ХVIII-ХIX асрларда ўзбек хонликлари даври маданияти ва санъати
Бухоро амирлигида маданият ва санъат. Бухоронинг Марказий Осиёдаги диний марказ сифатидаги ўрни. Меъморликда анъанавий қурилишларнинг давом этиши.
Хива хонлигида маданият ва санъат. Хиванинг машҳур ёдгорликлари ва унинг тугалланган кўринишга эга бўлиши. Дарвозалар, карвонсаройлар ва мадрасалар. Паҳлавон Маҳмуд мақбараси (1810) ва Тош Ҳовли (1838) ёдгорликларининг безакдорлиги. Ичан қалъада хон қароргоҳи ва бошқа муҳим маъмурий бинолар. Улардаги санъат асарлари. Қўқон хонлигида маданият ва санъат. Шаҳар марказида бозор ва гузарлар, жума масжид ҳамда чорраҳаларда катта бўлмаган карвонсаройлар. Бу давр меьморлигида лой ва паҳсанинг ишлатилиши.
Россия мустамлакаси даврида Туркистонда маданият ва санъат
ХIХ аср охири - ХХ аср бошларида Ўзбекистон маданияти ва санъати. Шаҳар ва қишлоқлар турмуш тарзининг ўзгариши. Аҳмад Дониш миниатюралари. Замонавий санъат турларининг кириб келиши. Архитектура ва тасвирий санъат. Рус ва Европа китоб санъатининг кенг ёйилиши. Кино санъатининг кириб келиши. Худойберган Девоновнинг (1877-1940) фаолияти. Туркистонда амалий безак ва халқ санъати. Халқ амалий санъати усталари яратган буюмларнинг ташқи бозорларга чиқиши. Гиламдўзлик, зардўзлик, кандакорлик буюмлари. Чармдўзлик ва Бухоро зардўзлиги. Ганч ва ёғоч ўймакорлиги ҳамда гиламдўзликнинг жонланиши. Бухоролик уста Ширин Муродов, Қўқонлик ёғоч ўймакори уста Нажмиддин Ҳайдаров, Хивалик уста Ота Полвонов ва бошқаларнинг фаолияти. Кулолчилик. Турли идиш товоқлар, ўйинчоқлар ва майда ҳайкалчаларнинг ишланиши. Заргарликда яратилган турли хилдаги тақинчоқ ва тиллақошлар.
ХХ аср бошларида Ўрта Осиёда амалий-декоратив санъат асарларидаги композициялар, сюжет ва мотивлар ва реал ҳаётнинг тасвирланиши. Уларнинг Европа ва маҳаллий меъморчилик санъати анъаналарининг бир-бирига яқинлашиши. Ўрта Осиёда рус бадиий мактабининг талабалари. А.Каразин, И.Казаков, С.П.Юдин, Р.Зоммер.
Совет мустабид тузуми даврида Ўзбекистон маданият ва санъат
Ўзбек маданияти ва санъатида бадиий ҳаёт. Маданий ҳаётга мафкуравий тазйиқ. Синфий ёндашув ва “соцреализм” Маҳаллий рассомлар ижодида биринчи марта замонавий санъатнинг турли кўриниш ва йўналишларининг пайдо бўлиши. Мойбўёқ техникаси. Меъморчилик. 1920-1930 йиллар ўзбек замонавий меъморчилик санъатининг шаклланиши. Эски шаҳарларни реконструкция қилиш ишлари. Амалий безак санъати ва тасвирий санъат. Маҳаллий усталарнинг халқаро кўргазмаларда ўз асарларини намойиш этиши. Тошкент кулолчилик санъати. Ўрта Осиё миллий санъатининг Европа реалистик санъати услуби асосида, яъни янги шаклланиб келаётган авангард кўринишларига таянган ҳолда шаклланиши. 1920-1930 йиллар ўзбек графика санъатида тур ва жанр-ларнинг кенгайиши. Рассомларнинг графика санъатини айрим тур ва жанр-лари бўйича ижод қилишлари. Санъат асарларининг янада таъсирчан ишла-ниши ва ғоявий-эмоционал томонини чуқурлашиши. 1938 йил Тошкентда графика устахонасининг ташкил этилиши. Безак ва иллюстрация ишлари.
Ўзбек портрет санъатининг шаклланиши ва ривожланиши. А.Сиддиқий, Ўрол Тансиқбоев, кейинроқ Бахром Ҳамдамий, Латиф Насриддинов ва Ш.Хасанова каби маҳаллий рассомларнинг фаолияти. Шу йилларда автопортретнинг кенг кўламда ишланиши. Иккинчи жаҳон уруши йилларида санъат. Шу йилларда илмий тадқиқод ишлари, археологик экспедиция фаолиятлари. Варахша, Афросиёбда археологик ишлар олиб борилиши. Кино санъати. Меъморчиликда янги технологияларнинг яратилиши. Алишер Навоий номидаги катта Академик опера ва балет театри, Муқимий номидаги мусиқали драма театри, Курант биноларининг қурилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |