2021 development issues of innovative economy in the agricultural sector



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet247/635
Sana25.03.2023
Hajmi6,63 Mb.
#921645
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   635
Bog'liq
SBTSUE CONFERENCE 1 PART compressed

 
 
 
 
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР 
ТАҲЛИЛИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА УНДА АМАЛГА 
ОШИРИЛАДИГАН УСУЛЛАР.
 
А.Абдилалимов.
1
 
 
Аннотация:
Ушбу маколада тижорат банкларида молиявий натижалар таҳлилини ўтказиш 
тартиби ва унда амалга ошириладиган усулларнинг ўзига хос жихатлари еритилган.
Калит сўзлар
: Банк даромадлари, харажат, таҳлил, типологик гуруҳлаш, тузилмавий 
гуруҳлаш, аналитик гуруҳлаш.
Аннотация:
В статье описана процедура проведения анализа финансовых результатов в 
коммерческих банках и особенности применяемых при этом методов.
 
Ключевые слова:
выручка банка, стоимость, анализ, типологическая группировка, 
структурная группировка, аналитическая группировка.
Abstract
: The article describes the procedure for analyzing financial results in commercial banks 
and the features of the methods used in this. 
 
Key words:
bank revenue, cost, analysis, typological grouping, structural grouping, analytical 
grouping. 
1
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, “Бухгалтерия ҳисоби, таҳлил ва 
аудит” кафедраси ассистенти.


232 
 
 
“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE 
AGRICULTURAL SECTOR”
 
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021. 
Web: 
http://conference.sbtsue.uz/uz
 
Даромад ва ҳаражатларни таҳлил қилиш усуллари деганда банкнинг даромад ва 
ҳаражатларини таҳлил қилишда ишлатиладиган ҳамма усуллар ва воситалар йиғиндиси 
тушунилади. Тижорат банкларининг даромадлари ва ҳаражатларини таҳлил қилиш жараёнида 
таҳлилнинг турли ҳил усуллари ва йўллари қўлланилади. Уларга анъанавий усуллар ҳамда 
математик усуллар ва воситалар кириб кетади.
Даромад ва ҳаражатларни таҳлили вақтида ички ва ташқи ахборот манбааларидан 
фойдаланилади.
Банкнинг даромад ва ҳаражатларини таҳлил қилишда жуда кенг ишлатиладиган анъанавий 
усулларга қуйидагилар киради:
-
аналитик кўрсаткичларини ҳисоблаб топиш усуллари (динамик қаторлар 
аналитик кўрсаткичларни ҳисоблаш усуллари, нисбий ва ўртача миқдорлар);
-
дастлабки таҳлилни ўтказиш усуллари (таққослаш ва қиёсий усуллари, 
гуруҳлаштириш усуллари);
-
омилли таҳлил ўтказиш усуллари (занжирли боғлаш усули, индекс усули, 
баланс усули ва ҳ.к.).
Тижорат банкларининг даромад ва ҳаражатларини таҳлил қилишда анъанавий усуллардан 
ташқари биз айрим математик усуллардан ҳам фойдаландик. Масалан, даромад ва ҳаражатларни 
омилли таҳлилида интеграл усулидир. 
Даромад ва ҳаражатларни таҳлил қилишда қўлланиладиган усулларини муҳимлигини 
ҳисобга олган ҳолда биз улар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтишни лозим деб топдик.
Динамик қаторларни аналитиш кўрсаткичларни ҳисоблаш усулида аналитик 
кўрсаткичларни ҳисоблаш жараёни муҳим аҳамиятга эга. Динамик қаторлар дейилганда 
ўрганилаётган воқеликни маълум бир давр мобайнида ривожланишини акс эттирувчи 
маълумотлар тушунилади. Динамик қаторларни таҳлил қилишда тўғри хулоса қилиш учун асосий 
шарт бўлиб, унинг унсурларини таққосланувчанлиги таъминлаш.
Динамик қаторлар таҳлили учун уни ташкил этувчи ҳамма унсурларини бир бирига 
нисбатан таққосланадиган кўринишга келтириш керак.
Динамик қаторлар таҳлилининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилар ҳисобланади:
-
мутлоқ ўсиш, у динамик қаторларнинг иккита даражасини фарқига кўра 
таққослаш орқали
аниқланади;
-
ўсиш суръати, бу кўрсаткич ҳисобот давридаги кўрсаткични базис ёки 
аввалги даврдаги кўрсаткичга бўлиш орқали ҳисобланади;
-
қўшимча ўсиў суръати, у ҳисобот ва аввалги (ёки базис йил) кўрсаткичини 
фарқини аввалги ёки базиз йили кўрсаткичига бўлиш
орқали ҳисобланади.
Дастлабки таҳлил усуллари ичида биз солиштириш, таққослаш ҳамда гуруҳлаштириш 
усулларини ажратиб кўрсатишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик. 
Солиштириш усулини ҳақиқий кўрсаткичларни (ҳисобот йили кўрсаткичларини):
1.
Олдинги давр кўрсаткичлари билан.
2.
Базис йили кўрсаткичлари билан.
3.
Режадаги ёки норматив кўрсаткичлари билан
4.
Илғор банк кўрсаткичлари билан 
5.
Ўртача кўрсаткичлари билан
Кўпинча даромад ва ҳаражатларни таҳлилини жорий давр, яъни ҳисобот йили 
кўрсаткичларини аввалги йил кўрсаткичлари билан таққослаш ишлатилади. 
Таққослаш усулини таҳлилда кўлланган ҳолда биз банкнинг эришган ютуқлари ёки 
мувофақиятсизликларини аниқлашими мумкин.
Гуруҳлаш усули деганда яхлит бўлган кўрсаткичларни янада чуқурлаштирилган ҳолда 
ўрганиш учун уларни тавсифловчи турли гуруҳларга белгиларга кўра бўлиб чиқиш тушунилади.
Гуруҳлаш усулининг қуйидаги усуллари қўлланилади:
-
типологик гуруҳлаш;
-
тузилмавий гуруҳлаш;


233 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   635




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish