“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
атрофидаги ва ҳатто 100 км.гача бўлган масофадан иш излаб келганлар бор. Бу ерда ҳатто
Қашқадарё
вилоятининг Китоб, Шахрисабз, Яккабоғ ва Чироқчи туманларидан иш излаб, шу ерда
ижарага яшаб турган фуқароларни ҳам учратиш мумкин. Хўш бу ҳолат ривожланган ва
ривожланаётган мамлакатларнинг айримлари мисолида қандай?
Япония, Сингапур, Малайзия ва Корея Республикаси каби давлатлари меҳнат бозорлари
сиёсатидаги ўхшашликлар ва фарқлар тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, энг аввало шуни
таъкидлаш лозимки, бу давлатлар қисқа муддат ичида иқтисодиётни ривожлантириш суръатларида
жадал ўзгаришлар қилдилар, жумладан аҳоли бандлиги ва ишсизлакни камайтириш масаласида
ҳам. Улар таркибий ва институционал хусусиятлари бўйича, айниқса, меҳнат бозорида
корхоналарнинг муносабати бўйича, ишчи кучи етишмаслиги шароитида бандлик (яқин давргача
бу давлатлар учун характерли ҳолат эди) қуйидаги умумий томонларга эга:
муаммони ҳал қилишда корхона ва давлатнинг нисбий роли;
меҳнат бозорида актив ва пассив тадбирлар аралашганлиги;
хориж ишчи кучларига муносабат сиёсати (ўзларида ишчи кучи етишмаслиги оқибати) ва;
меҳнат бозори сиёсати, даромадлар сиёсати ва меҳнат муносабатлари ўртасидаги алоқа.
Кореяда бандлик ва ортиқча ишчи кучини жойлаштириш масаласида қуйидаги тадбирларга
кенг таянилган:
-
Даромадлар ва иш ҳақини назорат қилиш сиёсати
-
Ишчи кучи етишмовчилиги муносабатидаги сиёсат
-
Миқдорий дефицитга муносабат сиёсати
-
Касбга ўқитиш сиёсати
Ўрганилган 4 та давлатда меҳнат бозори сиёсати ҳолати уларнинг тарихий ривожланиш
жараёнидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин:
-
меҳнат бозори сиёсати бу ерда, ҳукумат меҳнат бозори муаммоларини инсон ресурсларини
шакллантириш, ишга жойлаштириш, ишсизлар даромадини кафолатлаш ва хорижий ишчиларга
муносабат сиёсатини ўз ичига оладиган тадбирлар ёрдамида вазиятни юмшатиш ва ечиш усуллари
сифатида аниқланади. Лекин, Корея Республикасида, Сингапурда ва Малайзияда меҳнат бозори
муаммосини ҳал қилишда, меҳнат бозори сиёсатига бевосита таъсир кўрсатувчи иккита асосий
омилни кўрсатиш мумкин бўлади. Бу сиёсат, профсоюзлар савдоси ва ишлаб чиқариш
муносабатлари, шунингдек, инсон ресурсларини ривожлантириш сиёсатидир.
-
иккинчидан, қисқа вақт давомида индустрлаштириш, маълумки, ишчи кучи етишмаслигига
олиб келади. Бу эса ўз навбатида иш кучига кетадиган харажат ва иш ҳақининг ошишини келтириб
чиқаради;
-
учунчидан, 4 та давлатни солиштириб,
тўлиқ иш билан таъминланган пайтда ишлаб чиқариш
муносабатлари ўртача иш ҳақини белгилаш механизмини қўллаб
-
қувватлайдиган уйғун тузилишга
эга бўлганми? –
деган саволга жавоб топиш мумкин: Ҳа –
деган жавоб:
(1: Кўнгиллилар Япония
(1960-
йиллар) (2: Корпоративлик. Сингапур (1970
-
йиллар) (Тўлиқ бандликка эришилган давр); Йўқ
–
деган жавоб: Корея Республикаси (1980
-
йиллар), Малайзия (1990
-
йиллар) (Икки мамлакатда ҳам
ишлаб чиқариш муносабатлари конфронтацион ва авторитар характерга эга).
-
тўртинчидан, инсон ресурсларини ривожлантириш ишчи кучи етишмаслигини бартараф
этиш ёки унга ёрдам бериш учун муҳим аҳамиятга эга. Бу, иқтисодий ривожлантириш стратегияси
юқори қўшимча қийматли капиталсиғимли ишлаб чиқаришга йўналтирилган шароитда тўғри
бўлади.
Демак, ривожланган давлатлар амалиётида ҳам ишсизларни турли хил касб
-
ҳунарларга
ўқитиш ҳукуматнинг ҳам, алоҳида фирмаларнинг ҳам диққат марказида бўлган. Бу давлатлар
меҳнат қонунчилигида нафақа ёшидагилар меҳнатидан. айниқса ақлий меҳнат соҳасида меҳнат
қилиши мумкин бўлган меҳнат ресурслари учун нафақага чиқиш ёшини 55 дан эмас 62 ёшга
кўтариш амалиёти ҳам қўлланилган. Бу албатта ишчи кучи етишмовчилиги ва бунда хорижий ишчи
кучларига талаб ошган вақтда. Улар
тажрибаси шуни тасдиқлайдики, ишсиз ва билимсиз, касбсиз
270
Do'stlaringiz bilan baham: |