2021-yil 25-noyabr 2021-yil


Фойдаланилган адабиётлар рўйхати



Download 4,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/247
Sana12.07.2022
Hajmi4,77 Mb.
#782054
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   247
Bog'liq
“Qishloq xo‘jaligini rivojlantirish orqali oziq ovqat xavfsizligini

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожа-
атномаси. // Халқ сўзи. 2020 йил 30 декабрь.
2. Фазилов Ф.М. Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви шароитида Ўзбекистон озиқ-
овқат хавфсизлигини таъминлаш. Номзодлик диссертацияси автореферати, 2008.
3. FAO, IFAD, UNICEF, WFP and WHO. 2020. The State of Food Security and Nutrition in 
the World 2020. Transforming food systems for affordable healthy diets. Rome, FAO. https://doi.
org/10.4060/ca9692en
4. Туробжонов С.М ва бошқалар. “Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати: қисқача 
тарихи; ривожланиш истиқболлари; муаммолари” – Т.: “Фан ва технология”, 2014, 410б.


266
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ 
ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 
ЙЎЛЛАРИ
Л.Р.Ирматова,
Иқтисодиёт кафедраси, ТДИУ
Аннотация:
 Ушбу мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш 
фаолияти турларини тўғри ташкиллаштириш билан боғлиқ масалалар ўрганиб 
чиқилган.
Таянч иборалар:
 маркетинг, экспорт, мева-сабзавот махсулотлари, қишлоқ хў-
жалиги, реклама.
Аннотация:
 В статье исследуются вопросы, связанные с правильной организаци-
ей видов экспортной сельскохозяйственной деятельности.
Abstract:
 This article examines issues related to the proper organization of the types of 
agricultural export activities.
Хозирги кунда асосий бартараф этилиши лозим бўлган қуйидаги муаммо-
лар, яъни қишлоқ хўжаликни ривожлантиришда озиқ-овқат махсулотларини 
хафсизлигини таъминлаш бугунги куннинг муҳим ва долзарб масала бўлиб, 
унинг ечимида замонавий ёндашув, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги рента-
беллиги кўтариш, экспорт салоҳиятини юксалтиришда маркетинг фаолияти-
ни тўғри ташкиллаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда сотишда экспорт 
қилиш муаммоларини комплекс, тузилмавий ечиш услублари, жаҳон бозорида 
вужудга келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, рақобатбардош қишлоқ хў-
жалик маҳсулотларини етиштириш, коньюнктурани ўрганиш ва башорат қи-
лиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш масалаларини ўрганишдан, 
иборатдир.
Кишлоқ хўжалигида маркетинг тадқиқотларини тўғри ташкил этиб, уни 
ривожлантиришнинг аҳамияти, унинг экспорт сиёсатидаги роли масалалари 
ҳисобга олиш мухимдир.
Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, тўғри ташкил қилиш бўйича ишлаб 
чиқилган илмий хулосалар, чора-тадбирларни тадбиқ этилиши мухим аҳамият 
касб этади.
Биз бу муаммоларни бартараф қилиш учун экспорт қилинадиган мева-сабза-
вот маҳсулотлари турларини доимий равишда кўпайтириб бориш, етиштириш 
технологияларини ҳамда селекция ва уруғчилиги тизимини такомиллаштириш, 
қайта ишлаш ҳажмларини мақбул даражага етказиш, сақлаш инфратузилмасини 
ривожлантириш мухимдир. Ўзбекистон шароитида мавсумийликни текислаш, 
табиий омиллар таъсирини камайтиришда ва пировард натижада мева-сабза-


