Совет мустабид тузуми даврида Ўзбекистон маданият ва санъат
Ўзбек маданияти ва санъатида бадиий ҳаёт. Маданий ҳаётга мафкуравий тазйиқ. Синфий ёндашув ва “соцреализм” Маҳаллий рассомлар ижодида биринчи марта замонавий санъатнинг турли кўриниш ва йўналишларининг пайдо бўлиши. Мойбўёқ техникаси. Меъморчилик. 1920-1930 йиллар ўзбек замонавий меъморчилик санъатининг шаклланиши. Эски шаҳарларни реконструкция қилиш ишлари. Амалий безак санъати ва тасвирий санъат. Маҳаллий усталарнинг халқаро кўргазмаларда ўз асарларини намойиш этиши. Тошкент кулолчилик санъати. Ўрта Осиё миллий санъатининг Европа реалистик санъати услуби асосида, яъни янги шаклланиб келаётган авангард кўринишларига таянган ҳолда шаклланиши. 1920-1930 йиллар ўзбек графика санъатида тур ва жанр-ларнинг кенгайиши. Рассомларнинг графика санъатини айрим тур ва жанр-лари бўйича ижод қилишлари. Санъат асарларининг янада таъсирчан ишла-ниши ва ғоявий-эмоционал томонини чуқурлашиши. 1938 йил Тошкентда графика устахонасининг ташкил этилиши. Безак ва иллюстрация ишлари.
Ўзбек портрет санъатининг шаклланиши ва ривожланиши. А.Сиддиқий, Ўрол Тансиқбоев, кейинроқ Бахром Ҳамдамий, Латиф Насриддинов ва Ш.Хасанова каби маҳаллий рассомларнинг фаолияти. Шу йилларда автопортретнинг кенг кўламда ишланиши. Иккинчи жаҳон уруши йилларида санъат. Шу йилларда илмий тадқиқод ишлари, археологик экспедиция фаолиятлари. Варахша, Афросиёбда археологик ишлар олиб борилиши. Кино санъати. Меъморчиликда янги технологияларнинг яратилиши. Алишер Навоий номидаги катта Академик опера ва балет театри, Муқимий номидаги мусиқали драма театри, Курант биноларининг қурилиши.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон маданият ва санъати
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда маданий ҳаёт. Меъморчилик санъати. Меъморликда жиддий ўзгаришлар содир бўлиши. Унинг маъмурий ва маданий бинолар, уларнинг бадиий конструктив ечимида ўз ифодасини топиши. “Туркистон саройи”, “Темурийлар тарихи Давлат музейи”, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Шератон меҳмонхонаси, Меъморий мажмуалар, “Имом Бухорий”, “ал Фарғоний”, “Хотира ва қадрлаш”, “Шоҳидлар хотираси” ва бошқа меъморий обидаларнинг қурилиш услублари ва кўриниши. Рассомлик санъатининг кенгайиши. Рассомларнинг миллий тарихга мурожати. Санъатда тарихий портрет ва композицияларнинг пайдо бўлиши. Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Жалолиддин Мангубердиларнинг иконаграфик портретлари. Натюрморт, портрет ва бошқа жанрлар. Тасвирий санъатда рангтасвир. Ҳайкалтарошлик санъати. Мустақиллик йиллари амалий санъат ривожи. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ва ҳукумат қарорлари, уларнинг амалий санъат ва халқ ҳунармандчилигининг ривожлантирилишига қаратилган тадбирлари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ амалий санъати ва ҳунармандчилигининг келгусидаги ривожини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тадбирлари тўғрисида”ги фармони. “Ўзбекистон халқ устаси” унвонини таъсис этилиши. Мустақиллик йилларида кулолчилик. Мустақиллик йиллари ёғоч ўймакорлиги, унинг маиший ва монументал турларининг кенг ривожланиши. Мустақиллик йилларида барпо этилган меъморий мажмуалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |