2020 йилнинг январь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби



Download 29,73 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi29,73 Kb.
#151625
1   2   3   4   5
Bog'liq
Даромад солиги хисоблаш 2020 060220205207

5-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби


Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимга январь ойида 1 500 000 сўм иш ҳақи тўланган. Унга никоҳдан ўтиши муносабати билан 3 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 2 000 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Қуйидагиларга мувофиқ:


 Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда МҲЭКМнинг 1,41 бараварига тенг сумма (634 880 х 1,41 = 895 180,8 сўм) чиқариб ташланади;


 Солиқ кодексининг 378-моддаси 1-бандига мувофиқ МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача (634 880 х 4,22 = 2 679 193,6 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;


 Солиқ кодексининг 378-моддаси 10-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида МҲЭКМнинг 2,11 баравари (634 880 х 2,11 = 1 339 596,8 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди.


Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:


1 500 000 - 895 180,8 + 3 000 000 - 2 679 193,6 + 2 000 000 - 1 339 596,8 = 1 586 028,8 сўм.

Январь ойи учун солиқни ҳисоб-китоб қиламиз:


1 586 028,8 х 12% = 190 323,46 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 1 586,03 сўмни (1 586 028,8 х 0,1%) ташкил этади.


Бюджетга 188 737,43 сўм (190 323,46 - 1 586,03) солиқ ўтказилади.


Ходим қўлига 4 309 676,54 сўм (1 500 000 + 3 000 000 - 190 323,46) олади.


III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР


1-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби


Солиқ кодексининг 380-моддаси 1-қисмида назарда тутилган имтиёзга эга ўриндош ходимга январь ойида 800 000 сўм иш ҳақи тўланган.

 Солиқ имтиёзини қўллаш солиқ тўловчининг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи мавжуд бўлмаган тақдирда эса - яшаш жойидаги солиқ органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 380-моддаси 5-қисми).


Солиқни ҳисоб-китоб қиламиз. ЖШДС:


800 000 х 12% = 96 000 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар 800 сўмга (800 000 х 0,1%) тенг.


Январь ойи учун бюджетга 95 200 сўм (96 000 - 800) ЖШДС ўтказилади.


Солиқ ушланганидан кейин ходим 704 000 сўм (800 000 - 96 000) иш ҳақи олади.



Download 29,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish