2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

ANJUMAN YALPI
YIG'ILISHI
MA'RUZALARI 
ANJUMAN YALPI
YIG'ILISHI
MA'RUZALARI 


10
ИННОВАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИ РИВОЖЛАНИШИ 
ШАРОИТИДА ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ 
МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ РОЛИНИ ОШИРИШ
С.М.Бузрукхонов, 
и.ф.н., доцент,
Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари
Аннотация:
 Мақолада инновацион ривожланиш шароитида замонамизнинг долзарб 
муаммоларига жавоб берадиган аниқ мақсадларга эга бўлган ҳаёт даражаси ва сифатининг 
миллий концепциясини шакллантириш йўлларидаги инсон капитали сифатини ошириш ва 
профессионал кадрлар тайёрлаш масалалари кўрилган. Олий таълим сифатини ошириш ва 
институтционал муҳитни ўзгартириш учун шарт-шароитлар яратиш инсонлар фаро-
вонлигига хизмат қилувчи омил сифатида эканлигига эътибор берилган. 
Таянч иборалар: 
замонавий тараққиёт, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, 
сифат самарадорлиги, таълим, олий таълим, инновацион ривожланиш, миллий концепция, 
инсон капитали, малакали кадрлар, кадрлар сифати, инсон фаровонлиги. 
Аннотация: 
В статье рассматриваются вопросы пути совершенствования повыше-
ния качества человеческого капитала и подготовки профессиональных кадров в условиях 
инновационного развития, формирования национальной концепции уровня и качества жиз-
ни, имеющей четкие цели, отвечающие актуальным проблемам современности. Уделено вни-
мание по созданию условий для повышения качества высшего образования и изменения ин-
ституциональной среды как фактора, способствующего улучшения благосостояния людей. 
Abstract:
 The article discusses ways to improve the quality of human capital and training of 
professional personnel in the context of innovative development, the formation of a national concept 
of the level and quality of life, which has clear goals that meet the urgent problems of our time. 
Recommendations are given for creating conditions for improving the quality of higher education 
and changing the institutional environment as a factor contributing to the well-being of people.
Мутахассислар таълим хизматлари бозори инфратузилмаси иш берувчилар 
ва ишчилар ўртасидаги ишчи кучи нархи, меҳнат шароитлари, ишчиларни тай-
ёрлаш ва қайта тайёрлаш, ёлланма ишчилар ва истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқла-
рини ҳимоя қилиш юзасидан муносабатларни тартибга солиш бўйича фаолият 
олиб боради. Мутахассисларни тайёрлаш тизими мутахассислар меҳнат бозо-
ри инфратузилмаси элементларидан бири бўлиб, бевосита бозорда талаб ва 
таклифни тартибга солиб туради.
Ҳозирги вақтда битирувчиларни иш ўринларига жойлаштириш улар таъ-
лим олган мутахассислик кафедраларига юклатилмоқда. Бу йўналишда қуйида-
гилар амалга оширилмоқда:


11
- кафедраларнинг корхоналар, кичик ва хусусий корхоналар билан алоқала-
ри мустаҳкамланмоқда;
- кафедралар битирувчи курсларга меҳнат бозори конъюктурасига тала-
бларига жавобан мутахассислик фанлар дастурларига тезкор ўзгартиришлар 
киритилмоқда;
- кафедраларда мавжуд профессор-ўқитувчилар жамоаси таълим дастурла-
рини ҳисобга олган ҳолда, иш берувчилар талабларига биноан қўшимча таълим 
хизматлари, курслари очилмоқда.
Олий таълим муассасаларини битирувчиларининг иш жойлари ва касбий 
лавозимлари ўзгаришининг 3 йиллик мониторинги мутахассислик кафедралари 
ёрдамида олиб борилади. Бунда малакавий-битирув ишларига раҳбарлик қилган 
профессор-ўқитувчиларига ўз шогирдларини иш жойлари ва лавозимлари ўзга-
ришини 3 йилгача кузатишлари белгилаб қўйилган. Маркетинг бўлими томо-
нидан ҳар йили декабрь, март ойларида мутахассислар ҳамда уларнинг касбий 
лавозимларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотномалар сўраб олинди ва таҳлил 
килинди. Битирувчиларнинг мониторингини олиб бориш мутахассислик кафе-
дра мудирлари зиммасига юклатилди.
Битирувчиларни ишга жойлаштириш натижалари таҳлилида биз олий таъ-
лим муассасалари маркетинг бўлимларида амалга оширилган ишларни умум-
лаштирдик. Битирувчиларни ишга жойлаштириш ишлари жараёнларини тай-
ёрлаш мақсадида факультетларда ҳам гуруҳлар тузилган. Бу гуруҳлар таркибига 
факультет декани, кафедра мудирлари, тегишли корхона ва муассасалар ходим-
лари киритилган.
Тошкент давлатиқтисодиёти университети маркетинг хизмати бўлими қуй-
идаги тадбирларни ташкил этганлигини кўрамиз:
- талабалар ҳақидаги маълумотлар базаси яратилган:
- битирувчилар ҳақидаги маълумотлар туман ва вилоят кесимларида газета-
ларда чоп этилган;
- ўтган ўқув йилида битирган талабаларнинг бандлиги ҳақида мониторинг 
ўтказилган;
- вилоят, туманлардаги корхона ва ташкилотларнинг ёш мутахассисларга 
бўлган эҳтиёжлари аниқланган:
- факультетлар бу эҳтиёжлар билан битирувчи курсларни таништириб, 
уларнинг хоҳишларини аниқлайдилар;
- факультетларда маркетинг бўлими билан биргаликда дастлабки тақси-
мотлар ўтказилди, кейин университет ҳамма таълим йўналишлари учун ишга 
тақсимлаш бўйича тақдимот ўтказилади. Бунда барча маъсул давлат ва нодавлат 
ташкилотлар вакиллари иштирок этадилар. 
Мутахассислар таълим хизматлари бозоридаги инфратузил-маларнинг кам 
ривожланганлиги республикамизга хос муаммо-лардан биридир. ОТМлари-
нинг мугахассислик кафедралари қошида етук профессор-ўқитувчилар ва кор-


12
хоналар вакилларидан иборат таркиб топган ижодий гуруҳлар ҳамкорликни 
амалга оширувчи механизм – мутахассислар меҳнат бозоридаги ўзига хос ин-
фратузилма сифатида хизмат килади ва ўз навбатида, инновацион ҳамкорликни 
ташкил этишда асосий бўғин вазифасини ўйнайди. Ижодий гуруҳлар кафедра 
ихтисослашувига мос замонавий корхоналар рўйхати ва уларнинг фаолиятига 
оид батафсил маълумотларни тўплайди. Рўйхатдаги хар бир корхонанинг мав-
жуд илмий-технологик муаммоларини ўрганиб, таҳлил қилади ва тизимлашти-
ради. Бу эса кафедрада мужассамланган интеллектуал салохиятни мазкур муам-
молар ечимларига сафарбар қилиш ва шу тариқа, олий таълим тизимида олиб 
бориладиган илмий изланишларнинг натижавий самарадорлигини таъминлаш 
имкониятини яратади. 
Олий таълим тизими учун хам, ишлаб чиқариш учун хам ўзаро манфаатли 
бўлган бундай хамкорлик натижасида, бир томондан, ўкув ишлаб чиқариш ама-
лиётлари такомиллашади, таълим сифати ошади, профессор-ўқитувчиларнинг 
амалий билим ва кўникмалари узлуксиз равишда янгиланиб боради, битирувчи-
ларни ишга жойлаштириш жараёнига потенциал иш берувчилар жалб этилади. 
Иккинчи томондан эса, реал эхтиёжга мувофиқ юқори малакали, рақобатбар-
дош кадрлар таъминоти йўлга қўйилади, корхоналарнинг амалий муаммолари 
бўйича инвестицион лойихалар портфели шакллантирилади, маҳсулот сифати-
ни ошириш, таннархини камайтириш, корхоналарнинг инновацион тараққиёт 
йўлига ўтишини таъминлашга замин яратилади, республикамизда амалга оши-
рилган ишлар натижасида, жумладан, ҳозирга қадар олий таълим муассасала-
рининг 600 тадан зиёд ихтисослик кафедралари қошида жами 4500 нафарга 
яқин етук профессор-ўқитувчилар ва мутахассис-олимлар, аспирант, докторант 
ва изланувчилар, иқтидорли талабалар, ишлаб чиқариш вакилларидан иборат 
таркибда 750 тадан ортиқ инновацион гуруҳлар шакллантирилиб, кафедралар 
йўналишига мос замонавий корхоналар тўғрисида маълумотлар базаси яратил-
ди. Мазкур корхоналарнинг 1200га яқини билан шартномавий асосда иннова-
цион корпоратив ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш устида тегишли ишлар олиб 
борилиб, улардаги мавжуд илмий-технологик муаммолар банки шаклланти-
рилди. Корхоналарнииг ушбу амалий муаммолари янги ўқув йилидан бошлаб 
кафедраларда бажарилаётган битирув малакавий ишлари, магистрлик, номзод-
лик ва докторлик диссертациялари, хўжалик шартномалари асосидаги илмий 
тадқиқотлар мавзуларини шакллантиришга асос сифатида хизмат қилади. Сам-
ДУнинг 40 дан ортиқ кафедрасида шундай ижодий гуруҳлар ташкил қилиниб 
200 дан ортиқ корхона билан шартномалар тузилди. Бажарилаётган ишлар эса 
ўз навбатида инфратузилмани такомиллаштиришни талаб қилади.
Мутахассислар таълим хизматлари бозорини янада кенгайтириш ва уларни 
меҳнат бозоридаги талаб ҳамда таклиф ҳақида маълумотлар тўпловчи, мутахас-
сисларни муносиб ишга жойлаштириш бўйича фаолият олиб борувчи кадрлар 
агентликлари ва турли кўринишдаги ихтисослашган меҳнат биржалари фао-


13
лиятларини ташкил этиш ва ривожлантириш лозим. Ушбу агентликлар асосий 
эътиборни узоқ жойлашган ҳудудлар ва қишлоқ жойларига қаратиши мақсадга 
мувофиқ бўларди.
Маълумки, кадрлар агентлиги – мустақил ташкилот бўлиб, иш берувчи бу-
юртмасига биноан ходимларни саралаб беради. Кадрлар агентликларига му-
рожаат этиш эса кўпгина ҳолларда етарлича натижа бермайди, чунки ёш мута-
хассислар томонидан юборилган резюмелар баъзан эътиборсиз қолади. Бунга 
сабаб кўпгина агентликлар ёш мутахассислар билан ишлашга мослашмаган ва 
уларнинг резюмелари иш малакасига эга бўлмаган шахслар билан бирга сақла-
нади. Битирувчиларга талаб пастлигининг, сабаби нафақат уларнинг малака-
сининг пастлиги, балки кўпгина корхоналарда ёш мутахассислар билан ишлаш 
принциплари мавжуд эмаслиги бўлиб, кадрлар агентликлари эса бу каби хизмат-
ларни бажаришмайди.
Таклиф этилаётган кадрлар агентликлари меҳнат биржалари ва бошқа ка-
дрлар агентликларидан фарқли равишда ишсизларни рўйхатга олиб боришади 
ва бу ишга ёлловчилар маълумотлар базасида сақланади. Биржа иш изловчига ўз 
базасидан бўш иш ўрнини таклиф этади. Шу билан биржанинг мажбуриятлари 
тугайди. Таклиф этилаётган ҳудудий кадрлар агентлигининг вазифаси эса мута-
хассисларга бўлган талабни қондириш ва уларни меҳнат бозорида қўллаб-қув-
ватлаш, иш ўрнига эга бўлмаган шахсларга иш ўрнини топиб, иш берувчи билан 
шартнома тузилгандан сўнггина хизмат ҳақини олишда намоён бўлади. Йирик 
кадрлар агентликлари тўловларни иш берувчидан ундиришади, иш изловчилар 
эса ишсизлар базасига киритилади ва ҳеч қандай тўловларсиз иш ўрнига эга 
бўлишади. Шундай қилиб, кадрлар агентлигининг биржалардан асосий фарқи 
шундаки, иш берувчиларнинг саноқли буюртмаларига биноан ходимларни из-
лашади, биржалар эса иш ўрнига эга бўлишни истаган барчага кўмаклашади.
Режалаштирилган кадрлар агентликларига қуйидаги вазифалар юклатили-
ши назарда тутилади:
- мутахассислар таълим хизматлари бозори механизмининг боғловчи бўғи-
ни бўлиш;
- мутахассислар таълим хизматлари бозорида маркетинг тадқиқотлари;
- тадқиқотлар натижаларига кўра илмий асосланган таклифлар ва муаммо-
ларнинг ечимларини ишлаб чиқиш;
- мутахассисларга бўлган ҳудудий талабни қондиришда кўмаклашиш;
- ҳудудда мутахассисларга бўлган талабни қўллаб-қувватлаш;
- ҳудуднинг чекка туманларига мутахассисларни жалб этиш.
Ҳудудий кадрлар агентлиги асосий вазифаларидан бири мутахассислар 
меҳнат бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш бўлиб, бунда асосий эъ-
тибор кенг қамровли тадқиқотлар ва мутахассисларга истиқболда бўладиган 
талабни аниқлашга қаратилади. Бунинг натижаларидан иш билан бандлик му-
аммосини ҳал этиш, қишлоқ жойларига мутахассисларни жалб қилиш, корхо-


14
наларга кадрларни танлашда кўмаклашиш, битирувчиларга ишга жойлашишда 
кўмаклашиш ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режаларини 
тузишда фойдаланиш мумкин.
Ҳудудий кадрлар агентлигининг вазифаларидан яна бири –маълумотлар ба-
засини яратишдир.
Маълумотлар базасига:
- таълим хизматларига бўлган талаб;
- битирувчиларнинг сони ва таркиби;
- мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги талаб;
- корхоналар томонидан мутахассисларга қўйиладиган талаблар;
- корхоналар томонидан бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар;
- ишга жойлаштириш воситалари;
- меҳнат шароитлари ва меҳнат фаолиятининг ҳуқуқий томонлари ҳақида-
ги маълумотлар киритилади.
Ҳудудий кадрлар агентликлари ўзларида етарлича маълумотга эга бўлиб, ёш 
мутахассисларга, ОТМга кириш арафасидаги ёшларга, талабаларга ҳар бир кор-
хонанинг шарт-шароитлари ва қулайликлари ҳақидаги маълумотларни оммавий 
ахборот воситалари орқали етказиши керак.
Ташвиқот-тарғибот ишларининг “Очиқ эшиклар куни”, стендлар, радио ва 
гезатадаги эълонлар каби усуллари билан ҳозир керакли натижаларга эришиш 
қийин. Бугунги кунда давлат томонидан барча битирувчиларга иш ўринларини 
таъминлаб бериш кафолати йўқ. Талабаларни меҳнат бозорида ўз ўрнини топи-
шига кўмаклашадиган рекламалар лозим бўлиб, бу йўналишда қуйидагиларни 
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
- ҳудудий кадрлар агентлигинниг ўз фаолиятини тарғибот этиши;
- ҳудудий кадрлар агентликларининг меҳнат биржалари ва одатий агентли-
клардан фарқини намоён этишини таъминлаш;
- мутахассисликлар бўйича маълумотлар банкини кенг оммага етказиши;
- битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича амалга оширилаётган ижти-
моий-иқтисодий дастурларни етказиши;
- қўшимча хизматлар турларини етказиш (стажировка, малакани ошириш, 
қайта ўқитиш, хорижда малакани ошириш ва бошқалар).
Шундай қилиб, ҳудудий кадрлар агентликларининг фаолияти ҳудудда 
жойлашган ОТМларнинг ўзаро муносабатлари ва давлат бошқарув орган-
лари билан алоқаларини мувофиқлаштиришга, мутахассисларни меҳнат 
бозорида муносиб ўринларини топишга кўмаклашиши ва меҳнат бозорида 
мутахассисларга бўлган талабни истиқболлаштиришга йўналтирилади. Му-
тахассисларнинг бандлиги муаммосининг ечими фақатгина ОТМлар ва ҳу-
дудий корхоналар, ташкилотларнинг ўзаро муносабатларининг мувофиқла-
шуви ҳамда ўзаро манфаатдор муносабатлар шакллангандагина ҳал бўлиши 
мумкин.


15
Ғарбий мамлакатларда хизмат поғоналари ривожлантириш марказлари та-
лабаларни касбга йўналтириш, талабаларга бўш иш ўринлари ва компаниялар 
тўғрисида маълумотлар бериш, компаниялар учун мутахассислар танлаш ва бўш 
иш ўринлари ярмаркаларини ўтказишни асосий ўринга қўяди. 
Тадқиқотларимиз натижасида мутахассислар таълим хизматлари бозорида 
талабаларга уларнинг касбий шаклланиши ва меҳнат бозорида рақобатбардо-
шлигини ошириш мақсадида олий ўқув юртлари қошида битирувчиларни ишга 
жойлаштиришга кўмаклашиш бўйича жамғарма ташкил этилиши лозим деган 
хулосага келдик. Бу жамғарма битирувчиларни иш ўринларини топишига кўма-
клашиш бўйича фаолияти ҳокимият органлари ва иш билан бандлик хизматла-
ри билан мувофиқликда амалга оширилади. Иш билан бандликка кўмаклашиш 
марказлари амалдаги қонунчилик асосида касбий-таълим хизматларини меҳнат 
бозорида тартибга солиш бўйича комплекс тадбирлар ишлаб чиқишлари зарур. 
Бизнингча, бу тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлгани мақсадга мувофиқ-
дир: касбий таркибнинг йиллик таҳлили, ОТМ битирувчиларидан ишсизлар 
сони ва уларни ишгажойлаштириш мониторингини ўтказиш; ёш мутахассислар 
учун бўш иш ўринлари тузилмаси ҳақида маълумотлар банкини шакллантириш; 
битирувчиларни иш билан таъминлаш мақсадида иш берувчилар билан алоқа-
ларни ташкил этиш; вилоят ҳокимият органлари билан ОТМ раҳбарияти ва би-
тирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича ўқув юртлари жамғармалари билан 
алоқаларни ўрнатиш; ёш мутахассисларга вилоят иқтисодиёт тармоқларидаги 
талабларни режалаштириш; янги очилаётган мутахассисликларга таклифлар бе-
риш.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish