22-мавзу.Қурилиш сифатини бошқариш. Бино ва иншоатларни фойдаланишга топширишҲужжат кучини йўқотган 20.06.2019
20 мавзу (2)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ҚУРИЛИШ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШНИНГ ЧЕТ ЭЛ ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНИШ ВА УЛАРНИНГ ЯНГИ УСУЛЛАРИНИ ҲАМДА ИЛҒОР ҚУРИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган. Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш ва бошқаришнинг илғор хорижий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда қурилишда инвестиция муносабатларини янада такомиллаштириш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, қурилиш ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш ҳамда қурилиш соҳасида илғор технологияларни қўллаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш ва қурилиш материаллари саноати комплекси ҳузурида Қурилиш ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг чет эл тажрибасини ўрганиш ва уларнинг янги усулларини ҳамда илғор қурилиш технологияларини жорий этиш бўйича доимий ишловчи республика комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия деб аталади) иловага* мувофиқ таркибда тузилсин. * Илова рус тилидаги матнда берилган. LexUZ шарҳи 1-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. 2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин: LexUZ шарҳи 2-банднинг биринчи хатбошига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. а) қуйидаги масалалар бўйича чет эл тажрибасини ўрганишни ташкил этиш: «лойиҳа-менежмент» асосида инвестиция жараёнларини самарали бошқариш, техник-иқтисодий асослашлар, бизнес-режалар тузиш, халқаро амалиётга, шунингдек халқаро молиявий ва кредит муассасалари мезонларига мувофиқ лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш; инвестициялар соҳасида давлат буюртмасини ва давлат харидларини, шартнома муносабатларини, пудрат ишлари ва қурилиш материаллари бозорини, нарх белгилаш устидан мониторингни шакллантириш; янги техника ва қурилиш-монтаж ишларининг технологияси, қурилиш материалларининг илғор турлари қўлланишини иқтисодий асослаш; б) қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг илғор усулларини, илғор қурилиш технологияларини жорий этиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шу жумладан лизинг бўйича қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, технология асбоб-ускуналари олиш масалаларида жойлардаги давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларига, инвестиция жараёни қатнашчилари бўлган корхоналар ва ташкилотларга кўмаклашиш; в) қурилиш ишлаб чиқариши соҳасида чет эл тажрибасини умумлаштириш, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш, жаҳон амалиётининг илғор ютуқларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича ишларни ташкил этиш; г) замонавий техникавий даражадаги тегишли ахборот базасини ташкил этиш ва ахборотнинг қурилиш жараёни қатнашчилари ўртасида кенг ёйилишни таъминлаш, чет эл инжиниринг фирмалари ва қурилиш компанияларининг тажрибасини ўрганиш, маҳаллий мутахассисларни хорижий мамлакатларда ўқитиш ва тажриба алмашиш бўйича семинарлар ташкил этиш. 3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини ҳамда илғор қурилиш технологияларини жорий этиш бўйича илғор хорижий тажриба тўғрисидаги ахборотларни элчихоналар ва тегишли ваколатхоналар орқали олишда Комиссияга ҳар томонлама ёрдам берсинлар. LexUZ шарҳи 3-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари чет эл тажрибасини ўрганиш ва қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва бошқаришнинг янги усулларини жорий этиш, илғор қурилиш технологияларини ўзлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибини икки ҳафта муддатда тасдиқласинлар. Олдинги таҳрирга қаранг. (5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган) 6. Комиссия қурилиш ва лойиҳа ташкилотларини, қурилиш материаллари корхоналарини замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозлаш учун чет эл инвестицияларини имтиёзли шартларда жалб этиш ишларини халқаро молия ташкилотлари ва бошқа чет эл инвесторлари билан доимий равишда ўтказсин. LexUZ шарҳи 6-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. 7. Белгилансинки, Комиссия ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар вазирликлар, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик юритиш ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир. LexUZ шарҳи 7-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган. Ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин. Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов Тошкент ш., 1999 йил 3 сентябрь, 412-сон Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг. © Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази Download 187,44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |