2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet600/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   596   597   598   599   600   601   602   603   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

 
 
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
Кириш
 
Мамлакатда қисқа муддатда инновацияга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришга ва 
инновацияларни кенг жорий этиш учун шарт
-
шароитлар яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар 
амалга оширилди. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва бозор механизмларини кенг жорий қилиш 
тамойилларига асосланган ислоҳотларнинг янги босқичида давлатнинг иқтисодиётдаги ролини 
камайтириш ва хусусий секторнинг иштирокини кенгайтириш бўйича навбатдаги ишларнинг 
натижадорлигини ошириш бугунги кунда иқтисодиётни бошқаришнинг аниқ, шаффоф ва натижага 
йўналтирилган механизмини ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.
Мамлакатимиз президентининг 2020 йил 29 декабрда Олий мажлис қонунчилик палатасига 
қилган мурожаатномасида “....тадбиркорликни молиявий қўллаб
-
қувватлаш борасидаги ишларни 
давом эттириш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида келгуси йилда 6
триллион 
сўм имтиёзли кредитлар ажратилади”
2
деб таъкидлаганди. Бундан кўриниб турибдики 
тадбиркорликни 
ривожлантириш 
бугунги 
куннинг 
долзарб 
масалаларидан 
бўлиб 
ҳисобланади. 
Шунингдек, Ҳукумат томонидан Жаҳон банки билан биргаликда бошланган 
қишлоқларда тадбиркорликни ривожлантириш дастурини кенгайтириш учун қўшимча 
100 
миллион доллар йўналтирилади.
Республикамизда барқарор ва самарали иқтисодиётни
шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг 
натижаларини намоён этмоқда. Ўзбекистоннинг ҳалқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва
мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш 
келажакда озиқ
-
овқат махсулотларига бўлган талабни маълум даражада қондиришга сабабчи 
бўлади. Шу боисдан аграр тармоқни инновацион шаклда ривожлантириш тамоқда инсон омилини 
аралашувини қисқартириб рақамли технологияларини жорий этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
 
Сўнги йилларда юртимизнинг барча худудларида кичик бизнес ва тадбиркорликни 
ривожлантириш мақсадида “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш 
механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”
3
2018 йил 7 
майдаги ПҚ
-3698-
сонли Қарори, “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда 
замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ
-
6159-
сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси доирасида 
хотин
-
қизларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни, хусусан, оилавий тадбиркорликни 
ривожлантириш, «устоз
-
шогирд» анъаналари асосида ҳунармандчилик билан шуғулланишни 
тарғиб этиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, пиллачилик соҳасида касаначиликни 
кенгайтириш орқали бандликни таъминлаш бўйича “Хотин
-
қизларни иш билан таъминлаш, улар 
ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари 
тўғрисида” 2019 йил 20 ноябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг
-919-
сонли Қарори, ва бошқа бир 
қатор меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжжатларга мувофиқ, аграр тармоқларда кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектлари учун турли имтиёз ва қулайликлар берилмоқда. Яратилган 
имкониятлардан фойдаланган ҳолда мамалакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг 
ЯИМдаги хиссаси йил сайин ортиб бормоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик миллий
иқтисодиёт тараққиётида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. 2020 йилда киччик бизнес ва 
хусусий тадбиркорликни ЯИМдаги улуши 53.9 фоизни ташкил этган. Шу йилда ушбу тармоқда 
100796.9 млрд сўмлик маҳсулотлар яратилган. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг мамлакат ЯИМ 
даги улушини қарайдиган бўлсак 2018 йилда 60 %ни ташкил қилган бўлса 2020 йилга келиб бу 
кўрсаткич 53.9 ташкил қилмооқда ЯИМдаги улушнинг ўтган йилларга нисбатан пасайиши йирик 
корхоналарнинг улушини ошиши билан изоҳланади.
2
Ўбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнингнинг Олий Мажлисга мурожатномаси // Халқ 
сўзи, 20
20 
йил 
30 
Декабрь, 
3-
бет. 
3
Lex.uz-
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси



569 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   596   597   598   599   600   601   602   603   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish