20-мавзу. Аралаш ўҒитлар ишлаб чиқариш аралаш ўғитлар


Аралаш ўғитлар ишлаб чиқариш



Download 163,5 Kb.
bet3/3
Sana23.02.2023
Hajmi163,5 Kb.
#914078
1   2   3
Bog'liq
No 20-MAVZU. ARALAS UGITLAR ISLAB CIKARIS

Аралаш ўғитлар ишлаб чиқариш. Аралаш ўғитлар кимёвий корхоналарда ва истеъмолчига яқин ҳудудлардаги махсус тукоаралашмали станцияларда тайёрланади. Аралаш ўғитларни истеъмолчиларнинг ўзлари томонидан ҳам содда усулларда тайёрланади.
Тукоаралашмалар аралаштиргич тузилмаси ва жиҳозларнинг жойланиши билан фарқланадиган турли хил қурилмаларда ишлаб чиқарилади. Қурилмалар даврий ёки узлуксиз схемалар бўйича ишлайди. Даврий ишлайдиган қурилмаларга тенг қувватли бўлган узлуксиз аралаштириш принципи бўйича ишлайдиган қурилмалар анча ихчам бўлиб, ишлатилиши содда, тайёрлаш учун кам металл сарфланади. Бундан ташқари, жараённинг узлуксизлиги туфайли етарли даражадаги бир жинсли аралашма ҳосил бўлади. 20.2 – расмда тукоаралаштириш қурилмасининг умумий
кўриниши тасвирланган.

20.2 – расм. Тукоаралаштириш қурилмасининг умумий кўриниши (АҚШ).

1 – темир йўл вагони; 2 – элеваторлар; 3 – омборлар бўлмаси; 4 – алоҳида ўғитлар тақсимлагич бункери; 5 – аралаштириладиган ўғитлар меъёрлаштиргич бункери; 6 – барабанли аралаштиргич; 7 – тайёр аралашма учун бункер.


Тукоаралашмалар учун соддалашган конструкцияли (стационар) қўзғолмас (20.3 – 20.5 – расмлар) ва ҳаракатли қурилмалар (РУМ-3, 1-РМГ-4, НРУ-0,5) ишлатилади.

20.3 – расм. НИУИФ Рамен агрокимё тажриба станциясининг узлуксиз ишлайдиган қурилмаси (Россия).

1 – компонентлар учун бункерлар; 2 – транспортёр; 3 – элеваторлар; 4 – тақсимлагичли транспортёр; 5 – бункерлар; 6 – меъёрлаштиргич; 7 – транспортёрлар; 8 – барабанли аралаштиргич; 9 – икки валли куракли аралаштиргич; 10 – йиғувчи бункер; 11 – бўлакловчи тарози; 12 - қоп тикувчи машина.



20.4 – расм. Кубан қишлоқ хўжалиги институти қурилмаси (Россия).


1 – юкловчи машина; 2 – компонентлар учун бункерлар; 3 – меъёрлаштиргичлар; 4 – транспортёр; 5 – элеватор; 6 – аралаштиргич.

Тукоаралашмалар тайёрлаш жараёнларида: ўғитларни аралаштиришга тайёрлаш; компонентларни тукоаралаштириш қурилмаларига узатиш; компонентларни меъёрлаштириш ва аралаштириш; тукоаралашмаларни ташувчи воситаларга юклаш ёки омборга узатиш каби ишлар бажарилади.


Куракли аралаштиргичлардан фойдаланиш – тукоаралашма бўйича каттагина солиштирма юкламада ҳам юқори сифатли аралаштирилишга эришиш имкониятини яратади. Бунда икки ўқли аралаштиргичдан чиқадиган озуқа моддалари 1:1:1 ва 0:1:2 нисбатли тукоаралашманинг бир жинсли бўлмаган қисми 8% дан ошмайди.

20.5 – расм. Житомир вилояти агросаноати Черняхов бўлимининг қурилмаси.

1 – кўтариб ташлагич бункернинг электродвигатели; 2 – бункерлар; 3 – лентали транспортёр; 4 – аралаштиргич; 5 – оғдирилган транспортёр.


Ўғитлар остки қисми сув ўтказмайдиган маҳсус омборларда сақланади. Ҳар бир турдаги ўғит омборларнинг ёғоч тўсиқлар билан ажратилган алоҳида бўлмаларида туради. Қуруқ кунларда омбор хоналари шамоллатиб турилади, об-ҳаво намгарчилик шароитида эшик ва деразалар беркитиб қўйилади.


Назорат учун саволлар

  1. Суюқ комплекс ўғитларга қандай талаблар қўйилади ва уларнинг таркиби қандай бўлади?

  2. Суюқ комплекс ўғитлар ишлаб чиқариш схемасини тушунтиринг.

  3. Сегрегация нима?

  4. Ўғитлар антагонизми деганда нимани тушунасиз?

  1. Ўғитлар синергизми тушунчасини изоҳланг.

  2. Аралаш ўғитлар олишдаги талабларни айтинг.






Download 163,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish