2022 йилги меҳнат шартномаларида тузатиш керак бўладиган беш банд


Ходимлар билан ёзма меҳнат шартномалари тузилганини текширинг



Download 63,21 Kb.
bet4/4
Sana20.11.2022
Hajmi63,21 Kb.
#869222
1   2   3   4
Bog'liq
2022 йилги меҳнат шартномаларида тузатиш керак бўладиган беш банд

5. Ходимлар билан ёзма меҳнат шартномалари тузилганини текширинг
Амалиётда ходимни ёзма меҳнат шартномасини расмийлаштирмасдан ишга олиш ҳоллари ҳали ҳам учраб турибди, айниқса бундай ҳолатлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бўлмиш корхоналарда кузатилади. Бу кўпинча кадрлар ҳисоби суст бўлганда ёки умуман бўлмаганда юз беради. одатда, меҳнат шартномаларининг мавжудлиги масаласига текширувдан олдин ёки ундан кейин эътибор қарата бошлайдилар. Шу сабабли аудит пайтида бу талабга алоҳида эътибор беринг.
Меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир (МК 72-моддаси 1-қисми).
МК 73-моддасига кўра, меҳнат шартномасининг мазмуни тарафлар келишуви бўйича, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Меҳнат шартномаси номуайян муддатга ишга қабул қилинадиган доимий ишловчи ходимлар билан ҳам, беш йилгача бўлган муддатга муайян ишни бажариш вақти учун ишга қабул қилинадиган ходимлар билан ҳам асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар, касаначилар ва бошқалар билан тузилади. Муддатли меҳнат шартномаси меҳнат муносабатлари номуайян муддатга белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда: бўлажак ишнинг хусусиятини; уни бажариш шартларини; ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда; қонунда бевосита назарда тутилган ҳолларда тузилади (Ёзма ҳолдаги меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар, Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 йилдаги 133-сонли қарорига 1-илова).
Меҳнат шартномасининг «Умумий қоидалар» бўлимида зарур ва қўшимча шартлар кўрсатилади.
Меҳнат шартномасинингзарур шартлари:

  • иш жойи;

  • меҳнат функцияси;

  • иш бошланадиган кун;

  • меҳнат шартномаси муддати;

  • меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва бошқа шартлар;

  • бошқа меҳнат шартлари.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим меҳнат шартномалари (контрактлар)ни тузишда зарур шартлар рўйхати кенгайтирилиши мумкин:

  • муддатли меҳнат шартномаси (контракт) тузишда ишнинг бошланиши санасигина эмас, балки унинг тамом бўлиши санаси ҳам қайд этилади;

  • ходимни муайян ишни бажариш даврига ишга қабул қилишда ходим амалга ошириши учун қабул қилинаётган аниқ иш кўрсатилади;

  • ўриндошлик билан меҳнат шартномаси (контракт) тузишда қонун ҳужжатлари билан назарда тутилган энг кўп муддат доирасида кундалик ишнинг аниқ муддати белгиланади;

  • зарур ҳолларда иш хусусияти (ҳаракатда, кўчиб юриш, йўлда, бошқа иш тури) кўрсатилади.

Қўшимча шартлар сифатида меҳнат шартномасига, мисол учун, қуйидагилар киритилиши мумкин:

  • ходимга меҳнат шароитлари белгиланган ҳолда ЯТММ ва ММда назарда тутилган қўшимча меҳнат мажбуриятлари юклаш;

  • бир неча касбда ишлаш тартиби ва шартлари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси (контракт)нинг мустақил шарти сифатида бир неча касб (лавозим)да ишлаш;

  • агар ходим синов муддати билан ишга қабул қилинаётган бўлса, синовнинг аниқ муддати (қачондан қачонгача);

  • ходимнинг юқори малакаси, агар бу амалдаги қонун ҳужжатларида, жамоа шартномасида (барча даражадаги битимларда) ёки корхона, ташкилот, муассасада амал қилувчи бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда мураккаброқ ишларни бажариш билан боғлиқ бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш (тариф ставкалари, лавозим маошлари, қўшимча ҳақлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа хилдаги тақдирлашлар)нинг юқорироқ миқдорларини якка тартибда белгилаш;

  • ходим учун белгиланган иш вақти режими (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, қисқартирилган иш вақти, соатбай иш, иш кунининг бошланиши ва тамом бўлиши ва бошқалар);

  • қўшимча ҳақи тўланадиган ва ҳақи тўланмайдиган дам олиш кунлари, таътиллар бериш;

  • ходимга ва унинг оила аъзоларига ижтимоий-маиший тусдаги шароитлар;

  • давлат, хизмат, тижорат сирини ёки бошқа сирни ошкор қилмаслик ҳақидаги шарт, махфийлик ҳақидаги шартлар;

  • ходимни қўшимча суғурталаш турлари ва шартлари;

  • ходим учун қўшимча нодавлат таъминоти тўғрисида маълумотлар;

  • муддатли меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда муддатидан олдин бекор қилинганда неустойка тўлаш.

Ходимларнинг алоҳида тоифалари учун шартноманинг қўшимча шартларига қуйидагиларни ҳам қўшиш мумкин: пул ёки товар бойликларга хизмат кўрсатувчи шахслар учун тўлиқ моддий жавобгарлик шарти; корхона раҳбарлари (уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтер, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини амалга оширувчи ходим) учун меҳнат шартномасини тўхтатишнинг қонунчиликда назарда тутилмаган қўшимча асослари ва ҳ. к.
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада тузилади ва ҳар бир тарафга сақлаш учун топширилади. Меҳнат шартномасида (контрактда) тарафларнинг манзиллари кўрсатилади, сана кўрсатилиб, имзолар қўйилади. Ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади, бундай муҳр бўлмаганда имзонинг ҳақиқий ва ваколатли эканлигини тасдиқлайдиган бошқа муҳр билан тасдиқланади.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ишга қабул қилиш ҳақида буйруқ чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилади. Буйруқ тузилган меҳнат шартномасининг матнига зид келмаслиги керак.
Лавозим йўриқномаларида, раҳбарнинг буйруқларида унинг ўринбосарига корхонанинг алоҳида ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг шартлари ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирмаслиги керак (МК 5-моддаси).
Қуйидагиларни белгилаб бўлмайди:

  • меҳнат шартномасини бекор қилишнинг қўшимча асосларини, қонунда бунга йўл қўйиладиган ҳолатлар бундан мустасно;

  • қонунда белгиланмаган интизомий жазоларни;

  • МКда белгиланган энг юқори муддатдан ортиқ синов муддатларини;

  • ўриндошлик асосида ишларга қўшимча чекловларни;

  • қонунда белгиланганидан юқори иш вақти давомийлигини;

  • қонунчиликда назарда тутилмаган ҳолларда тўлиқ моддий жавобгарликни.

Агар штатда вақтинчалик ходимлар бор бўлса, муддатли меҳнат шартномаларида уларнинг тугаш муддати қандай белгиланганлигига аҳамият беринг.
Муддатли меҳнат шартномалари (МК 76-моддаси):
+

  • бажарилажак ишнинг хусусияти, уни бажариш шартлари ёки ходимнинг манфаатларини ҳисобга олган тарзда, номуайян муддатга мўлжалланган меҳнат шартномаларини тузиш мумкин бўлмаган ҳолларда;

  • корхона раҳбари, унинг ўринбосарлари, бош бухгалтер билан, корхонада бош бухгалтер лавозими бўлмаган тақдирда эса, бош бухгалтер вазифасини бажарувчи ходим билан;

  • қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда тузилиши мумкин. Масалан, муддатли меҳнат шартномаси акциядорлик жамиятлари директори ёки бошқаруви аъзолари билан, ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этувчилар билан, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистонга келган чет эллик фуқаролар билан, олий таълим муассасаларининг педагог ходимлари билан тузилади.

Download 63,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish