2021-yil 25-noyabr 2021-yil



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Аннотация
В данном тезисе освещены направлении инновационного развития 
деятельности предприятий пищевой промышленности. Проведены проблемы повыше-
ния качество продукции и использования технического потенциала в предприятиях 
пищевой промышленности. 
Инновация фаолиятининг мақсади ва уни белгиловчи омиллар ўртасида-
ги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат саноати корхоналарида 
ташкил этиладиган инновация мақсадларининг моҳиятини кўриб чиқиш зарур. 
Бу мақсадларни стратегик ва тактик мақсадларга ажратилиш мумкин. Замона-
вий бозор шароитларида ўз мавқеини сақлаш, фойданинг ўсиши, рақобатбардо-
шликни ошириш, экспансия, янги бозорларни эгаллаш кабилар стратегик мақ-
садлар ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, бозор иқтисодиёти шароитида фойда-
ни максималлаштириш ва маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш мақсадлари 
бирламчи ва муҳим мақсадлар саналади. 
Бугунги иқтисодий муносабатларнинг янги тизими шаклланган даврда 
муҳим ва долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифалардан бири озиқ-овқат саноа-
ти корхоналарида фан-техника тараққиёти ютуқларига асосланган янги, замон 
талаблари даражасидаги машина ва жиҳозлар, илғор технологияларни ишлаб 
чиқаришга жорий этиш, энергиянинг янги манбалари, хом ашё ва материаллар-
нинг янги хилларини топиш ва улардан кенг фойдаланиш ҳамда шу асосда мам-
лакат аҳолисининг турмуш фаровонлигини ошириш ҳисобланади. Таркибий 
ўзгаришлар асосида озиқ-овқат саноати корхоналари ишлаб чиқариш-техник 
базасини тубдан янгилаш ишлаб чиқариш даражасининг ўсиши ва самарадор-


70
лигини ошишига таъсир кўрсатади. Фан-техника тараққиёти ютуқларидан са-
марали фойдаланиш, ишлаб чиқариш технологик жараёнини механизациялаш 
ва автоматлаштириш, саноат ишлаб чиқариш фондлари самарадорлигини оши-
риш иқтисодиётни ривожланти-ришнинг асосий омилларидан бўлиб, бу соҳада 
республика озиқ-овқат саноати олдида ҳам катта вазифалар турибди.
Замонавий озиқ-овқат саноати корхоналари учун инновация фаолиятини 
бошқаришда корхонада инновацион муҳит ва янгиликларни қабул қилиш каби 
омилларни ҳисобга олиш муҳим саналади. Корхоналарнинг инновацион фаоли-
ятига уларнинг тармоққа тааллуқли эканлиги алоҳида таъсир кўрсатади ҳамда бу 
маълум даражада хусусий, маҳаллий ва чет эл инвесторлари учун инновациялар 
жозибадорлигини оширади. Бошқа шароитларда тармоққа тааллуқлилик омили 
инвестицияларни жалб қилишни оширади.
Техникавий салоҳиятни ошириш мақсадида жалб қилинаётган инвестиция-
лар орасида лизинг ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Лизингнинг 
афзал жиҳати шундан иборатки, бунда тадбиркорлар молиявий ресурслар билан 
эмас балки, тўғридан-тўғри бирор-бир маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур тех-
ник-иқтисодий хусусиятга эга ишлаб чиқариш воситалари билан таъминланади. 
Бу эса, бозорда харидоргир бўлган маҳсулотни қисқа муддатда ишлаб чиқариш 
ҳамда аҳолига лизинг хизматларини кўрсатиш эвазига тушадиган даромадлар 
ҳисобидан лизинг компаниялари билан ҳисоб-китоб қилиш имконини беради. 
Бугунги кунда лизинг жаҳон иқтисодиёти ишлаб чиқаришни молиялашнинг энг 
муҳим воситаларидан бири сифатида муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Сифатли хом ашё, қўшимча компонентлар, электроэнергия ва бошқа ре-
сурслар билан етарли даражада таъминламаслик, ишлаб чиқаришни ягона зан-
жир кўринишида ташкил этилмаганлиги, ишчи-ходимларнинг ўз вазифаларига 
чуқур мутахассислик нуқтаи-назаридан ёндашмасликлари оқибатида техник но-
мутаносибликнинг келиб чиқиши, ишлаб чиқаришни бошқариш усулларининг 
бузилиши ҳам корхоналарнинг барқарор фаолият юритишига монеълик қила-
ди. Шуни қайд этиш керакки, бозор иқтисодиёти шароитида тармоқда макро-
иқтисодий кўрсаткичларнинг таъминланиши, рақобатбардош маҳсулотларнинг 
яратилиши асосий воситалардан фойдаланиш муддатининг қисқаришини ва 
улардан олинадиган самарадорлик даражасининг ошишини тақозо этади. Буни 
иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлардаги барча капитал қўйилмалар-
нинг 30 фоизи айнан лизинг орқали таъминланаётганлигидан кўриш мумкин. 
Бундан ташқари тармоқда ишга туширилган қувватлардан тўла фойдаланмас-
лик, моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган, жаҳон андозаларига мос келмайди-
ган машина ва ускуналарнинг мавжудлиги, айланма маблағлар билан таъминла-
ниш узлуксизлигига боғлиқ ҳолатларда асосий фондларниг бўш қолиши тармоқ 
ишлаб чиқариш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда истеъмолчиларга кенг 
ассортиментда тайёр маҳсулотларни таклиф этишда замонавий биотехнология-


71
лар катта аҳамиятга эга. Биотехнологияларнинг вужудга келиши озиқ-овқат са-
ноати корхоналари ривожланишини таъминлайди. Биотехнологиялар салоҳи-
яти ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш йўли орқали иқтисодий ўсишни 
тезлаштиради. 
Озиқ-овқат саноати корхоналари фаолияти турли тармоқлар билан чамбар-
час боғлиқ. Масалан, бугунги кунда озиқ-овқат саноати корхоналари фаолияти-
ни фармацевтика соҳаси билан мувофиқлаштириш ва зарур бўлса баъзи фарма-
цевтика корхоналарини озиқ-овқат саноати корхоналари билан бирлаштириш 
зарур. Дунё тажрибасида бундай муваффақиятли бирлашишлар мавжуд. Озиқ-
овқат маҳсулотларининг таркиби, инсон организмидаги турли минералларнинг 
етишмаслиги, инсон ҳаракатчанлиги ошириш ёки мия фаолиятини яхшилаш 
учун фармацевтика соҳасидаги баъзи дори-дармонларни озиқ-овқат маҳсулот-
лари таркибига қўшиш мақсадга мувофиқ.
Умуман олганда, кейинги йилларда озиқ-овқат саноатининг барча тар-
моқларида инновация жараёнларига эътибор кучаймоқда. Озиқ-овқат саноати 
корхоналарида инновация фаолиятининг ривожланиши уларнинг иқтисодий 
ўсиш суръатларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бозор иқтисодиёти шароити-
да корхоналарнинг асосий мақсади юқори фойда олиш бўлиб, бу ишлаб чиқари-
лаётган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини таъминлашни тақозо этади. Маҳ-
сулот рақобатбардошлигини таъминлашда унинг сифат даражасини ошириш 
асосий омил бўлиб ҳисобланади. Бу учун асосан озиқ-овқат саноати корхона-
ларининг инновацион фаолиятини ривожлантиришга алоҳида аҳамият бериш 
ва корхоналар инновациядан кенг фойдаланиш имкониятига эга бўлиши зарур.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish