538
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Маълумки, пахтадан юқори ва сифатли хосил етиштиришда агротехник тадбирларнинг
ахамияти жуда катта. Айниқса, агротехник тадбирларнинг орасида ғўза қатор ораларига
муддатида сифатли ишлов бериш хамда чуқур юмшатишнинг ўрни ўта мухимдир. Чунки ғўза
қатор ораларига ишлов бериш орқали бегона ўтларни йўқотилишини, туроқнинг юза қатламини
ғовак, майда донадор холда сақланиб туришини таъминлайди, намнинг ортиқча буғланишига,
шўрланган ерларни қуйи
қатламларидаги тузларнинг юқорига кўтарилишига йўл қўймайди,
иссиқлик ва хаво алмашувини яхшилайди. Натижада, тупроқдаги микроорганизмлар фаолияти
жадаллашади, илдиз чириш ва гоммоз касалликларини қўзғатувчи патогенлар йўқолади, ўсимлик
илдизининг нафас олиши мақбуллашади [1].
Шунингдек, ғўза қатор ораларининг юмшатилиши тупроқнинг структурасини яхшилайди,
сув ўтказувчанлигини ва ғоваклигини оширади, хажм массасини камайтиради хамда сувдан
самарали фойдаланишни таъминлайди.
Тупроқнинг механик таркиби, шўрланганлик даражаси, сизот сувларнинг сатхи хамда
парвариш қилинаётган ғўза навларининг биологик хусусиятларига кўра культивация
чуқурликлари ва сонини аниқлаш бўйича куплаб олимлар томонидан илмий
-
тадқиқот ишлари
амалга оширилган ва ғўза
қатор ораси кенглиги 60 см бўлганда культивация чуқурлиги 10
-
12 см,
қатор ораси 90 см бўлганда культивация чуқурлиги 12
-
14 см бўлиши лозимлиги тўғрисида
ишлаб чиқаришга тавсиялар берилган [2,3].
Бир қатор тадқиқотчилар бўз тупроқлар минтақасида ғўза қатор ораларига бериладиган
ишловларнинг табақалаштириб (биринчи культивацияни 6...8 см, кейингиларини 12...14 см;
биринчи культивацияни 10...12 см, кейингиларини 15...16 см ва биринчисини
-
17...18 см,
кейингиларини
-
12...14 см чуқурликда) ўтказиш кераклигини таъкидлашган [4,5]. Кенглик
-
сахро
минтақасининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқларида эса ғўза қатор орасига 12...14
см чуқурликда ишлов берилганга нисбатан 26...28 см чуқурликда юмшатилганда тупроқнинг
физик, сув
-
физик ва микробиологик хоссалари ижобий томонга ўзгарган [6,7].
Ғўза қатор ораларига ишлов бериш хозирги кунда КРХ
-
4, КРХ
-
3,6 русумли культиваторлар
ва КХУ
-
4 култиватор озиқлантиргичларидан фойдаланган холда амалга оширилмоқда. Ушбу
культиваторларда асосий тупроқ юмшатувчи ишчи органи сифатида ётиқ қирқувчи панжа, ётиқ
қирқувчи ўқёйсимон панжа, универсал ўқёйсимон панжа ва айланма панжа кабилар, тупроқнинг
шароитидан келиб чиқиб қўлланилмоқда. Бундай ишчи органларнинг мажмуи ўрнатилган
культиваторлар куп йиллардан бери ишлатилиб келинмоқда.
Охирги йилларда пахтачиликда юқорида келтирилган технология бўйича ғўза қатор
ораларига ишлов берилгандан сўнг 1
-
ва 2
-
ёки 2
-
ва 3
-
чи культивациялар оралигида қатор
ораларини чуқур юмшатиш тадбири амалга оширилмоқда. Лекин, бунда чуқур юмшатгич ишчи
органи амалда фойданилаётган култиваторга ўрнатилиб, ғўза қатор ораларига ишлов бериш
трактор агрегатининг далага алохида кириш орқали бажарилмоқда ва харажатларни ортишига
олиб келмоқда. Бундан ташқари, қўлланилаётган култиваторнинг рамасига ва грядилларига
керакли ишчи органлари алмаштириб, ўрнатилиши кўп мехнат хамда вақт талаб қилади,
шунингдек, хозирда амалиётга кириб келаётган қишлоқ хўжалик машиналарини модулли ёки
секцияли вариантларини яратиш тизимига хам мос келмайди.
Юқоридагиларни хисобга олиб, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар
институтида ғўза қатор ораларига ишлов берувчи осма культиваторнинг янги универсал
-
комбинациялашган конструкцияси ишлаб чиқилди (
Do'stlaringiz bilan baham: