2021 йил 12-февраль кунидаги ахборот соати баённомаси №16



Download 1,11 Mb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi1,11 Mb.
#162949
  1   2
Bog'liq
№16- Протокол


Навоий давлат кончилик институти Нукус филиали 1А- КТ, 1Б-КТ гуруҳининг
2021 йил 12-февраль кунидаги ахборот соати


БАЁННОМАСИ № 16


12.02.2021й. НДКИ Нукус Филиали


Қатнашдилар: Гуруҳ мураббийи Бектуров Р. ҳамда 1а-КТ, 1б-КТ гуруҳининг 29 нафар талабалари.

Кун тартибида
Мавзу: «Бобур Мирзонинг юрт соғиничи» мавзуси
Кун тартибидаги биринчи масала буйича гурух мураббийи Қансулув Узақова чиқиб суйлади ва у ӱз сӱзида “Ўзбекистон давлатчилиги тараққиётида Амир Темур ва Темурийлар сулоласи муҳим ўрин тутади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ушбу буюк аждодларга муносиб шоҳлардан биридир. У ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили: буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода.Улуғ бобомизнинг серташвиш ҳаёти ва жўшқин фаолияти сиёсий жиҳатдан инқирозга учраган Темурийлар давлатининг сўнгги даврига тўғри келди. Ушбу давр барча азоб-уқубатларини бошдан кечириш Бобур Мирзо чекига тушди. Отаси Ахсида бевақт, 39 ёшида фожиали ҳалок бўлгач, оиланинг катта фарзанди, 12 ёшли Бобур валиаҳд сифатида тахтга ўтиради. Бобур ҳукмронлигининг дастлабки 2-3 йилида мавқеини мустаҳкамлаш, бек ва амалдорлар билан ўзаро муносабатни яхшилаш, қўшинни тартибга келтириш, давлат ишларида интизом ўрнатиш каби муҳим чора-тадбирларни амалга оширади. Бобурнинг дастлабки сиёсий мақсади Амир Темур давлатининг пойтахти, стратегик ва географик жиҳатдан муҳим бўлган Самарқандни эгаллаш ва Мовароуннаҳрда марказлашган кучли давлатни сақлаш, мустаҳкамлаш ҳамда Амир Темур салтанатини қайта тиклашдан иборат эди” дея таькидлади.

Бобур темурийлар салтанатини ҳимоя қилиш ва уни сақлаб қолиш учун астойдил ҳаракат қилиб, Шайбонийхонга қарши бир неча йил давомида муттасил кураш олиб борса-да, аммо мамлакатда ҳукм сурган оғир иқтисодий танглик ва сиёсий парокандалик шароитида мақсадига эриша олмайди. Тарих майдонида кечган турли қарама-қаршиликлардан сўнг Бобур Кобул сари йўл олди. Она юрт соғинчи ва қайтиш истаги унга бир умр ҳамроҳ бўлса-да, ҳозирги Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг тарихий ҳудудларида улкан салтанат ташкил этди.




. Тарих зарварақларида бу давлат Бобурийлар сулоласи номи билан битилди. Бобур ота-боболарининг илм-маърифат ва мамлакат ободлиги йўлидаги эзгу ишларини давом эттириб, келгуси авлодларга улкан мерос қолдирди. Ҳиндистонлик тарихчилар Бобур ҳукмронлик даврини турлича талқин қилса-да, у асос солган сулола ушбу мамлакат тараққиётига беқиёс ҳисса қўшганини эътироф этади.


Бобурнинг ўз гувоҳлигига кўра, шоир сифатида ижодий фаолияти Самарқандни иккинчи марта эгаллаган вақтда бошланган; "Ул фурсатларда бирор-иккирар байт айтур эдим", деб ёзади у. Бобур Самарқанддалигининг илк ойларида Алишер Навоий ташаббуси билан улар ўртасида ёзишма бошланади. Бобур атрофида ижодкорлар тўплана бошлаши ҳам шу йилларга тўғри келади. Ўтмиш адабиёт ва тарих, мусиқа ва санъатдан яхши хабардор бўлган, диний таълимотга чин ихлос қўйган Бобур ҳар доим олиму фузалолар даврасида бўлди, хусусан ижод аҳлига, касбу ҳунар соҳибларига самимий эҳтиром кўргазиб ҳомийлик қилди, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириб турди. Бобур табиатан ижодкор эди. Йигитлик йилларидан бошлаб то умрининг охиригача самарали ижодий иш билан шуғулланди, ҳар қандай шароит ва зазиятларда ҳам ижоддан тўхтамади, натижада ҳар жиҳатдан муҳим бой илмий ва адабий мерос қолдирди.



Бобурнинг улкан санъаткорлиги шундаки, шахсий кечинмаларини жиддий умумлашма даражасига кўтара олади ва натижада, асарларида олға сурилган ғоялар умуминсоний қадриятлар даражасига кўтарилади. Бобур ижодида, хусусан, шеъриятида киндик қони тўкилган она юртини дил-дилдан қўмсаш, унинг тупроғига талпиниш, ғариблик азобларидан ўтли ҳасрат, ёру диёр соғинчи ва висол илинжи, тақдир зарбалари ва турмуш уқубатлари, замона носозликларидан нола бадиий таҳлил этилади.

Юрт соғинчи ҳақида Заҳириддин Муҳаммад Бобурдек ҳеч бир шоир ёзмаган бўлса керак. Чунки Ватан ишқи, юртга қайтиш истаги умрининг сўнгги дамларигача уни тарк этмади. Буюк давлат арбоби шу армон билан оламдан ўтгани барчамизга маълум. Унинг илҳомчиси ҳам она юрт тупроғи бўлган бўлса, не ажаб. Бобур шеърларини ўқир­кансиз, бир маъюс оҳанг қулоғингизга чалинаверади. Бу юрт соғинчи, дард-аламлар, қўлида қалам ўрнига қилич тутган, жангу жадалда тоғу тошларда сарсон юрган шоир оҳангига ўхшайди. Ижодсиз яшай олмаслигини англаб, урушлардан тўйган, қалам эгасининг ноласи ҳам дейсан, киши. Жамиятдан, ён-атрофдагилардан алданган, улардан яхшилик кўрмаган, турли хиёнатларга учраган киши аламларига ҳам ўхшайди. Бир умр бобоси Темурбек бунёд этган гўшани ўша ҳолат­да кўриш орзуси билан яшаган, элини фаровон, илмли кўриш орзусида юрган адолатли шоҳ ноласи ёхуд ўн икки ёшида отадан ажраб, юртга бошчи бўлиб азоб чеккан ўсмир ноласи эмасмикан?! Меҳр кўрсатиб меҳр кўрмаган, яхшилигу вафою жафо нималигини чуқур англаган, тенги йўқ саркарда, жанг санъатининг моҳир эгаси, қалби ҳалим кишининг ноласига ўхшайди. У зотнинг сифатлари ҳақида гапираверсак кети узилмайди. Бу хислатлар буюк Соҳибқирон бобосидан ўтган бўлса не ажаб. Биргина рубоийси ҳам у кишининг кўнгил аламларини аниқ намоён этади.

Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши,


Шод этмас эмиш кўнгилни меҳнатда киши,
Кўнглим бу ғурбатда шод ўлмади, оҳ, 
Ғурбатда севинмас, эмиш албатта, киши.

Мирзо Бобур шунча дард-ситамлар кўришига қарамасдан қалам билан шамширни бирдек юргизгани, йирик давлатга асос солгани, беназир ашъорлар битгани кишига ҳайрат бахш этади.


Бобурнинг ғазал, маснавий рубоийларида Ватан, ёр-диёр мавзуси салмоқли ўрин тутади. У ўз она юртидан йироқда бўлса ҳам туғилиб-ўсган диёрига, ватанига бўлган соғинчли муҳаббат, унга етишиш орзуси доимо қалбини изробли туйғуларга чулғаб туради. Шунинг учун ҳам шоир ижодининг асосий мавзуси она Ватан соғинчи бўлиб қолади. Шу жиҳатдан, бу йўналишдаги шеърлар ватанпарварлик тарбиясининг муҳим манбалари сифатида қимматлидир:

Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,


Ҳар ишники айладим хатолиғ бўлди.
Ўз ерим қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ё раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди.
Мисралардан кўринадики, Бобур ўз қисматидан тушкун кайфиятда, ўзга юртлардаги саргардонликдан зада, шоҳлик мақомидан миннатдор эмас. Чунки у ўз она диёридан йироқда, халқ тинчи учун юртни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлган. Ана шу армонли изтироб уни бир нафасга бўлмасин тарк этмади ва шеъриятининг асосий ўзанига айланди. Баъзи ўринларда шоирнинг бир қарашда ишқий муносабатлар, севги-муҳаббат устуворлик қилган баъзи ғазаллари аслида юрт соғинчи, Ватан севгиси яширингандек туюлади:

Ғурбатта ул ой ҳажри мени пир қилибтур,


Ҳижрон била ғурбат менга таъсир қилибтур.
Мақдур боринча қилурим саъйи висолинг,
То тенгрина билмонки, не тақдир қилибтур.
Тақдирдур ул ёну бу ён солғучи, йўқса,
Кимга ҳаваси сунбулу тақдир қилибтур.
Бу Ҳинд ери ҳосилидин қўп кўнгул олдим,
Не судки, бу ер мени дилгир қилибтур.
Сендин бу қадар қолди йироқ ўлмади Бобур,
Маъзур тут, эй ёрки, тақсир қилибтур.
Мумтоз адабиётда “Ой” гўзаллик тимсоли, унга тўғридан тўғри мурожаат – маъшуқага муносабат. Ғурбат – фироқ, айрилиқ, мусофирлик ташвиши, пир – кекса, донишманд. Ой юзли маъшуқа ҳажридан ғам чекаётган ошиқ ҳижрону ғурбатдан кексайиб, кекса донишмандга айланиб қолганидан шикоят қилаётгандек. Аслида эса ана шу ой – Ватан тимсоли. Унинг ҳажри – юрт айрилиғи, диёр соғинчи. Ой висолига талпиниш – Ватан тупроғига, туғилган гўшасига интизорлик. Тақдирга битгани эса ёлғиз яратганга аён. Аммо ошиқ ўз муҳаббатидан мамнун ва умидвор. Ғазал байтларида ошиқнинг маъшуқага муҳаббати ва ҳижронидан изтироблари замирида шоирнинг ўз Она Ватанига нисбатан сўнмас севгиси, оташин қалб кечинмалари, айрилиқ изтироблари ҳарорати жўшқин ва таъсирчан гавдаланади.
  Шоир рубоийларидан бирида Ватандан айро тушган тақдири ҳақида ёзғириб, яна юртга қайтиш орзусида бундай деб ёзган эди:



Download 1,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish