“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
‒ технологиялар йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш;
‒ чуқур билимга эга кадрлар тайёрланиши мумкин бўлган таълим тизимини яратиш;
‒ рақамли иқтисодиёт учун керакли бўлган юқори малакали мутахассисларни ўрта ва олий
таълим муассасаларида тайёрлашни йўлга қўйиш;
‒ рақамли иқтисодиётни ҳар томонлама ўрганиш учун керакли бўлган ўзбек тилидаги
замонавий илмий ва амалий адабиётлар яратиш;
‒ замонавий рақамли иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган меҳнат бозорини ташкил
қилиш ҳамда унинг механизмларини ишлаб чиқиш;
‒ малакали дастурчилар ва инженер
-
техник ходимларни тайёрлашни йўлга қўйиш;
‒ кадрларнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантиришдаги иштирокини молиялаштириш
ва бу ишни юқори даражада рағбатлантириш тизимини яратиш;
‒ рақамли иқтисодиёт соҳасидаги хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни республика
иқтисодиётига татбиқ қилиш;
‒ электрон платформалар технологияларидан фойдаланган ҳолда иқтисодиётнинг турли
соҳалари бўйича миллий экотизимлар яратиш(Абдуллаев 2020)
зарурати долзарб аҳамият касб
этмоқда.
Бир сўз билан айтганда “Рақамли иқтисодиёт”ни шакллантириш керакли инфратузилма,
кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши биламиз. Бироқ, қанчалик қийин
бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади. Шу боис,
“Рақамли иқтисодиёт”га фаол ўтиш –
келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири
бўлади. Бунда 1 млн. замонавий дастурчи
-
кадрларни республикамизнинг олий таълим
муассасаларида
(хорижий
етук
мутахассисларни
жалб
этган
ҳолда)
тайёрлаймиз
(http://iqtisodiyot.tsue.uz) ‒ деб, таъкидлайди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев.
Рақамли иқтисодиётга ўтиш ва самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш тизими ‒
жамият иқтисодий тараққиётига қандай таъсир этади?
1.
Нуфузли халқаро ташкилотлар олиб борган таҳлиллар натижаларига кўра, рақамли
иқтисодиёт ялпи ички маҳсулотни камида 30 фоизга оширади, шунинг баробарида, хуфёна
иқтисодиётга барҳам беради.
2. Халқаро амалиётга юзланадиган бўлсак, ҳозирги кунда рақамли иқтисодиёт электрон
тижорат ва хизматлар соҳаси билан чекланиб қолмай, балки ҳаётнинг ҳар бир жабҳасига, хусусан,
соғлиқни сақлаш, фан
-
таълим, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт,
геология, кадастр, архив, интернет
-
банкинг ва бошқа соҳаларга
жадал кириб бормоқда ва
уларнинг ҳар бирида ўзининг юқори самараларини бермоқда. Давлат ўз фуқаролари учун
электрон хизматлар кўрсатиши ва электрон маҳсулотларни таклиф этиши ‒
бу рақамли иқтисодиётнинг асосий қисми ҳисобланади. Мамлакатимизда ушбу соҳани
кенг ривожлантириш коррупция иллатига барҳам беради.
3. Жамиятда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотчиликни рақамлаштириш, бошқача
айтганда ишлаб чиқилиши ва ҳаётга татбиқ этилиши, энг аввало, пухта ва мукаммал ташкилий
-
ҳуқуқий механизмларни шакллантириш,
қолаверса, инновацион ғоялар, технологиялар ва
ишланмаларни жорий этиш бўйича давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг узвий
ҳамкорлигини таъминлаш, барча соҳа ва тармоқларда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни
рақамли технологиялар билан қамраб олиш, бу борада замонавий билимларни чуқур эгаллаган,
интеллектуал салоҳиятли кадрларни етиштириш, шу орқали, мамлакатда “ахборотлашган жамият”
муҳитини яратишга имкон беради.
Хулоса ўрнида таклиф ва тавсиялар:
Do'stlaringiz bilan baham: |