Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш.
|
2019 йил
1 февраль
|
Марказий сайлов комиссияси,
Олий Мажлис палаталари
(келишув асосида),
���длия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари
ва парламент тадқиқотлари институти,
ИИВ
|
—
|
—
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада:
озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш бўйича халқаро ва хорижий тажрибани ўрганиш;
истиқболда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқини бериш, қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;
ушбу масала бўйича кенг тарғибот
ва тушунтириш ишларини олиб бориш назарда тутилади.
|
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
|
10.
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг таркибига кирувчи идоралар фаолиятини тубдан такомиллаштириш.
|
2019 йил
1 апрель
|
Президент Администрацияси,
Вазирлар Маҳкамаси
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича асосий йўналишларни белгилаш;
Бош вазир ўринбосарларининг бир вақтнинг ўзида акциядорлик жамияти
ва компаниялари ҳамда давлат улуши мавжуд бошқа ташкилотларга раҳбарлик қилиш амалиётини бекор қилиш ҳамда уларнинг сонини оптималлаштириш;
Бош вазир маслаҳатчиси лавозимини жорий қилиш;
Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, шу жумладан Йиғма ахборот-таҳлил департаменти фаолиятини тугатиш;
Бош вазир ўринбосарлари ва Бош вазир маслаҳатчилари котибиятларини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни жадаллаштириш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрирда) ва «Стратегик режалаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш тартибини белгилаш;
ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар, ҳудудий ривожланиш, шунингдек ташқи-сиёсий ва ташқи-иқтисодий соҳалардаги ваколатларини, унинг аъзолари жавобгарлиги чегараларини аниқ белгилаш;
ижро ҳокимияти органлари фаолиятини оптималлаштириш ва такомиллаштириш назарда тутилади.
|
11.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари фаолиятини такомиллаштириш.
|
Йил давомида
|
Президент Администрацияси,
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,
Бош прокуратура
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш тизимини янада такомиллаштириш;
мурожаатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш;
Халқ қабулхоналари вазифа ва функцияларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш ишлари амалга оширилади.
|
12.
|
Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва «ақлли» бошқарув принципларига босқичма-босқич ўтиш.
|
2019 йил
1 август
|
Давлат бошқаруви академияси,
Адлия вазирлиги,
Лойиҳа бошқаруви
миллий агентлиги, Меҳнат вазирлиги
|
—
|
—
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, давлат органларида профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий қилиш;
давлат муассасалари фаолиятини бевосита фуқаролар билан ишлашга ихтисослаштириш;
давлат органларининг «Халққа — кўмакчи, тадбиркорларга — бизнес ҳамкор» сифатида фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш;
давлат ва хўжалик бошқарувида стратегик менежмент ҳамда риск менежментининг илғор инструментлари (усуллари)ни ўргатиш;
раҳбар фаолияти натижаларига доимий равишда баҳо бериш тизимини яратиш назарда тутилади.
|
13.
|
Давлат бошқарувининг замонавий усулларини кенгайтириш.
|
2019 йил
1 сентябрь
|
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Меҳнат вазирлиги,
Маданият вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
аутсорсинг, краудсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш орқали хусусий секторга ўтказиладиган давлат органларининг вазифа ва функциялари рўйхати;
аутсорсинг, краудсорсинг ва давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш орқали вазирлик ва идораларнинг штатлар сонини қайта кўриб чиқиш ва самарасиз штат бирликларини қисқартириш назарда тутилади.
|
14.
|
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига малакали мутахассисларни жалб этишга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини шакллантириш.
|
2019 йил
1 октябрь
|
Президент Администрацияси,
Меҳнат вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
вазирлик ва идоралар
|
—
|
—
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва қарори лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органларини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини ислоҳ қилиш;
кадрларни танлашнинг самарали шакллари ва услубларини жорий қилиш;
давлат хизматида кадрларни марказлаштирилган ҳолда саралаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва фаолиятини мониторинг қилиш тартиби;
янги тайинланган раҳбар кадрларни, вазир ва ҳокимларни ўқитиш, малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;
давлат хизматчиларининг фаолиятига оид ҳуқуқ ва мажбуриятларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
|
15.
|
|