366
ўзини ундай ҳисобламайди.
Ригид тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Шубҳага берилувчан; ўзини баҳолаши ўта юқори; доимо шахсан тан олини-
шини талаб этади; вазият ўзгариши ва шароитларни инобатга олмайди; тўғри
ва тушунмайдиган, яъни мослашмайдиган; қийинчилик билан атрофидагилар-
нинг фикрига киради, бошқаларнинг фикрига у қадар қўшилмайди; бошқалар
томонидан унга эътибор кўрсатилишини мажбуриятдек кўради; бошқалар то-
монидан келишмаслик ёки қўшилмасликни хафагарчилик билан қабул қилади;
ўз ҳаракатларига нисбатан танқидий қарамайди; ниҳоятда аразчи, ҳақиқий ёки
арзимас ноҳақликларга ҳам таъсирчанликни намоён этади.
Бошқариб бўлмайдиган тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Ўзини етарли даражада назорат қилолмайди; хулқини аниқ айтиб бўлмай-
ди; ўзини агрессив ва ниҳоятда зардалик билан кўрсатади; аксарият ҳолларда
умумқабул этилган ижтимоий нормаларга риоя этмайди; юқори даражада ўзи-
ни баҳолаш хусусиятига эга; ўз шахсини таъкидланишини кутади; омадсизли-
клар ва хатоларда бошқаларни айблашга мойил; ўз фаолиятини режали ташкил
эта олмайди ёки режаларини ҳаётга кетма-кетинлик билан жорий эта олмайди;
ўз мақсади ва шароитларини мослаштира олиш қобилияти етарли ривожланма-
ган; ўтган тажрибадан келажак учун сабоқ чиқармайди.
Аниқликни талаб этадиган тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Ишга ниҳоятда жиддий ёндашади; ўзига ниҳоятда юқори талаб қўяди;
атрофидагиларга юқори талаблар қўядики, бу уларга нисбатан гўёки таъқибдек
туюлади; юқори даражада хавотирланиш хислатига эга; ҳамма нарсага ниҳоят-
да
эътиборли; атрофидагиларнинг танқидий фикрига катта аҳамият беради;
гоҳида дўстлари, танишлари билан муносабатларни узадики, бу гўёки уни хафа
қилганлари оқибатидек туюлади; гоҳида ўзи-ўзидан азият чекади, хатоларидан
қайғуради, хатто гоҳида бу хатоларга нисбатан бош оғриқлари, уйқусизлик си-
фатида жавоб қайтаради; ташқи жиҳатдан хиссиётларини ошкора этмасликни
маъқул билади; гуруҳдаги реал ўзаро муносабатларни яхши ҳис этмайди.
Низосиз тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Фикрлари ва қарашларида беқарор; енгил ишониш хислатига эга; ички қа-
рама-қарши фикрларга эга; ҳаракатларида бир қадар уйғунлик йўқ; вазиятларда
бир лаҳзалик ютуқларга таянади; келажакни, истиқболни етарли даражада кўра
олмайди; лидерларнинг ва атрофидагиларнинг фикрига тобе; муросага келишга
интилади; етарли даражада иродага эга эмас; ўз хатти-ҳаракатлари оқибатлари-
ни ва бошқаларнинг харакатлари сабабларини чуқур ўйламайди.
Мақсадга йўналтирилган тоифадаги зиддиятли шахс хислатлари:
Низони ўз мақсадларига етишиш учун омил сифатида қарайди; низоларни
ҳал этишда фаол томон сифатида ўзини намоён этади; ўзаро муносабатларда
таъсир кўрсатишга мойил; низоларда мақсадли ҳаракат қилади, томонларнинг
ҳолатини баҳолай олади, турли ҳолатларни ҳисоблайди; жанжалли вазиятларда
368
ошганига қарамай, сабаблар буткул бартараф этилмаган бўлади. Бу каби ўзини
тутиш услуби бир хил хокимиятга, кучга, ҳамда бир-бирини истисно этадиган
манфаатларга эга бўлган, уларнинг бундан кўра афзалроқ, ечим излашга вақти
чекланган бўлиб, уларни муайян вақтга қадар оралиқ, ечим ҳам қониқтирадиган
пайт қўлланади. Баъзи холларда конфронтатсия оқилона, назорат қилиш мум-
кин бўлган меъёрларда конфликтни ҳал қилиш нуқтаи назаридан мослашиш, чап
бериш, хатто компромисс (муроса)га нисбатан хам кўпроқ натижа бера олади.
Бу ҳолда мағлубият янги низо (конфликт)ларни шакллантирадиган база ҳамда
низо (конфликт)ли ҳаракатлар худуди кенгайишига сабаб бўлмаслиги муҳим
ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: