2021-yil 25-noyabr 2021-yil


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet176/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА 
ИҚТИСОДИЙ ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШ
 
ШАРТ ШАРОИТЛАРИ
С.Ю.Норова,
Бухоро муҳандислик – технология 
 
институти таянч докторанти
Аннотация:
Ушбу мақолада қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва иқтисо-
дий ўсишни таъминлаш муаммолари акс эттирилган. Бунда аҳоли даромадларини ва 
турмуш даражасини ошириш, озиқ овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳудудлардаги 
мавжуд салоҳиятдан келиб чиқиб, қишлоқ жойларида мева сабзавотчилик ва гўшт-сут 
кластерларини шакллантириш модели, дехқон ва фермер хўжаликларининг йирик сав-
до-воситачилик ҳамда қайта ишлаш корхоналари билан кооперацияси йўлга қўйиш 
шарт шароитлари кўрсатиб ўтилган.
Таянч иборалар:
 Қишлоқ хўжалиги, агросаноат комплекси, агросаноат кластер-
лари, иқтисодий ўсиш, озиқ-овқат хавфсизлиги. 
Аннотация:
 В этой статье рассматриваются проблемы развития сельского хо-
зяйства и экономического роста. В нем обозначены условия повышения доходов и уров-
ня жизни населения, модель формирования плодоовощных и мясомолочных кластеров в 
сельской местности, налаживание кооперации фермеров с крупными торгово-перераба-
тывающими предприятиями на основе имеющегося потенциала. для обеспечения продо-
вольственной безопасности регионов.
Abstract: 
This article addresses the challenges of agricultural development and economic 
growth. It outlines the conditions for increasing the income and living standards of the population, 
the model of formation of fruit and vegetable and meat and dairy clusters in rural areas, the 
establishment of cooperation between farmers and large trade and processing enterprises, based 
on the existing potential for food security in the regions. 
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳар доим мамлакат иқтисодиёти ол-
дида турган асосий вазифалардан бири бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шун-
дай бўлиб қолади. Чунки, қишлоқ хўжалиги мамлакатимизнинг иқтисодий ва 
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, нафақат қишлоқ аҳолиси, балки мамлака-
тимиз аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, камбағалликни камайтириш, 
озиқ-овқат импортини камайтиришда бениҳоя катта аҳамият касб этади. 
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар қайси мамлакатнинг асосий мақсади иқтисодий 
ўсишни таъминлаш бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий ўсишни таъминлашга қа-
ратилган ижтимоий иқтисодий сиёсат эса асосан аҳоли турмуш даражасини 
ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни камайтиришга қаратил-
ган. Лекин иқтисодий ўсишга реал секторга қўшимча инвестицион ресурслар-


279
ни жалб этмасдан, қўшилган қиймат ҳажмини оширмасдан эришиб бўлмайди. 
Ваҳоланки, бундай оғир шароитда инвесторларни жалб қилишнинг ўзи ҳам 
осон кечмайди, чунки инвестор хавф хатар даражаси юқори бўлган ноаниқлик 
шароитида ўз маблағларини сафарбар қилмайди. Демак, бундай шароитда ҳар 
бир минтақа ўзининг ички имкониятларидан, мавжуд салоҳиятдан самарали 
фойдаланиши лозим, яъни бунда уй хўжаликларининг иқтисодий ресурслари 
кўзда тутиляпти. Уй хўжаликларининг жамғармалари ҳар бир минтақада мавжуд 
бўлган реал молиявий салоҳиятдир. Кўпгина ривожланган мамлакатларда уй 
хўжаликлари активларини ривожланишнинг асосий салоҳияти, деб билишади. 
Жаҳон банкининг олиб борган тадқиқотлари “аҳоли жамғариш нормасининг 
ҳатто оз миқдорда кўпайиши хорижий инвестор маблағларининг бир неча мар-
та ошишидан кўра иқтисодиётга кўпроқ самара бериши” ни кўрсатди
77
.
Уй хўжаликлари инвестицион жараёнларга маблағ йўналтиришлари учун 
аввало даромадларини ошириб, жамғармани шакллантиришлари лозим бўлади. 
Аммо ҳозирги кунда уларнинг аксарияти жамғармани шакллантириш, инфля-
ция шароитида уни сақлаб қолиш ва қийматини ошириш тўғрисида етарли би-
лимларга эга эмас. Шу билан бирга 1 январ 2021 йил ҳолатида Бухоро вилояти 
аҳолисининг 63 % қисми қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилишини инобатга 
олсак, уй хўжаликларининг асосий даромад манбаи қишлоқ хўжалигига бево-
сита боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бунда қишлоқ хўжалиги самарадорлиги ва унум-
дорлигини ошириш аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш ва 
камбағалликни камайтиришда муҳим омил эканлигини тушуниш мумкин. Биз 
бу билан қишлоқ хўжалигини иқтисодий ўсишнинг асосий омили деб эмас, би-
ринчи навбатда, қишлоқ жойларида камбағалликни камайтириш, озиқ овқат 
хавфсизлиги омили сифатида тавсифлаймиз. Чунки, қишлоқ хўжалигининг ўси-
ши озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошишини чеклаб, шаҳар аҳолисининг 
ҳам харид қобилиятини оширади. Давлат статистика қўмитасининг маълумоти-
га асосан, 2021 йил 2-чорак якуни билан ялпи қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш 
кўрсаткичларининг 101,8 фоизга ўсиши таъминланди. Жумладан: сабзавотлар 
– 104,4 фоиз, гўшт – 104,4 фоиз, сут – 104,5 фоиз ва тухум - 100,1 фоиз. Шу би-
лан бирга, 2050 йилга бориб озиқ-овқат маҳсулотларига талабнинг 60 %га оши-
ши кутилмоқда. Бу эса, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тизимларига чекланган 
табиий ресурслар шароитида катта масъулият юклайди. Ўз навбатида, қишлоқ 
хўжалиги қайта ишланадиган хом-ашё, ресурсларнинг асосий манбаи эканлиги 
боис иқтисодиётнинг бошқа соҳа ва тармоқларини ривожланишига ҳам ижо-
бий таъсир кўрсатади. Шу мақсадда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мир-
зиёев 2020 йилнинг 11 августида «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда 
Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ 
хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирла-
77
Глухов В.В. Сбережения домашних хозяйств как источник инвестиций // Азиатско-тихоокеанский регион: 
экономика, политика, право. – 2008. – № 2 (18). – с. 55–59.


280
ри тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 659,3 
млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 2020–2026 йилларга мўлжалланган. Мазкур 
маблағлар қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот, таълим ва маслаҳат хизматла-
рининг ишлаб чиқариш билан интеграциялаш, рақамлаштириш, озиқ-овқат 
маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 
етиштиришда «Даладан истеъмолгача» тамойили асосида сифат назоратини 
кучайтириш, агрологистика, йўл ва бошқа зарур инфратузилмани яратиш, экс-
портни рағбатлантириш, агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини 
яратиш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини диверсификациялаш, соҳа-
да давлат иштирокини камайтириш, кооперация тизимини ривожлантириш, ер 
ва сув ресурслари, ўрмон фондидан оқилона фойдаланишга сарфланиши кўзда 
тутилган. Мазкур Президент қарори, минтақанинг мавжуд иқтисодий салоҳия-
тидан келиб чиқиб, ҳудудларда мева-сабзавотчилик ва гўшт–сут кластерларини 
ташкил этиш орқали уларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, 
камбағалликни камайтириб иқтисодий ўсишни таъминлаш мумкин. Кластер-
ларни яратиш бўйича мамлакатимизда тажриба мавжуд бўлиб, 2019 йилда пахта 
тўқимачилик кластерларида етиштирилган пахта ҳосилдорлиги кластер ташкил 
этмаган майдонлардан олинган ҳосилдорликка нисбатан гектарига 4,1 центнер 
ёки 20-30% юқори бўлди.
78
Пахта тўқимачилик кластерларида эришилган нати-
жалар ушбу усулни гўшт-сут ва мева сабзавотчиликда ҳам қўллаб самарадорлик-
ка эришиш, экспорт ҳажмини ошириш мумкинлигидан далолат беради.

Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   172   173   174   175   176   177   178   179   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish