AGRICULTURAL
SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
Ахборот технологияларининг ривожланиш даври бўлган XXI асрда “сунъий интелект”,
“рақамли ахборот”, “рақамли технология”, “буюмлар интернети”, “ақлли ...” кабилар бутун дунё
жамиятлари ҳаётига кириб келди. Албатта, булар назарий жиҳатдан анча олдин илгари сурилган
эди. Аммо, шиддат билан ривожланиш даври XXI аср охиридан бугунги кунга қадар бўлиб, бу
жараён кундан
-
кунга янада ривожланиб бормоқда.
Бунинг натижасида яратилаётган IT соҳасидаги янги авлод ахборот технологиялари,
шунингдек
ижтимоий
-
иқтисодий
соҳаларда
фойдаланиладиган
замонавий
(рақамли)
технологиялар, уларнинг дастурий таъминотлари ва интернет жамиятнинг барча жавҳаларида кенг
тадбиқ этилмоқда. Шу ўтган даврда, иқтисодиётни рақамлаштириш, хусусан замонавий ахборот
технологияларидан самарали фойдаланиш энг аввало банк тизимига тадбиқ қилинган ва у бугунги
кунда янада такомиллашиб бормоқда.
Ўзбекистонда ҳам барча соҳаларни рақамлаштириш, шу жумладан банк тизимини изчил ислоҳ
қилиш, банкларни рақамли трансформациялаш бўйича зарур ҳуқуқий асослар ва ташкилий шарт
-
шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020
йил 5 октябр
-
даги ““Рақамли
Ўзбекистон
-
2030” Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ
-6079-
сонли фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонда банк хизматларини рақамлаштириш бўйича 2022 йил 1 январга қадар
масофадан кредит маҳсулотларини реализация қилиш, омонатлар ва ҳисоб рақамлар очишни ўз
ичига олган кенг турдаги онлайн хизматлар кўрсатишни таъминлаш орқали тижорат банкларининг
рақамли трансформацияси якунига етказилиши белгиланган [1].
Бундан ташқари, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари сифатида
бир қатор тадбирлар белгилаб берилган бўлиб, хусусан банк тизимини рақамли трансформациялаш
бўйича қуйидагилар кўрсатиб ўтилган:
-
ахборот
-
коммуникация технологияларини, шу жумладан мижозларни масофадан
аниқлаш тизимларини жорий этиш орқали масофавий банк хизматларини ривожлантириш;
-
битта савдо майдончасида кенг кўламли банк ва банкдан ташқари молиявий хизматларни
(қимматли қоғозлар билан операциялар, суғурта ва бошқалар) тақдим этишга йўналтирилган
молиявий супермаркетларнинг бизнес моделини яратиш;
-
тижорат банклари томонидан мижозларга масофавий банк хизматлари (интернет
-
банкинг, банк
-
мижоз, смс
-
банкинг ва
бошқалар), шу жумладан, мобил иловалар орқали хизмат
кўрсатиш кўлами ва сифатини ошириш.
Рақамли банк –
мобайл ва онлайн платформадан фойдаланган ҳолда молиявий хизматларни
амалга ошириш, бу банкнинг мижоз билан ишлаш сифатини яхшилайди ҳамда вақт ва
харажатларни тежайди, шахсий маълумотларни хавфсизлиги ҳамда хизматлар сифати ва тезлигини
оширади [2].
Трансформация –
дунёдаги бизнеснинг янги шароитларга, жамиятнинг имтиёзларга
мослаштирадиган муқаррар жараёни ҳисобланади. Банк сохасида рақамли трансформацияни
ривожлантириш мижозларнинг эхтиёжларини синчковлик билан ўрганиш ва мавжуд
имкониятларни таҳлил қилиш орқали, мижозга йўналтирилган янги инновацион стратегияни ишлаб
чиқиш орқали амалга оширилиши керак. Банкларни рақамли трансформациялаш, биринчи
навбатда, мижозлар эҳтиёжларини яхшироқ англашга қаратилган: мижозларлар ва ташкилотлар
банклар билан тез, осон ва арзонроқ алоқада бўлишни истайдилар, шунинг учун рақамли
иқтисодиёт шароитида банк сектори энг замонавий хизматларни таклиф қилишга тайёр бўлиши
керак
[3].
Зеро, интернет ва ахборот технологияларнинг жадаллик
билан ривожланиши билан бир
қаторда бугунги кунда инсонларни интернет оламида (вертуал оламда) яшамоқда, десак муболаға
бўлмайди.
Расмий маълумотларга кўра, дунё аҳолиси 7,81 млрд. ни ташкил этса, шундан 59,6 фоизи, яъни
4,66 млрд. инсонлар доимий интернет фойдаланувчилари бўлиб, шундан 54,8 фоизи ёки 4,28 млрд.
нафар инсонлар мобил телефонлар орқали интернетдан фойдаланадилар (1
-
расм).
521
Do'stlaringiz bilan baham: |