2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

1-
расм
.
Мавжуд минерал
 - 
хом ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш
1-расм. Мавжуд минерал - хом ашё ва қишлоқ хўжалиги 
 
маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг муҳим омилларидан бири 
бу - хом ашё ресурсларидан фойдаланишда тежамкорлик тамойилига тўла - 
тўкис амал қилишдир. 
Хом ашё ресурсларидан фойдаланишда тежамкорлик тамойилидан тўла - 
тўкис фойдаланиш ҳозирги даврнинг энг муҳим муаммоси ҳисобланади. Шу са-
бабли, хом ашёдан оқилона фойдаланиш мақсадида уни қайта ишлаш жараёнида 
тегишли саноат тармоғи учун мақсадга мувофиқлигини аниқлаш, хом ашё мате-
риалларини дастлабки қайта ишлаш ва бойитиш, хом ашёдан комплекс фойда-
ланиш, материаллардан иккинчи марта фойдаланиш бўйича тадбир - чоралар 
амалга оширилиши зарур. Бу тадбирларни амалга оширишда фан - техника та-
раққиёти, айниқса, кимёлаштириш ва янги технологияларни жорий этиш, таш-
килотчилик, тежамкорлик ва уни рағбатлантириш алоҳида аҳамият касб этади.
Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда ишлаб чиқаришнинг барча ва 
айниқса, кўп материал истеъмол қилувчи тармоқларида моддий харажатларни 
тежаш катта аҳамиятга эга. Маҳсулот бирлигига кетадиган хом ашё ва материал-
лар миқдорини улар сифати, чидамлилиги зарар етказмасдан камайтириш бир 
хил миқдордаги материаллар ва хом ашёдан кўпроқ маҳсулот олиш ва тармоқла-
раро ишлаб чиқариш алоқаларини такомиллаштириш имконини беради.
Моддий ресурсларни тежаш учун кураш янги техникани жорий қилиш ва 
технологияни такомиллаштиришга шароит яратади, ишлаб чиқаришнинг тех-
ник даражасини ошириш эса, ўз навбатида, бошқа иқтисодий кўрсаткичларни 
яхшилашга шароит яратади. Маҳсулот бирлигига сарфланадиган хом ашё ва ма-


74
териаллар миқдорининг камайиши ижтимоий меҳнат унумдорлигини ошириш, 
демакдир.
Моддий ресурсларни тежаш маҳсулот таннархини камайтиришнинг энг 
асосий омилларидан биридир. Хом ашё ва материаллар сарфлаш жараёнини 
чуқур таҳлил қилиш катта аҳамиятга эга. Таҳлил ишлаб чиқариш хусусиятига қа-
раб ўзгарувчи моддий ресурслардан фойдаланиш кўрсаткичлари асосида олиб 
борилади.
Озиқ-овқат саноатида хом ашё ва материалларни тежашнинг асосий ман-
балари қуйидагилардан иборат: машина ва бошқа маҳсулотлар сифати ошгани 
ҳолда оғирлигининг камайиши, ишлаб чиқариш йўқотишлари ва чиқиндилари-
ни ҳар тарафлама камайтириш, хом ашё ва материаллардан комплекс фойдала-
ниш, хом ашёнинг қимматбаҳо камёб турлари ўрнига тежамли, ишлаб чиқариш-
ни ташкил этишда инновацион усулларни қўллаш, янги материаллар қўллаш 
ҳамда хом ашёдан қайта фойдаланиш.
Саноат ишлаб чиқаришида хом ашё ва материалларни тежашнинг асосий 
йўллари: машина ва маҳсулотлар конструкциясини яхшилаш, янги техника ва 
прогрессив технологияни жорий этиш, технологик жараёнларни яхшилаш, хом 
ашёни комплекс қайта ишлаш усулларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни 
ташкил қилишни яхшилашдан иборат. 
Саноат хом ашё базаси ривожининг асосий йўналишлари эса - янги хом ашё 
манбаларини аниқлаш бўйича геологик - қидирув ишларини кенгайтириш, ун-
дирувчи саноат тармоқларини тезлик билан ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги 
ишлаб чиқаришининг саноат учун етарли даражада маҳсулот етиштиришини ва 
унинг товарлилик қобилиятини кучайтириш, сунъий материаллар ва улар ўрни-
ни босувчи турли хил буюмларни яратиш ва ҳоказолар.
Ҳозирги кунда озиқ-овқат саноати корхоналарининг фаолияти самарадор-
лигин ошириш учун тармоқ корхоналарининг технологик занжирини тузиш 
муҳим ҳисобланади. 
Технологик занжирнинг фаолияти Озиқ-овқат саноати уюшмасининг ил-
мий муассасалар билан ишлаш бошқармаси томонидан назорат қилиб борила-
ди. Технологик занжир таркибидагидаги ҳар бир корхонанинг фаолияти доимо 
назоратда бўлиши керак. Буни таъминлаш мақсадида ҳар бир корхона учун кор-
поратив самарадорлик кўрсаткичи аниқланди. 
Технологик занжир таркибидаги ҳар бир корхонанинг корпоратив сама-
радорлиги қуйидаги алгоритм бўйича ҳисобланди: Ҳар бир корхона харажатла-
рининг (
) бутун технологик занжир харажатларидаги ҳиссаси аниқланди. У 
қуйидаги формула орқали топилди:
(1)
Бунда, 
корхонанинг харажатлари;
технологик занжир харажатлари.


75
2. Ҳар бир корхонанинг бутун технологик занжир фойдасидаги (

ҳиссаси:
(2)
Бунда, 
корхонанинг соф фойдаси;
технологик занжирнинг соф фойдаси.
3. Корпоратив самарадорлик коэффициенти (Кки) ҳар бир корхона учун 
алоҳида қуйидагича ҳисобланди:
(3)
4. Корпоратив самарадорлик коэффициентидан келиб чиққан ҳолда корхо-
наларни табақалаш амалга оширилади. 
Технологик занжир фаолиятини назорат қилиш қуйидаги босқичлардан 
иборат бўлади: контрагентларнинг (иштирокчилар) ўзаро ҳамкорлигини на-
зорат қилиш, ўзаро ҳамкорликни таҳлил қилиш ва технологик занжирдаги «тор 
жой»ларни аниқлаш.
Контрагентларнинг ўзаро ҳамкорлигини назорат қилишда «Технологик 
занжирга киритилган ҳамма корхоналарнинг ягона бирлик сифатидаги фаоли-
яти ҳар бир корхонанинг алоҳида фаолияти натижа сига нисбатан самаралими 
ва бу бўлса, қанчалик?» деган саволга жавоб бе риш лозим. Бунинг учун ўзаро 
ҳамкорликнинг самарадорлиги кўрсаткичи ҳисобланди. У инновацион гуруҳ 
самарадорлигининг инновацион гуруҳ таркибидаги корхоналарнинг ўртача са-
марадорлигига бўлган нисбати билан аниқланди:
(4)
Бунда,
нинг интеграл самарадорлиги,
технологик занжир таркибидаги корхоналарнинг ўртача самарадор-
лиги. 
Технологик занжир таркибидаги корхоналарнинг ўртача самарадорлиги 
қуйидагича аниқланди:
(5)
Бунда, 
технологик занжирдаги биринчи корхонанинг самарадорлиги;
корхонанинг самарадорлиги;
корхонанинг самарадорлиги; 
технологик занжирдаги корхоналар сони.
Технологик занжирнинг умумий самарадорлиги қуйидагича аниқланди:


76
(6)
Бунда, 
технологик занжирнинг фойдаси.
(7)
Бунда, 
технологик занжирдаги 
корхонанинг соф фойдаси; 
технологик занжирни бошқарувчи уюшманинг бўш маблағлар-
ни қўйишидан олинадиган соф фойда;
технологик занжирнинг жами маблағлари;
бошқариш харажатлари (технологик занжирнинг иш фаолиятини 
таъминлаш харажатлари).
Ўзаро ҳамкорлик таҳлилида ўзаро ҳамкорлик кўрсаткичи ўзгаришларига 
таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинади. Бунда 2 та саволга жавоб берилади:
1. Ўзаро ҳамкорлик кўрсаткичи қайси омилларнинг таъсирида ўзгаради?
2. Қайси омиллар технологик самарадорлигига кўпроқ таъсир кўрсатади? 
Ўзаро ҳамкорлик кўрсаткичига таъсир этувчи омилларга соф фойда, жами 
маблағлар самардорлиги ва ўртача самарадорлик кабилар киради. Ҳар бир 
омилнинг режадаги кўрсаткичга таъсирини аниқлаш учун омилларнинг режа-
ли миқдори кетма-кет уларнинг ҳақиқий миқ дори билан алмаштирилиб бориш 
усули қўлланилади. 
Технологик занжирдаги «тор жой»лар технологик занжир фаолияти са-
марадорлигини пасайтирадиган корхоналардир. «Тор жой»лар икки сабабга 
кўра вужудга келади: 
1. Алоҳида иштирокчи корхона ҳаддан ташқари юқори ёки жуда кам даро-
мад олса. Бунинг натижасида технологик занжирнинг интеграл самарадорлиги 
пасаяди.
2. Алоҳида иштирокчи корхона нотўғри маълумотларни бериши натижаси-
да лойиҳалаштиришда нотўғри маълумотлар аниқланади ва технологик занжир-
да маҳсулот етказиш бўйича номувофиқлик юзага келади. 
Технологик занжирдаги «тор жой»ларни аниқлаш учун занжирнинг ҳар 
бир корхонаси учун ўзаро ҳамкорлик кўрсататкичи аниқланади:
(8)
Бунда, 
корхона бўйича тузатиш киритилган занжир самарадорлиги.
Ўзаро ҳамкорлик кўрсаткичи хисоблангандан кейин технологик занжир-
нинг ҳамма корхоналари учун ўзаро ҳамкорликнинг энг юқори ва энг қуйи миқ-
дорлари аниқланади. Бундай миқдорга эга бўлган корхоналар технологик зан-
жирдаги «тор жой»лар ҳисобланади. 
Юқоридаги усул бўйича озиқ-овқат саноати корхоналарида технологик 


77
занжир асосида хом ашёларни қайта ишлаш босқичларининг фаолияти баҳолаб 
борилса, бу уларнинг самарадорлиги янада ошишига ёрдам беради.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish