Ўзбек тилидаги гапларни интеллектуал таҳлил қилувчи ва автоматик тарзда математик моделини қурувчи лингвистик процессорни яратиш
Матнлар ва уларга ишлов бериш масаласи сунъий тафаккур соҳасидаги масалалар мажмуасига киради. Бу мажмуага кирувчи масалаларни ҳал қилиш муаммоси анча мураккабдир. Компьютер лингвистикаси, хусусан ўзбек тилидаги матнларга ишлов бериш масалаларига давлат ва соҳа мутахассислари томонидан энди эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ўзбек тили бўйича амалга ошириладиган дастурий ишлов тизимларини яратиш ва уларни амалиётдаги турли масалаларга, жумладан компьютер таржимаси тизимларида фойдаланиш, жуда долзарбдир.
Диссертацияни амалга ошириш учун ўзбек тили тизимининг фонетикадан дискурсгача бўлган даражалари, гапдаги асосий бирликлар, фонем ва белгилар даражаси, синтактик ва морфологик даражалар, лексик тизим, сўз шакллари ва лексемалар, «маъно↔матн» назарияси, гапларнинг мантиқий-лингвистик ва математик моделлари, лингвистик процессор, графематик таҳлил ва гапни бўлаклаш, токенлаш каби категориялар билан ишлаш ҳамда табиий тилларга ишлов берувчи кенгаювчи кириш тилини ўрганиш ва фойдаланиш зарур бўлади.
Диссертация натижасида, ўзбек тилида берилган ихтиёрий гапни интеллектуал таҳлил қилувчи ва автоматик равишда шу гапнинг математик моделини тузувчи лингвистик процессор яратилади. Ўзбек тилидаги ҳар бир гапнинг математик модели табиий тилларга ишлов берувчи кенгаювчи кириш тилида ёзилади.
|
Ҳакимов М.Ҳ., техника фанлари номзоди, профессор
|
|
4
|
Ўзбек тилидаги гапларнинг математик моделлари асосида интеллектуал синтез қилувчи лингвистик процессорни яратиш
Матнлар ва уларга ишлов бериш масаласи сунъий тафаккур соҳасидаги масалалар мажмуасига киради. Бу мажмуага кирувчи масалаларни ҳал қилиш муаммоси анча мураккабдир. Компьютер лингвистикаси, хусусан ўзбек тилидаги матнларга ишлов бериш масалаларига давлат ва соҳа мутахассислари томонидан энди эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ўзбек тили бўйича амалга ошириладиган дастурий ишлов тизимларини яратиш ва уларни амалиётдаги турли масалаларга, жумладан компьютер таржимаси тизимларида фойдаланиш, жуда долзарбдир.
Диссертацияни амалга ошириш учун ўзбек тили тизимининг фонетикадан дискурсгача бўлган даражалари, гапдаги асосий бирликлар, фонем ва белгилар даражаси, синтактик ва морфологик даражалар, лексик тизим, сўз шакллари ва лексемалар, «маъно↔матн» назарияси, мантиқий-лингвистик модель, лингвистик процессор, графематик таҳлил ва гапни бўлаклаш, токенлаш каби категориялар билан ишлаш ҳамда кенгаювчи кириш тилини ўрганиш ва фойдаланиш зарур бўлади.
Диссертация натижасида, табиий тилларни моделлаштирувчи кенгаювчи кириш тилидан, сўзлар ва уларнинг семантик базалари, предмет соҳаларнинг атама ва ибораларнинг базалари, ўзбек тилидаги гапларнинг математик моделлари ва бошқа табиий тилларда (масалан, инглиз, рус, турк) берилган гапнинг “вазни” фойдаланиб, интеллектуал синтез натижасида ўзбек тилидаги гап тузилади.
|
Ҳакимов М.Ҳ., техника фанлари номзоди, профессор
|
|
5
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |