“DEVELOPMENT ISSUES OF INNOVATIVE ECONOMY IN THE
AGRICULTURAL
SECTOR”
International scientific-practical conference on March 25-26, 2021.
Web:
http://conference.sbtsue.uz/uz
қолмоқда. Мамлакатимизнинг йирик тижорат банкларида кредитлардан олинган фоизли
даромадлар ялпи даромаднинг 45
-
47 фоизини ташкил қилмоқда. Бу сезиларли даражада паст
кўрсаткич ҳисобланади. Чунки, тараққий этган мамлакатларнинг банк амалиётида ушбу кўрсаткич
60 фоиздан юқоридир.
Тижорат банклари активлари таркибида кредитлар салмоғига кўра биринчи ўринни
эгаллайди ва одатда ушбу салмоқ 60 фоиздан юқоридир. Шу сабабли, кредитлардан олинган фоизли
даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғи ҳам 60 фоиздан юқори бўлиши керак.
Агар кредитларнинг активлар ҳажмидаги салмоғига кредитлардан олинган фоизли
даромадларнинг ялпи даромад ҳажмидаги салмоғи кўрсаткичи мос келмаса, у ҳолда ушбу вазият
кредит операцияларининг даромадлилик даражасини нисбатан паст эканлигини кўрсатади
5
.
Амалга оширилган тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда
республикамиз тижорат банклари активларининг таркибида салмоғига кўра иккинчи ўринни
кассали активлар эгаллайди, учинчи ўринни эса, асосий воситаларга қилинган қуйилмалар
эгаллайди. Зеро, асосий воситалар даромад келтирмайдиган актив ҳисобланади, кассали
активларнинг даромадлилик даражаси эса, жуда пастдир. Ривожланган индустриал
мамлакатларнинг банк амалиётида эса, тижорат банклари активларининг таркибида салмоғига кўра
биринчи ўринни кредитлар, иккинчи ўринни қимматли қоғозлар шаклидаги активлар, учинчи
ўринни эса, кассали активлар эгаллайди. Қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
даромадлилик даражасига кўра кредитлардан кейинги актив ҳисобланади. Бундан ташқари, улар
банкларнинг ликвидлилигини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Шу боисдан ҳам, кўплаб хорижий
банкларда активларнинг даромадлилик даражасини юқори эканлиги кузатилади.
Хулоса қилиб айтганда, иқтисодий адабиётларда тижорат банкларининг молиявий
барқарорлигини таъминлаш хусусида хилма
-
хил фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ иқтисодчи олимлар
тижорат банкларининг ликвидлилигини юқори ликвидли қимматли қоғозлар ҳисобидан
таъминлашни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди. Фикримизча, ушбу хулоса амалий аҳамиятга эга
бўлиб, тараққий этган мамлакатларнинг банк амалиётида кенг қўлланилмоқда. Шунингдек,
иқтисодчи олимларнинг активларнинг даромадлилиги ва ликвидлилиги ўртасидаги оптимал
нисбатни таъминлаш хусусидаги фикрларига кўшиламиз.
Фойдаланилган адабиётлар руйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020
-
2025 йилларга
мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси
тўғрисида”ги ПФ
-5992-
сонли Фармони
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси” ПФ
-4947-
сонли
Фармони
3.
Лаврушин О.И. Банковское дело. –
М.: КноРус, 2008. –
С. 2
51.
4.
Макнотон Д. Банковские учреждения в развивающихся стран. Пер. с англ. –
Вашингтон:
ИЭР, 1994.
5.
Эдвин Дж. Долан и др. Деньги, банковское дело и денежно
-
кредитная политика. –
СпБ.:
“Санкт
-
Петербург Оркестр”, 1994. –
С. 90
-93.
6.
Умарова З.С. Тижорат банкларининг
кредит эмиссиясини тартибга солишни
такомиллаштириш йўналишлари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –
Тошкент,
2011.
–
Б. 16.
7.
Тоғаев С. С., Тўрабеков С. Ш. Ў. Банк кредитларини ажратиш орқали аҳоли бандлигини
таъминлаш масалалари //Экономика и финансы (Узбекистан). –
2017.
–
№. 2.
5
Умарова З.С. Тижорат банкларининг кредит эмиссиясини тартибга солишни такомиллаштириш
йўналишлари. И.ф.н. илм. дар. ол. уч. тақд. эт. дисс. автореф. –
Тошкент, 2011. –
Б. 16.
146
Do'stlaringiz bilan baham: |