267
вот маҳсулотларининг барқарор экспорти ҳажмларини таъминлашда давлат то-
монидан имкониятларни кенгайтириб бериш лозим. Шу ўринда таъкидлаш жо-
изки, бир қатор мутахассислар мева-сабзавот маҳсулотларининг қайта ишлаш 
ҳажмларини максимал даражада ошириши мақсадга мувофиқдир. 
Бир томондан, маҳсулотни қайта ишлаш унга қўшимча қиймат яратиш орқа-
ли фойдали бўлиши мумкин. Иккинчи томондан, бу ерда мева-сабзавот маҳсу-
лотлари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва жаҳон бозоридаги ушбу маҳсулот-
ларга бўлган талаб,бозор конъюнктураси каби омилларни ҳисобга олиш керак. 
Яъни, бугунги кунда жаҳон бозорида қайта ишланган эмас, балки янги узилган 
ҳолдаги мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб ошиб бормоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда, келгусидаги устуворлик ва амалга оширилади-
ган чора-тадбирлар янги узилган ҳолдаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 
ҳажмларини кўпайтиришга қаратилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти Ўзбекистоннинг асосий экспорт 
позицияларидан бири бўлиб қолиши учун етарли даражада имконият ва са-
лоҳият мавжуд бўлиб, келгусида ушбу салоҳиятдан оқилона фойдаланиш яқин 
ва узоқ истиқболда мамлакатнинг жаҳон мева-сабзавот маҳсулотлари бозорида 
мустаҳкам ўринга эга бўлишини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтганда қишлоқ хўжалигини ва озиқ-овқат мажмуаси тарки-
бидаги маҳсулотни қайта ишлаш саноат тармоғини оптималлаштириш орқали, 
энг юқори самарага эришиш аграр иқтисодиёти ривожланган европа мамлакат-
лари тажрибасидан унумли фойланган ҳолда мева-сабзавот ва узумчилик маҳ-
сулотларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш, тармоқнинг 
экспорт имкониятларини кенгайтириш қуйидаги йўналишлардаги тадбирлар-
ни амалга оширишни тақозо қилади:
Экспорт жараёнининг ташкилий механизмларини такомиллаштириш йўна-
лишида:
- тармоқнинг экспортга йўналтирилган ривожланиш йўналишларини бел-
гилаш ва амалга оширишда мавжуд ишлаб чиқариш технологиялари, тажриба-
ларга таянган ҳолда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш агротехно-логияла-
рини жорий этишни (мева-сабзавот ва узумнинг янги навларини яратиш, жой-
лаштириш; кўчат етказиб беришни ташкил қилиш; моддий-техник таъминот 
тизимини йўлга қўйиш кабилар) ташкил қилиш;

ҳамкор давлатлар билан биржалараро савдо майдони доирасида узум-
чилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, сотиш ва харид қилиш юзасидан фьючерс 
шартномаларини имзолашнинг соддалаштирилган шаклларини жорий этиш;
- экспорт операцияларини амалга оширишда турли давлатлардаги бозор 
иштирокчилари ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш, электрон савдо 
тизимини жаҳон андозалари даражасида такомиллаштириб бориш; 
- миллий экспортёрларни имтиёзли асосда экспорт кредитлари билан таъ-
мин этиш тизимини шакллантириш.


268
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш уни ташқи бозорда со-
тиш тизимини ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича 
йуқоридаги хулоса ва таклифлар шакллантирилди.
Бугунги кунда мавжуд имкониятлардан самарали ва оқилона фойдаланиш 
натижасида республикамизнинг куч ва қудратини, иқтисодий салоҳиятини 
ошириш, халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнини эгаллашида иқтисодиётнинг 
устувор йўналишларини ривожлантириш, импорт ўрнини босадиган ва экс-
портга мўлжалланган маҳсулотлар ассортименти, ҳажмини кенгайтириш бугун-
ги куннинг асосий вазифасидир.
Ташқи бозорга ўз маҳсулотлари билан чиқаётган мамлакатлар экспорт 
қилиш орқали барқарор валюта захираларига эга бўладилар. Шу билан бирга-
ликда, ишлаб чиқарувчилар ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб ишлаб чиқаришни кен-
гайтириш мақсадида техника ва технологияларни харид қилиш имкониятига эга 
бўлади. Шунингдек, ташқи бозорларни маркетинг мониторинг қилиш орқали 
ички ва ташқи бозорларда талабгор бўлган импорт ҳамда экспорт товарлари 
ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган янги корхоналарни қуриш 
янги иш ўринларини шакллантириш имконини беради. Миллий иқтисодиёт-
да технологик янгиланиш амалга ошади ва миллий саноат ишлаб чиқаришига 
янги техника ва замонавий ускуналар олиб келинади ва натижада жаҳон бозо-
рида рақобатлаша оладиган миллий маҳсулотлар ҳажми кенгая боради. Бундан 
ташқари, мамлакат ўз халқаро маркетинг савдо-иқтисодий алоқаларини ривож-
лантириши орқали миллий иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграция-
лашуви мустаҳкамланади.
Умуман олганда, мамлакат иқтисодиёти учун экспортнинг аҳамияти қуйи-
дагиларда ифодаланади: 
1. ЯИМнинг ошишига олиб келади ва ишлаб чиқариш субъектларида янги 
иш ўринларини яратиш имкониятини беради. Экспорт ҳажми ортиб бориши 
билан давлат бюджетига тушадиган тушумлар ҳажми ҳам ортиб боради. Бошқа 
томондан, бу янада кўп маҳсулот ишлаб чиқариш заруриятини келтириб чиқа-
ради. Демак, экспорт нафақат иқтисодиётни ривожлантириш усули, балки иш-
сизликни олдини олишнинг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. 
2. Мамлакатга чет эл валютаси оқимининг ошишига ёрдам беради. Экспорт 
мамлакатга чет эл валютасини жалб этишнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Экс-
портнинг ўсиши, миллий валютани мустаҳкамлаш имконини беради ва давлат-
нинг мувозанатлашган савдо балансини ушлаб туришига ёрдам беради.
Ўзбекистон ўзининг географик жойлашуви, табиий-иқлим ва тупроқ шаро-
ити, қишлоқ хўжалиги тармоғида шаклланган узоқ йиллик анъаналар ва бошқа 
омиллар туфайли кўпгина турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, 
мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш бўйича бир қатор 
қиёсий афзалликларга эга. Ўзбекистонда етиштириладиган мева-сабзавотлар 
саломатлик учун фойдали микроэлементлар, озиқ-овқат рационида ўрнини ал-


269
маштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги туфайли ноёбдир. 
Ўзбекистоннинг ноёб тупроқ-иқлим шароити, мамлакатимизда қуёшли кунлар 
бир йилда ўртача 320 кун бўлиши, тўрт фаслнинг изчил алмашинуви кенг турда-
ги юқори сифатли мева ва сабзавотларнинг асосий навларини етиштириш учун 
қулай имкониятлар яратади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда етиштириладиган 
мева ва сабзавотлар юқори нуфузга эга бўлган ҳақиқий брендга – товар белгиси-
га айланиб, бу маҳсулотларни сотиб оладиган мамлакатларда улар юксак рақо-
батбардошлиги билан ажралиб туради.
Нуфузли халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий мутахассисларнинг эътироф 
этишича, Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш орқали на-
фақат ўзининг балки дунёдаги бошқа мамлакатларнинг ҳам озиқ-овқат хавфсиз-
лигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Бугунги кунда маркетингда барча турдаги маҳсулотлар бозорида кучли 
рақобат муҳити мавжуд бўлиб, бундай шароитда ушбу бозорларга кириш ва 
ўринга эга бўлиш ўта мураккаб вазифа ҳисобланади. Юқори технологик маҳсу-
лотлар бозори ривожланган мамлакатлар томонидан деярли тўлиқ эгалланган 
бўлса, энергия ташувчи хомашёлар бозори бундай маҳсулотларнинг табиий за-
хираларига бой бўлган мамлакатлар томонидан забт этилган. Бундай шароитда 
Ўзбекистон ва шу каби бошқа ривожланаётган мамлакатлар маълум бир маҳ-
сулот позициялари бўйича жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлиш учун ҳаракат 
қиладилар.
Айнан шундай шароитда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экс-
порт қилиш бўйича мавжуд салоҳият ҳамда қиёсий афзалликдан тўғри ва сама-
рали фойдаланиш Ўзбекистоннинг жаҳон бозорида ўз сегментига эга бўлиши 
ҳамда мамлакатнинг умумий экспорт ҳажмини оширишда, барқарор валюта ту-
шумини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бир вақтда дунёдаги бир қатор давлатлар ўзининг географик 
жойлашуви, ноқулай табиий-иқлим шароитлари туфайли ўз аҳолисини витамин 
ва бошқа ҳаётий зарур унсурларнинг табиий манбаи бўлган мева-сабзавот маҳ-
сулотлари билан таъминлай олмайдилар. Шу сабабли бундай мамлакатлар то-
монидан мева-сабзавот маҳсулотларига доимий талаб шаклланган. Ўзбекистон 
худди шу доимий талабни қондириш учун қулай шарт-шароит ҳамда етарли са-
лоҳиятга эга.
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот 
маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида 
туради. 
Шунингдек, Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёда бешинчи ўринни 
эгаллайди. Бугунги кунда 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш 
асосида тайёрланган маҳсулотлар АҚШ, Бразилия, Вьетнам, Индонезия, Кипр, 
Македония, Малайзия, Мўғулистон, Норвегия, Россия, Саудия Арабистони, 
Словакия, Таиланд, Хитой, Япония каби элликдан ортиқ мамлакатга экспорт 


270
қилинмоқда. Сўнгги ўн йил ичида Ўзбекистон қуруқ мевалари ва ёнғоқлари экс-
порти ҳажми 5 марта ортган.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК маълумотларига кўра Ўзбекистон еттита 
турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича жаҳондаги етакчи 10 та давлат 
қаторига киради. Яъни, Ўзбекистон ушбу турдаги маҳсулотларнинг жаҳон бо-
зоридаги регулятори ҳисобланади. Ўзбекистон 2016 йил якунларига кўра ўрик 
экспорти бўйича иккинчи ўринни, гилос, қорағат ва бош бўйича бешиннчи 
ўринни, ҳурмо ва майиз экспорти бўйича учинчи ўринни, қуритилган ўрик экс-
порти бўйича эса тўртинчи ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича жаҳон бозоридаги ўз ўр-
нини янада мустаҳкамлаш, маҳсулот турларини янада диверсификация қилиш 
бўйича етарли салоҳиятга эга бўлиб, ундан самарали фойдаланиш мамлакатга 
валюта тушумининг кўпайтириш орқали унинг иқтисодий барқарорлигини таъ-
минлаш имконини беради. 
Экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотлари турларининг чекланган-
лиги экспорт тушумларини мавсумий ҳамда табиий омилларга боғлиқлигини 
кучайтиради. Яъни, ҳар бир турдаги мева-сабзавот маҳсулотларининг пишиб-е-
тилиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиниши, ушбу турдаги 
маҳсулотларнинг пишиш муддатидан бошқа даврларда экспорт имкониятлари-
ни чеклайди. Шу билан биргаликда, турли хил табиий омиллар (ноқулай об-ҳаво 
шароити, қурғоқчилик ва ҳ.к.) ҳам экспорт ҳажмининг чекланишига олиб кели-
ши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда мева-сабзаот маҳсу-
лотларини экспорт қилишга таъсир кўрсатадиган мавсумий ҳамда табиий омил-
ларни бошқаришнинг самарали усулларини топиш ва амалиётга жорий қилиш 
муҳим аҳамият касб этади.



Download 4,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish