Bog'liq Қайта ишланган ЖШ Қарши ШТБ СОҒ.САҚЛАШ 2020 уз
8.10. Иш берувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2008 йил 245-сонли қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом”га биноан Меҳнатни муҳофаза қилиш фондини барпо этади ва уни ходимларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-дбирларини молиялаштиришга сарфлайди.
8.11. Хар беш йилда камида бир марта Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.09.2014 йил 263-сонли қарори) асосида иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан шаҳодат (аттестация)дан ўтказади.
8.12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан келишиб тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин ҳавфсизлиги бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Низоми”га (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 25.08.2014 йил 304-сонли қарори) асосан муассасада касаба уюшма қўмитаси билан келишиб тасдиқланган ўз низомлари асосида меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини таъминлайдилар.
8.13. Ходимларни ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ва касб касалликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2009 йил 177-сонли қарори билан тасдиқланган “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари” талабларига мувофиқ ҳолда суғурта қилади.
8.14. Техника хавфсизлиги хоналари учун оргтехника воситалари, меҳнат муҳофазаси бурчаклари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш учун зарур бўлган техник воситалар, ўқув ва кўргазмали қуроллар, тарғибот-ташвиқот воситалари, плакатлар ва бошқа анжомларни сотиб олади ва уларнинг доимий сақланишини таъминлайди.
8.15. Меҳнат хавфсизлиги стандартларига қатъий ва аниқ амал қилиш устидан назоратни олиб бориш Муассасанингмеҳнат муҳофазаси хизмати ёки раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.
8.16. Ўтган йилда ишлаб чиқаришдаги шкастланиш ва касб касалликлари холатларини ҳар йилнинг биринчи февралигача тахлил қилиб чиқилади, меҳнат муҳофазасини яхшилаш режаси ва санитария-соғломлаштириш тадбирларининг бажарилишини таъминлайди.