“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Ҳозирги замон жамиятининг ахборот
-
коммуникацион, касбий ва бошқа соҳаларида рўй
бераётган глобал ўзгаришлар бугунги динамик тарзда ўзгариб турувчи дунёда илмий
-
тадқиқотчилик ва инновацион фаолият асосларининг тўла равишда ўзлаштирлишини ҳамда
улардан амалий
-
касбий фаолиятда фойдаланишни талаб қилади.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, илмий ва инновацион фаолиятнинг таълим муассасалари
фаолияти самарадорлигини оширишдаги катта имкониятлари, шу жумладан, рейтинг тизими
орқали ОТМлар фаолиятига ҳаққоний баҳо бериш
ва уларнинг ўз фаолиятини
ривожлантиришларига туртки беришдаги аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда мамлакатимиз
ҳукумати томонидан тегишли ҳуқуқий ва меъёрий асослар яратиб берилгандир. Жумладан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлда қабул қилинган “Илмий ва илмий
-
техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча
чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ
-3855-
сон қарори маҳаллий илмий
-
амалий ва инновацион
лойиҳалар ҳамда ишланмаларни жадал жорий этишни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётининг
рақобатбардошлигини кучайтиришда илм
-
фан ҳиссасини ошириш, шунингдек, илмий ва илмий
-
техникавий фаолиятнинг истиқболли маҳаллий ютуқларини илгари суришнинг самарали
механизмларини яратиш учун катта имкониятлар беради.
Юқоридаги илмий ва меъёрий
-
ҳуқуқий манбалардан чиқарилган хулосалар асосида
инновацион фаолият деганда эса, илмий
-
тадқиқотчилик ва тажриба
-
конструкторлик ишларини
ўтказиш, улар натижасида ҳосил қилинган янги техника ва технологияларни жорий этиш билан
шуғулланиш фаолияти тушунилади.
Соф илмий нуқтаи
-
назардан олиб қараганда, инновация –
бу бозор талабидан келиб чиққан
ҳолда жараёнлар ва маҳсулотларнинг сифатли ўсиш самарадорлигини таъминлаш учун жорий
этилган янгиликдир. Инсон интеллектуал фаолияти, унинг фантазияси, ижодий жараёни,
кашфиётлари, ихтиролари ва рационализаторлигининг якуний натижаси ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида бир неча
ишлар амалга оширилиб, улар қаторида Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг рейтинги
аниқланиши йўлга қўйилиши, бу билан ҳар бир муассасанинг ўз ўқув
-
педагогик, илмий
-
тадқиқотчилик ва бошқа шу каби салоҳияти бўйича миллий олий таълим тизимида эгаллаган
ўрнини белгилаш, бу билан улардаги мавжуд илғор тажрибаларни оммалаштириш, уларнинг
фаолиятида йўл қўйилган ёки йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларни ўз вақтида бартараф
этиш учун имкониятларни аниқлашга ёрдам бериш кабиларни кўрсатиш мункин.
Рейтингнинг мақсади Республикамиз олий таълим тизимида соғлом рақобат муҳитини
пайдо қилиб, жамият учун халқаро талабларга мослашувчан миллий кадрларни тайёрлашда бош
мезон вазифасини бажаришдир. Амалдаги рейтинг тизими олий таълим муассасаларининг
рақамли кўрсаткичлари бўйича миқдорий маълумотларга асосланган бўлиб, рейтингда иштирок
этувчи таълим
муассасаларининг асосий фаолиятини тўлиқ қамраб олади.
Шу боис таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган исталган ОТМ илмий
ва инновацион фаолиятни тўғри йўлга қўйишдан, бу фаолият самарадорлигини оширишдан ва
натижада муассасанинг рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларга эришишдан манфаатдор бўлиб,
булар келажакда олий таьлим муассасасининг миллий ва халқаро рейтингларга кириб бориши
ҳамда ўз обрўсини оширишга замин тайёрлаб беради.
ОТМда илмий
-
тадқиқотчилик фаолиятини ташкил этишнинг ҳозирги даврларда илмий
-
тадқиқотчилик ва илмий ижодкорлик фаолиятини ташкил этишнинг асосий ёндашувлари бўлиб
ташкилий
-
фаолиятли, тизимли
-
функционал, компаратив, эвристик ва шахсий
-
фаолиятли
ёндашувлар саналади. Олий таълим муассасасининг талабалари, ёш олимлари ва профессор
-
ўқитувчилари таркиби томонидан илмий
-
тадқиқотчилик ишларининг фаол олиб борилиши
келгусида кучли илмий ва ижодий салоҳиятга эга бўлган юксак маҳоратли кадрларни тайёрлаш
имконини бериб, бунда уларнинг катта қисми ўзининг касбий фаолиятини илмий
-
тадқиқотчилик
фаолияти билан бирга қўшиб олиб боришга мойил бўлади, илмий
-
педагогик ходимлар сафини
тўлдиришга сафарбарликнинг барқарор бўлишига шароит яратади, ишлаб чиқариш фаол касбий
501
Do'stlaringiz bilan baham: |