Туз сотувчи.
Туз сотувчи бой кишига далолатдир.
Тук.
Бадан туклари мол-давлат. Ким тукларни
тўкиш учун дори ишлатиб, тўкиб ташласа, бой бўлса,
мол-давлати қўлдан кетади. Агар камбағал бўлса,
фақирлиги кетиб, ўзига тўқ бўлади. Луқмадаги қил
(соч толаси) ғам-қайғу, ташвиш. Тушда киши танасида
тук ўсиши аёлининг ҳомиладор бўлишига ишора.
Бадандаги тукларнинг оқлиги бой киши учун ғам-
ташвиш, камбағал учун қарзлардан қутилишга далолат.
Бадан териси тукларининг ҳайвон тукларига айланиб
қолганини кўриш қийинчиликларга тушиб қолишига
ишора.
Тулки.
Тушда тулки кўрсангиз, >^нгда айёр одам
режаларингиз амалга ошишига халал бермоқчи.
Тулки ноласи.
Тулки тушда нола қилса, душман
устидан ғолиб бўласиз.
135
Туман.
У тушда дунё ишлар ид аги чигалликдир. Ким
тушида туман курса, шубҳали йўлга кириб қолган
бўлади. У киши Аллоҳга тавба қилиб, қилаётган ишини
ташлаши керак. Туман ўзаро адоватта сабаб бўлувчи
фитна.
Тумов, шамоллаш.
Тумов кетидан енгил касалга
чалинишга далолат. Тумов тушда мусофирга хабарнинг
кечикишидир.
Т у н . А гар т у ш и н ги зд а аж о й и б и л и қ ту н н и
кўрсангиз, ўнгда умрингиз ярми ўтгач, омад кулиб
боқади; обрў ҳам топасиз, бойликка ҳам эга бўласиз.
Тунги кўйлак.
Тушда ўзингизни тунги кўйлакда
кўрсангиз, ўнгда енгилгина касал бўласиз. Агар бундай
тушни сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси кўрсангиз,
ўнгда фарзандларингиз қувонч келтиради. Душанбадан
сешанбага ўтар кечаси тушда яқинларингиздан бирини
тунги кўйлакда кўрсангиз, )шгда сизни кўнгилли саёҳат
кутади. Бундай туш якшанбадан душанбага ўтар кечаси
содир бўлса, ўнгда қалтис ишга қўл урасиз, аммо ундан
муваффақият билан чиқиб кетасиз.
Туннел.
Тушда туннелда бўлиб қолсангиз, ўнгда
ўзингиз қабул қилган қарордан шубҳада бўласиз. Агар
бу туш шанбадан якшанбага ўтар кечаси содир бўлса,
ўнгда узоқ кутган хабарни оласиз. С еш анбадан
чоршанбага ўтар кечаси тушингизда туннелдан чиқиб
кетолмаётган бўлсангиз, ўнгда катта бахтсизлик кутади,
агар чиқиб кетсангиз, ўзингизга нисбатан хавфнинг
олдини олган бўласиз.
Т упроқ.
Т уш даги т у п р о қ и н со н л ар га, ч орва
ҳайвонларига, к$лпинча фақирлик, майит ва қабрга ҳам
далолат қилади. Ким ер кавлаб тупроғини чиқарса, ўзи
ёки оиласида касал одам бўлса, вафот этади. Агар
мусофир бўлса, сафар қилади.
Тупроқ ейиш .
А гар туш да тупроқ еса, ўлган
кишининг ортидан ғийбат қилади.
136
Download Do'stlaringiz bilan baham: |