2021 йил учун ҳисоботни ўз муддатида ва хатосиз топшириш учун декабрда мол-мулк солиғининг ҳисоб-китобида нималарни текшириш керак


Мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби шаклини тўлдиришга мисол



Download 215 Kb.
bet2/2
Sana28.05.2022
Hajmi215 Kb.
#613436
1   2
Bog'liq
export (1)

Мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби шаклини тўлдиришга мисол


«АБС» МЧЖнинг 2021 йил учун мўлжалланаётган солиқ базаси 115,9 млрд сўмни ташкил қилади. Компаниянинг 4 фоизли ва 0,4 фоизли ставкада солиқ солинадиган мол-мулки мавжуд эмас. Ҳисоботларни электрон шаклида тўлдиришда, ҳаворанг катакчалар тўлдирилгандан сўнг, сариқ катакчаларга рақамлар автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилинади ҳамда ҳисобот шакллари сўмда тўлдирилади.
Маълумотнома шаклига кирилганда солиқ тўловчининг СТИРи ва номи ҳамда Маълумотнома тақдим этиладиган туман автоматик тарзда кўринади. Солиқ тўловчи 2021 йил учун мўлжалланаётган солиқ базасидан келиб чиқиб, Маълумотноманинг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотларнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати» 021-сатрига 115 945 465 047,0 сўмни киритади.
Шундан кейин Маълумотноманинг «Базавий ставка бўйича солиққа тортиладиган ўртача қиймат (021-сатр + 022-сатр)» ва «Солиқ солинадиган базанинг умумий қиймати (020-сатр + 050-сатр + 080-сатр + 090-сатр)» мос равишда 010-сатри ва 020-сатрларида автоматик тарзда 115 945 465 047,0 сўм акс эттирилади.
Маълумотноманинг «Солиқ ставкаси, % да» 030-сатрига 2 рақами киритилади.
Шундан кейин Маълумотноманинг «Солиқ суммаси (020-сатр + 030-сатр)» 010сатрида тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймат ставкага кўпайтирилиб, 2 318 909 300,94 сўм солиқ суммаси акс этади.
Солиқ тўловчининг бошқа 4 фоизли ва 0,4 фоизли ставкада солиқ солинадиган мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги учун, мазкур ҳисобланган солиқ суммаси «Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг умумий суммаси ((040-сатр + 070-сатр + 120-сатр) - 130-сатр))» 140сатрда ҳам акс этади- 2 318 909 300,94 сўм
Солиқ тўловчи айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлмагани, учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай бўнак тўловларини амалга оширади. Бунда, йиллик ҳисобланган 2 318 909 300,94 сўмни 12 га бўлиб, ойлар бўйича 14011412-сатрларга 193 242 441,74 сўмдан тўлдиради.

Бу ойлик суммалар тўлдирилишининг сабаби, солиқ тўловчи йилнинг ўртасида янги мол-мулк сотиб олганда ёки сотганда, тахмин қилинаётган солиқ базаси кўпайиши ёки камайиши мумкин. Шунингдек янги ташкил этилган корхоналар ҳисоботларини тўғри акс эттиришлари мақсадида солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилиши назарда тутилган.


Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби қуйидагича тўлдирилади. Ҳисоб-китоб шаклига кирилганда, Мол-мулк солиқ тўловчи юридик шахс тўғрисида маълумот, яъни солиқ тўловчининг СТИРи, солиқ даври, ҳужжат тури, номи ҳамда аниқ манзили, ўлчов бирлиги, тақдим этиладиган туман автоматик тарзда кўринади.
Бизнинг мисолда, «АБС» МЧЖда фақатгина бино ва иншоотлари мавжуд бўлиб, қурилиши тугалланмаган объектлари, темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлари ва бошқа объектлар йўқ. Шунинг учун тегишли сатрлар ва ҳисоб-китоб шаклнинг 2-иловаси – Норматив муддатларда ишга туширилмаган, қурилиши тугалланмаган объектларнинг рўйхати ва 3-иловаси – Солиқ солинмайдиган мол-мулк рўйхати тўлдирилмайди.
Ҳисоб-китоб шаклини тўлдиришни ҳисоб-китоб шаклининг 1-иловаси – Солиқ солинадиган объектларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (ўртача йиллик қиймати) ҳисоб-китобидан бошлаймиз. Ҳисоб-китоб шаклининг 1-иловаси «Бошланғич (тиклаш) қиймати Бухгалтерия балансининг 010-сатри» 0101-сатрига кўчмас мулкларнинг январь-декабрь ойларидаги бошланғич (тиклаш) қийматини ва «Эскириш суммаси Бухгалтерия балансининг 011сатри» 0102-сатрига уларнинг эскириш ҳамда суммаларини киритамиз.

Мисолимиздаги корхонанинг кўчмас мулкларининг бошланғич (тиклаш) қиймати ва эскириш суммалари мос равишда қуйидагича бўлган:



январь

112 340 830 260,30 сўм

187 380 780,30 сўм

февраль

112 340 830 260,30 сўм

514 066 609,10 сўм

март

112 340 830 260,30 сўм

840 752 437,90 сўм

апрель

112 510 018 410,32 сўм

1 167 438 267,00 сўм

май

119 407 266 270,39 сўм

1 494 547 066,00 сўм

июнь

119 407 266 270,39 сўм

1 844 600 610,00 сўм

июль

119 407 266 270,39 сўм

2 194 654 154,00 сўм

август

119 407 266 270,39 сўм

2 544 707 697,00 сўм

сентябрь

119 407 266 270,39 сўм

2 894 761 241,00 сўм

октябрь

120 620 389 820,86 сўм

3 244 814 785,00 сўм

ноябрь

120 620 389 820,86 сўм

3 598 297 804,00 сўм

декабрь

127 412 883 376,82 сўм

3 951 780 824,00 сўм



Ҳисоб-китоб шаклининг 1-илованинг «Қолдик (баланс) қиймати (0101сатр – 0102сатр)» 0103-сатрида автомат равишда (формула орқали) ҳисоб-китоб амалга оширилиб, кўчмас мулкларнинг бошланғич (тиклаш) қийматидан эскириш суммаси айрилган ҳолда акс эттирилади. Шундан сўнг, ҳисоб-китоб шаклининг 0103-сатри 15-устунида ўртача йиллик (қолдиқ) қиймати 115 895 391 773,87 сўм акс этади.
Корхонада бошқа мол-мулк бўлмаганлиги учун ушбу илованинг «Кўчмас мулк (040 ва 050-сатрлардан ташқари)» 010-сатри 15-устунида ҳам ўртача йиллик (қолдиқ) қиймати 115 895 391 773,87 сўм акс этади.
Энди Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби шаклини тўлдиришга ўтамиз. Хисоб-китоб шаклининг «Бино ва иншоотларнинг шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати (Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0103сатри 15-устуни ёки 50-сатри 15-устуни)» 010-сатрига 1-иловадаги 115 895 391 773,87 сўм ўртача йиллик (қолдиқ) қиймат автомат тарзда келиб тушади.
«Бинолар ва иншоотлар» 0101-сатрига 115 895 391 773,87 сўм ўртача йиллик (қолдиқ) қийматини киритиш керак. Ҳисоб-ктитобнинг шаклининг «Солиқ солинадиган база (010-қатор - 020-қатор+ 030-қатор+ 040-қатор)» 050-сатрига ҳам бино ва иншоотларнинг 115 895 391 773,87 сўм ўртача йиллик (қолдиқ) қиймати автомат тарзда келиб тушади.
Ҳисоб-китоб шаклининг «Солиқ ставкаси, % да» 060-сатрига 2 фоиз солиқ ставкасини киритиш керак. Шундан сўнг, «Солиқ суммаси (050-сатр х 060-сатр)» 070-страда . бино ва иншоотларнинг 115 895 391 773,87 сўм ўртача йиллик (қолдиқ) қиймати солиқ ставкаси 2 фоизга кўпайтирилиб, 2 317 907 835,48 сўм солиқ ҳисобланади.
Солиқ тўловчининг бошқа мул-мулки бўлмаганлиги учун ҳисоб-китоб шаклининг «Бюджетга тўланадиган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг умумий суммаси (070-сатр+110-сатр+160-сатр)» 170-сатрида ҳам ушбу 2 317 907 835,48 сўм солиқ суммаси акс этади.
Ҳисоб-китоб шаклининг «Солиқ даври учун жорий тўловлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисобланган суммаси» 180-сатрига жорий йилда Маълумотномага асосан тўланган бўнак суммалари йиғиндиси – 2 318 909 300,94 сўм киритилади.
Шундан кейин ушбу сумма солиқ тўловчининг шахсий карточкасида ҳисоблашга юборилади.
Бундан кўриниб турибдики, солиқ тўловчи томонидан йил якунида тақдим этилган ҳисоб-китобга асосан ҳисобланган солиқ суммаси тўланган бўнак суммаларини йиғиндисидан камни ташкил этмоқда.
Шундан ҳисоб-китоб шаклининг «Камайтиришга» 200-сатрида тўланган бўнак суммасидан ҳисоб-китобга асосан ҳисобланган солиқ суммасининг фарқи – 1 001 465,46 сўмни ташкил этиб, солиқ тўловчи карточкасида ортиқча тўланган сумма келиб чиқади.


Маълумотнома ва Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-иловани тўлдиришга мисоллар
Download 215 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish