ШАРТНОМА
Термиз шаҳри 2022 йил“22”апрел “Ўзбектелеком” АК “Сурхондарё” филиали номидан Устав ва 27-01-14/6026--сон Ишончнома асосида иш юритувчи филиал директори Ш.Норқўчқоров (кейинги ўринларда – Сотувчи) бир томондан ва ИП ООО «TANOVAR SURHAN» номидан ________________ асосида иш юритувчи Р.Н.Намозов (кейинги ўринларда – Харидор) иккинчи томондан (биргаликда – Томонлар, алоҳида - Томон) ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ Сотувчи ушбу шартнома шартларига мувофиқ Харидорга қуйидаги абонент қурилмасини тақдим этади, Харидор эса ушбу шартнома шартларига мувофиқ қабул қилинган абонент қурилмаси учун тўловини амалга оширади:
Т/р
Номи
Модем серияси
Ўлчов бирлиги
Нархи (сўм)
ҚҚС (сўм)
Сумма ҚҚС билан (сўм)
1.
«TANOVAR SURHAN»
48575443D79F78A6
1 дона
503 436.05
15%
578951.46
Т/р
Оптик кабел
Кабел серияси
метр
Нархи (сўм)
ҚҚС (сўм)
Сумма ҚҚС билан (сўм)
1
-
-
-
-
-
-
Умумий сумма:
578951.46
2. АБОНЕНТ ҚУРИЛМАСИНИНГ СИФАТИ 2.1. Етказиб бериладиган абонент қурилмасининг сифати амалдаги стандартларга ёки техник шартларга мувофиқ бўлиши ва талаб бўйича Харидорга тақдим этиладиган ишлаб чиқарувчининг сертификати билан тасдиқланиши керак. Абонент қурилмаси билан биргаликда абонент қурилмасини эксплуататсия қилиш шартлари муддати кўрсатилган кафолат талони тақдим этилади.
2.2. Сотувчи абонент қурилмасини сақлаш ва ташиш бўйича белгиланган талабларга жавоб берадиган идишда ёки қадоқда топшириши шарт.
. Харидор ушбу шартномани имзолашдан аввал абонент қурилмасининг маркаси ва комплектатсиясини текшириши шарт.
2.4. Абонент қурилмасининг нуқсон билан ишлаб чиқарилганлиги ёки унинг бошқа бирор-бир камчилиги аниқланганда, Абонент томонидан барча кафолат мажбуриятлари бажарилган тақдирда, Кафолат талонида белгиланган муддат тугагандан со'нг, ускунани алмаштириш мумкин эмас. Сотувчига кейинги та'мирлаш учун абонент ускунасини олиб боиш Харидор томонидан о'з маблаг'лари ҳисобидан амалга оширилади.
2.5. Агар абонент қурилмаси техник талабларга жавоб бермаса, Харидор ушбу шартномани бекор қилиши ва тақдим этилган абонент қурилмасини тўлиқ жамланган ҳолда 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайтариб бериши мумкин.
Абонент қурилмаси шартнома тузилган кундан бошлаб, ушбу шартноманинг 3.2 бандида кўрсатилган тартибда олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг 3 иш куни ичида (агар шартномада назарда тутилган бўлса) Харидорга топширилади. Абонент қурилмаси билан бир вақтда Сотувчи абонент қурилмасига тегишли ҳужжатларни (техник паспорт, фойдаланиш йўриқномаси, кафолат талони) Харидорга топширади.
Харидор абонент қурилмасини қабул қилиб олаётганида Абонент қурилмасини топшириш-қабул қилиш далолатномасига имзо қўяди ва ҳисобварақ-фактурани электрон тарзда қабул қилиб олади.
Харидор сарфланган материаллар шу қаторда оптик кабелни қабул қилиб олаётганида ҳақиқий сарфланган миқдори иловада кўрсатилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига имзо қўяди ва ҳисобварақ-фактурани электрон тарзда қабул қилиб олади.
2.8 Абонент қурилмасининг тўлиқлиги ва ташқи нуқсонлари юзасидан даъволар қурилма берилган вақтда ҳисобварақ-фактура ва Абонент қурилмасини топшириш-қабул қилиш далолатномасини имзолашдан аввал билдирилади. Агар абонент қурилмаси нуқсонли бўлса ёки унинг тўлиқ эмаслиги аниқланса, қурилмани қабул қилиш вақтида Харидор Сотувчига қуйидаги талаб билан ёзма равишда мурожаат қилади:
- лозим даражадаги сифатга эга бўлган, аналог маркали абонент қурилмасига алмаштириш ёки сотиб олиш нархини қайта ҳисоблаш орқали бошқа маркадаги абонент қурилмасига алмаштириш;
- сотиб олиш нархини мутаносиб равишда камайтириш.
2.9 Харидор ҳисобварақ-фактура ва Абонент қурилмасини қабул қилиш далолатномасини имзолагандан сўнг, абонент қурилмаси тегишли сифатда етказиб берилган деб ҳисобланади, унинг тўлиқлиги ва ташқи нуқсонлари бўйича даъволар қабул қилинмайди.
2.10 Сотувчи абонент қурилмасининг кафолат талонига мувофиқ, белгиланган муддатга тақдим этилаётган қурилмага кафолат бериш мажбуриятини олади. Кафолат муддати Харидорга абонент қурилмаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
2. 11 “Кафолатли ҳолат” деганда, абонент қурилмасини ишлатиш вақтида Харидор томонидан аниқланган, Харидорнинг айби билан эмас, балки ишлаб чиқарувчининг айби билан юзага келган нуқсон тушунилади. Бошқа барча ҳолларда Сотувчи ва қурилмани ишлаб чиқарувчи корхона сотиб олинган абонент қурилмаси ва унинг тўғри ишлашига жавобгар эмас.
2.12 Абонент қуримаси нотўғри ишлашини бартараф этиш бўйича тегишли ишлар бажарилиши Харидорни қурилма учун ҳақ тўлаш мажбуриятларини бажаришдан ва уларни бажармаганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
2.13 Кафолат муддати давомида Харидор томонидан абонент қурилмасини эксплуататсия қилиш қоидаларига риоя қилмаслик натижасида юзага келган носозликларнинг бартараф этилиши Харидор ҳисобидан амалга оширилади. Абонент тақдим этилган қурилмани яхши ҳолатда сақлаш, қурилмадан фойдаланиш бўйича қўлланмада келтирилган тавсиялар асосида фойдаланиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Абонент қурилмадан намлик юқори бўлган, тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушадиган, вентилятсия тешиклари тўсиб қўйилган ҳоналарда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Эксплуататсия қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари Сотувчи ходимлари томонидан тузилган далолатномаларда акс эттирилади.