Bog'liq 362 1 A3011398477DCFCEC93564A0FB670C108DCB6C7A
2021, Maxsus son “PEDAGOGIK MAHORAT” ILMIY-NAZARIY VA METODIK JURNAL 103
Ҳамроев Азалшох Ҳазратович “Бухоро тарихини яратишда музей экспонатларининг аҳамияти”
мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, Ҳамроев Азалшох Ҳазратовичнинг Бухоро ҳақида яратган
китоблари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
2019 йил 27 августь 2018 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Парижда Одри Азуле билан
учрашуви доирасида Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасида 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма
Ҳаракатлар режаси қабул қилинган. Ушбу ҳужжат муносабатларни янги босқичга кўтариш, томонлар
олдида турган вазифаларни биргаликда янгича ёндашувлар ёрдамида ҳал қилиш ва барча
йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзда тутади. ЮНЕСКО бош директори Одри
Азуле хоним Бухоро шаҳрига ташрифи доирасида Бухоро давлат университети тузилмaсидaги
“Қaтaғoн қурбoнлaри xoтирaси” музeйи директори Ҳамроев Азалшох Хазратович билан ҳам учрашиб,
“Бухоро ҳунармандчилиги дурдоналари” китобининг тақдимотида иштирок этди.
Бухоро давлат университети Чехиянинг Либерец техника университети иқтисодий статистика
департаменти масъул ходими Карина Татек Бенетти раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилди.
Меҳмонларни университет ректори О.Хамидов кутиб олди. Учрашувда икки томонлама халқаро
алоқалар муҳокама қилиниб, келгусида ҳамкорликда ишлаш вазифа ва режалари белгилаб олинди.
Шунингдек, “Ерасмус+” дастури асосида талабалар алмашинуви борасида келишувлар амалга
оширилиши кутилмоқда. Чехиялик меҳмонлар шунингдек, Бухоро давлат университети тузилмасидаги
“Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ташриф буюриб, бу ерда жамланган экспонатлар билан
танишдилар.
2019 йил 20 сентябрь Япония давлатидан ташриф буюрган меҳмон Кумико Таншо хоним Бухоро
давлат университети кутубхонисадаги нодир кўлёзма ва тошбосмалар билан танишиб чиқди.
Университет музейи ва Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси”
музейи меҳмонда катта таассурот қолдирди.
2020 йил 29 январда Туркия Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар магистратура
талабаси ўз диссертатция иши бўйича Бухородаги барча музейлар қатори Бухоро давлат университети
тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига ҳам ташриф буюрди ва музей билан яқиндан
танишиб, музей тўғрисида ўз фикрини билдирди. Жорий йилнинг 30 январида Ўзбекистон Халқ
демократик партияси Бухоро вилоят кенгаши ва Бухоро давлат университети тузилмасидаги “Қатағон
қурбонлари хотираси” музейи билан ҳамкорликда музейда “Ислом Каримов - истиқлол меъмори ”
мавзусидаги маънавий маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси
ўринбосари Набиева Шохиста Тошпулатовна, партия аъзолари, Бухоро давлат университети
талабалари иштирок этдилар. Тадбирда фонд сақловчиси Махбуба Ашурова томонидан музейга
экскурсия уюштирилиб, Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид хотиралар ёдга олинди. Тадбир
якунида ХДП Бухоро вилояти кенгаши томонидан бир қатор талабалар ва музей ходимларига эсдалик
совғалари топширилди.
2020 йил 1 февралда Бухоро телеканали, БухМТИ ҳамда “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи
билан ҳамкорликда Фитрат тўғрисида кўрсатув тайёрланди. Шу йили юртбошимиз томонидан “Илм
маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили сифатида” эътироф этилиши бу борадаги
ишларга қанот берди, десак муболаға бўлмайди.