2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

 
 
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
фуқаро ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топаолмайди. Шунинг учун бу давлатларда асосий эътибор, 
қандай бўлмасин ва қайси даражада бўлмасин ишсизларни касбга, ҳунарга ўқитиш, ўргатишга 
қаратилган. Шунинг учун мамлакатимизда ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик 
фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги Қарорида ўзини ўзи банд қилаётган шахслар учун 67 хил иш ва хизматлар 
турлари тасдиқланган бўлиб, ва яна 2018 йил 20 августда ПҚ №3913
-
сонли Қарори асосида, 
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Банд бўлмаган 
аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ishga marhamat” Мономаркази ташкил этилган.
Ҳозирда бундай 
мономарказлар барча вилоятларда бирин
-
кетин ташкил қилинмоқда.
Мономарказлар олдида турган энг долзарб масала, бу аҳоли бандлигини таъминлашдир, 
ишсиз фуқароларни янги касб
-
ҳунар эгаллаши учун зарур шароитлар яратиш, меҳнат бозорида 
талабгир бўлган касбларни ўқитиш, бунда ҳудудда жойлашган олий таълим ва ўқув муассасалари 
ресурсларини сафарбар этиш муҳимдир. 
Меҳнат мигрантларини касбга ўқитиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқароларга муносиб 
шароитлар яратиш, чет тилларини ўргатиш, уларни молиявий қўллаб
-
қувватлаш, меҳнат 
миграциясидан қайтган шахсларнинг интеграцияси масалалари ҳам марказда турли доирада, яъни, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 
доирасида кўриб чиқилади.
Маълумки, расмий маълумотларга қараганда бугунги кунда республикада (2019 йил) 1335,3 
минг киши, вилоятда эса қарийб 148 мингдан зиёд ватинчалик ва доимий ишсизлар мавжуд ёки бу 
иқтисодий фаол аҳолининг 9,3 % ини ташкил қилади. Аҳолининг бандлик даражаси эса 65,4 % ни 
ташкил этган. Бу рақамлар мардикор бозорига чиқаётганлар учун айтилаётгани билан, иложини 
топиб қўшни давлатларга, узоқ хорижга иш излаб, чиқиб кетганлар сони анчагина кўпдир. Чунки 
худди фронт давридагидек эркакларсиз, ёш йигитларсиз ҳувиллаб қолган қишлоқлар қанча? 
Буларни ҳам ҳисобини олиш вақти келди. 2020 йил пандемия шароитида яқин ва узоқ хориж 
давлатлардан ватанимизга қайтиб келган ва яна қанча қолиб ишлаётган фуқароларимиз бунга яққол 
мисол бўлаолади. Норасмий маълумотлар эса, республикада меҳнатга яроқли
аҳолининг салмоқли 
фоизи ишсизлар эканлигидан далолат беради. Бу эса ўз навбатида аҳоли ўртасида демографик 
тадқиқотлар олиб борилишини тақозо қилади.
Шу боис, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети Самарқанд филиали илмий 
тадқиқотчилари ўта долзарб ва узоқ йиллардан буён ҳал этилиши қийин бўлган ушбу муаммони 
чуқурроқ ўрганиш мақсадида меҳнат бозорида (мардикорлар бозорида) ишсизларнинг истак, 
хохишлари ва ҳолатларини ўрганиш мақсадида монографик тадқиқотлар олиб бориб, ижтимоий 
сўровномалар ва маҳалаларда алоҳида суҳбатлар ўтказдилар. вилоят туманларида меҳнат 
ресурслари ортиқчалига ва уларнинг етишмовчилиги мезонлари бўйича индивидуал ҳолат 
ўрганилди. Бу жараён 5 мингга яқин кишини қамраб олди. Аввало ўрганиш мардикорлар турадиган 
нуқталарда бошланди. Лекин бу унча ижобий натижа бермагандан кейин, биз қишлоқларда 
мардикор бозорга чиқадиганлар билан қисқа, сўровномалар ўтказиш йўли билан ҳолатни ўрганиб 
чиқдик. Бунда қуйидаги натижалар олинди ва таҳлил қилинди. Дастлабки ижтимоий 
сўровномаларда 845 нафар
ишсиз фуқаро иштирок этди. Улар 4 та асосий белгилари бўйича
гуруҳларга ажратилди. Меҳнат (Мардикор) бозори иштирокчиларининг (эркаклар) чиқиш мақсади 
бўйича гурухланиши маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, 1 кунлик рўзғорни боқиш учун 
чиққанлар салмоғи 79,4%. энг юқори бўлиб, у 1 гурух иштирокчиларида (Самарқанд шаҳридаги 
С.Айний ва Панжакент кўчалари чорраҳасидаги) 91.7% ни, 2
-
гурух иштирокчиларида (Самарқанд 
тумани, паррандачилик фабрикаси яқинида) 91,8 ни, 3
-
гурухда (Тайлоқ тумани, катта трасса ёнида, 
моно марказ ёнида) –
83,2 % ни ва 4

(Пастдарғом тумани найман махалласида, йўл устида) да –
86.7% ни ташкил этган. Аёллар гурухида ҳам ўртача 72,7 % 1 кунлик рўзғорни боқиш учун 
чиқадиганлар ташкил этиб, гуруҳлар бўйича мос равишда –
100,0%; 53,3%; ва 72,3% ни ташкил 
қилади
. 4-
гуруҳда аёллар қайд этилмаган.
1 кунлик даромаднинг таҳминий тақсимланиши бўйича ўртача 80% ни рўзғорни боқиш учун 


271 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish