Abstract:
This article discusses the priorities in the field of education in the digital economy,
identified and implemented work, innovations in the education system in 2021, conditions for
training in modern programming technologies, increasing demand for new specialties, effective
macroeconomic policy, sustainable economic growth, business environment. The essence of the
system of implementation of an optimal public policy to reduce poverty in the country through
improvement, as well as the problems and proposals that arise in practice.
Рақамли Ўзбекистон келажаги ҳозирда ёшларимиз қўлидадир. Албатта,
улар рақамли иқтисодиётни бошқара оладиган, тараққий эттирадиган даража-
да сифатли ва замонавий билимга эга бўлса, келажагимиз буюк бўлади, рақамли
Ўзбекистон хавфсизлиги таъминланади. Бунда нафақат аниқ ва табиий фанлар,
балки барча фанлар ҳамда улар учун “остона” саналадиган она тили таълимига
ҳам эътибор кучайтиришни талаб қилади. Ваҳоланки, информатика тилидан
ташқари, ҳам хорижий тиллардан, ҳам она тилидан саводхон дастурчилар тайёр-
272
лаш масаласи долзарблигича қолмоқда. Шунингдек, давлат бошқарувига, давлат
ва жамиятнинг барча соҳаларига саводли, лаёқатли кадрлар тайёрлашдек муҳим
вазифа тўла адо этилмаётганлиги сир эмас.
Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга навбатда-
ги Мурожаатномасида иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технология-
лар асосида янгилашни назарда тутадиган Рақамли иқтисодиёт миллий концеп-
циясини ишлаб чиқиш, шу асосда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини ҳаётга
татбиқ этиш масаласи қўйилди. Мурожаатномани тинглар эканмиз, мазкур дастур
бир қарашда иқтисодиёт соҳасига тааллуқли эканлиги кундай равшан бўлиб турса
ҳам, таълим соҳасида фаолият юритаётган биз – ўқитувчилар зиммасига ҳам улкан
вазифалар юкланаётганлигини ҳис қиламиз. Чунки мамлакатнинг иқтисодий ҳа-
ёти, барча соҳаларга рақамли технологияларни тадбиқ қилиш бўйича ислоҳотлар
ва илғор технологиялар, табиийки, таълим соҳасига ҳам таалуқли. Аксинча рақам-
ли иқтисодиёт асосини кадрлар ва таълим ташкил қилади.
Президентимиз илгари сурган Рақамли иқтисодиёт миллий концепцияси
ўзбек халқи учун, кўп миллатли Ўзбекистон учун. Демак, унинг бунёд қилиниши,
амалга оширилишида барча манфаатдор бўлгани каби барчанинг ҳиссаси қўши-
лиши керак. 2021 йилда таълим тизимида қандай янгиликлар кутиляпти?
Мактабгача таълим
:
•
2021 йилда мактабгача таълим қамрови 65 фоизга, 2023 йил охирида эса
75 фоизга етказилади. 600 миллиард сўм субсидия берилиб, 2 мингта хусусий
боғча очилади; хусусий сектор улуши 25 фоизга етади.
6 ёшли болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш тизими йўлга қўйилади.
2021 йилда 6 ёшли болаларнинг 82 фоизи (560 минг нафар) мактабга бепул
тайёрловга жалб этилади.
•
Узоқ қишлоқларда мактабгача таълимни уйда бериш модели йўлга қўйила-
ди. ЮНЕСКО ва Жаҳон банки билан ҳамкорликда
Мактаблар:
•
Боланинг таҳлилий ва креатив фикрлаш қобилиятини ўстиришга мўлжал-
ланган янги дарсликлар тайёрлаш бошланади.
•
Бошланғич синфларда ДТС ўрнига болага ортиқча юклама бермайдиган
«Миллий ўқув дастури» жорий этилади.
•
Бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойли-
гига 50 фоиз, бошқа вилоятга бориб ишласа 100 фоиз устама тўланади.
•
Ҳудудларда хусусий мактаблар фаолиятини рағбатлантириш учун бюд-
жетдан субсидиялар ажратилади.
•
10 та Президент мактаби, кимё-биология, математика ва АТга ихтисо-
слашган 197 та мактаб очилади.
Олий таълим:
•
ОТМларда давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади.
•
Хотин-қизлар учун грантлар сони 2 баробарга оширилиб, 2 мингтага ет-
273
казилади. Аъло ўқиётган эҳтиёжманд қизлар учун стипендиялар таъсис этилади.
•
Давлат кадрлар тайёрлаш бўйича хусусий ОТМларга ҳам буюртма бера
бошлайди.
•
30 та ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий
масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |