21-боб. Ингичка ичак тутилиши


Сабр-бардош ҳақида икки оғиз



Download 297 Kb.
bet13/16
Sana02.07.2022
Hajmi297 Kb.
#732949
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
twentiyfirst

Сабр-бардош ҳақида икки оғиз

Сиз шуни тушуниб етишингиз керакки, тарқалган битишмали жараён ёки радиацион энтерит кабилар билан оғриган беморларнинг операциялари узоқ давом этади ва машаққатли бўлади. Операцияни бошлаётганда тез ва енгил муолажа ҳақида ўйлаган бўлсангиз, қоринни очганингизда эса даб-дала жараёнга дуч келиб қолсангиз, биринчи қиладиган ишингиз маънан ўзингизни узоқ ва машаққатли ишга тайёрлашингиз керак. Агар шундай қилмасангиз, операцияни тезлатаман, деб фожеага сабаб бўлишингиз мумкин, яъни ичакда тасодифий кўп сонли шикастланишлар қилиб, қорин бўлшиғини булғашингиз, бу билан эса операция муддатини янада узайтириб, унинг мураккаблигини янада оширишга сабаб бўласиз. Бунақа қоринга тасодифан кириб қолган бўлсангиз, операциянинг ҳар бир иштирокчисини “операция бир неча соат давом этади, мен ҳар бир ичак қовузлоғини ажратиб чиқишим, муаммони ҳал қилишим керак”, деб огоҳлантиринг. Кейин эса диққат билан, оҳиста, қанча керак бўлса, шунча ишланг.




Ўт-тошли илеус

Ўт-тошли илеус, одатда, ўт-тош касаллиги билан узоқ муддатдан бери оғрийдиган ёши улуғ беморларда кузатилади. Унинг сабаби бўлиб ёндош ичак (одатда ўн икки бармоқли ичак) деворида ётоқ яра ҳосил қилиб, унга ўтиб ва ичак бўйлаб кўчиб юриб, охири оч ичакнинг тор соҳасига бориб тиқилиб қолувчи катта ўт тоши хизмат қилади. Дастлаб тиқилган тош шу соҳадан ўз-ўзидан ўтиб кетиши ва қайталанувчи қисман ичак тутилиш белгиларини чақириши мумкин. Қорин бўшлиғи рентгенограммасида ўт йўлларида эркин газни диққат билан изласангиз, бу касалликни ҳеч қачон ўтказиб юбормайсиз (5-боб). Ўт йўлларига газ тош чақирган ётоқ яра туфайли келиб чиққан ичак-пуфак оқмасидан ўтади. Бу ҳолат оператив йўл билан даволанади, бажарилажак операциянинг ҳажми эса беморнинг ахволидан келиб чиқиб белгиланади. Оғир ва беқувват беморларда фақат ичак тутилиши билан шуғулланинг; тош турган соҳадан бироз тепада энтеротомия қилиб, тошни олиб ташланг, шунингдек, ичакнинг проксимал қисмини (келтирувчи қовузлоқни) текшириб кўринг, яна бошқа ўт тошлари қолиб кетиб, қайта операция қилиб юрманг. Ёшроқ, аҳволи яхшироқ беморларда сиз касалликнинг сабаби – ўт пуфаги билан ҳам масалани ҳал қилиб олишингиз мумкин. Холецистэктомия қилинг, ўн икки бармоқли ичакдаги тешикни у торайиб қолмаслиги учун кўндаланг чоклар билан тикиб беркитинг. Аммо эсингизда бўлсинки, ичак тутилишини бартараф этгач, ўт пуфагини олиб ташлашдан бош тортиш ҳам тўғри қарорлар сирасига киради.




Безоарлар

Безоарлар – бу меъдада шаклланадиган, чала ҳазм бўлган ёки умуман ҳазм бўлмаган меъда маҳсулининг йиғилиб, ўзаро ёпишиб, мушт ёки шарсимон шаклга келиб қолишидир. У меъдадан ичакка ўтиб ҳаракатланади ва охир оқибат ёнбош ичакнинг терминал қисмини беркитиб қўяди. Сиз безоарларнинг қуйидаги турларидан бирига дуч келишингиз мумкин:



  • Фитобезоарлар: меъда фаолияти издан чиққан беморларда (масалан, меъдани кесиш, ваготомия, бариатрик операцияларидан сўнг, диабетик гастропарез), руҳий касалликларга чалинганлар ва қарияларнинг овқатни чайнамасдан ютиши туфайли чала ҳазм бўлган мева ёки сабзавотларнинг йиғилиб қолиши. Фитобезоарлар, айниқса, мева-сабзавотларни кўп миқдорда истеъмол қилганда пайдо бўлиши мумкин (менинг бир беморим 1 пакет барра сабзини истеъмол қилгач, ИИТ хуружи билан мурожаат қилиб келган) Аммо ингичка ичак тутилиши хуружларини чақириш борасида хурмо мевасига етадигани йўқ (бизнинг шароитда дўлана хурмо билан бемалол баҳслаша олади – таржимон).

  • Трихобезоарлар: кўпинча ўзининг сочларини ютиб юборадиган, руҳий касалликлар билан оғриган ёш беморларда учрайди. Трихобезоарлар меъдада шаклланади ва катта ўлчамларга етиб бориши мумкин, улар кичкина бўлакларга бўлиниб, ичакка бўшлиғига ўтиши ва унинг турли соҳаларида обструкция чақириши мумкин.


  • Download 297 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish