2022 йилда солиқ сиёсатига киритилган узгаришлар
Қўшлган қиймат солиғи тўловчи корхоналар тоифаси кенгаймоқда, хусусий компанияларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси пасайтирилмоқда, бензин учун ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда.
Қўшилган қиймат солиғи амалдаги солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида сақлаб қолинади. Тушум ҳажмидан қатъи назар қуйидагилар ҳисобига ҚҚС тўловчи корхоналар тоифаси кенгайтирилади суғориладиган ерлари 25 гектардан ортиқ бўлган фермер хўжаликлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари, нотижорат, шу жумладан бюджет ташкилотлари.
ҚҚС бўйича қуйаги имтиёзлар бекор бўлди:
Солиқ кодекси билан берилган жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари хизматлари (бундан бюджетдан молиялаштириладиган мустасно), шунингдек, спорт иншоотлари, оммавий-маданий тадбирларни ташкил этишдан даромадлар қисмида ҳамда қатъий кўрсатиладиган банк хизматлари қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилинмоқда.
Акциз солиғи
Акциз солиғи ставкалари 2022 йил 1 июндан ўртача 10 фоизга индексация қилинмоқда.Қатъий ставкалар ҳар йили индексация қилинади (инфляция индексига).
Акциз бўйича асосий ўзгаришлар:
Тамаки маҳсулотлари импортига акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоизга, Алкогол маҳсулотлари импортига 2022 йил 1 июндан 10 фоизга, 2022 йил 1 январдан алоҳида турдаги тамаки маҳсулотларига (чилим учун тамаки, чекиладиган, ўрама тамаки, қиздириладиган тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд бўлган суюқлик) импортига акциз солиғи ставкаси 10 фоизга индексация қилинмоқда, Республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган бензин учун ягона солиқ ставкаси белгиланмоқда, Суюлтирилган газга акциз солиғи ставкаси бекор қилинмоқда (амалда 30 фоиз), Полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкаси 20 фоиздан 10 фоизгача пасайтирилиши белгиланмоқда, Полиэтилен гранулалар импортида ҳам акциз солиғи жорий қилинмоқда.
Фойда солиғи
Фойда солиғи ставкасини 15 фоиз миқдорида ва дивидендлар кўринишидаги даромадлар бўйича солиқ ставкаси 5 фоиз миқдорида сақлаб қолинмоқда.
Фойда солиғи бўйича асосий ўзгаришлар:
Амортизациянинг йиллик энг юқори нормасини бинолар учун 3 фоиздан 5 фоизгача, иншоотлар учун 5 фоиздан 10 фоизгача, узатиш қурилмалари, узатиш қурилмалари, фаолият турлари бўйича иш машиналари ва асбоб-ускуналар учун 15 фоиздан 20 фоизгача, компютер, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари учун 20 фоиздан 40 фоизгача оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |