2 Ўзбекистон республикаси


-чизма. География таълимида ташкил этиладиган мустақил иш



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

5-чизма. География таълимида ташкил этиладиган мустақил иш 
турлари  
География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишлар қуйидаги 
дидактик мақсадларни амалга ошириши лозим:
1. Таянч билим ва кўникмаларни тиклаш;
2. Ўрганилган ўқув материлларини мустаҳкамлаш;
3. Янги билим ва кўникмаларни эгаллаш; 4.Билим ва кўникмаларни 
тизимга солиш.
Дидактикада ўқувчиларнинг мустақил ишларини тайѐргарлик нуқтаи 
назаридан асосан уч босқичга бўлиш мумкин. Биринчи босқич: Мустақил 
ишлашга тайѐрловчи дастлабки мустақил ишлар. Уларни бажариш усуллари ва 
қоидалари синфда ўргатилади. Иккинчи босқич: Ўқитувчининг бевосита 
раҳбарлиги остида бажариладиган ярим мустақил ишлар, бунда ҳар бир ишга 
қўйиладиган муайян топшириқларни бажаришга ўқитувчи бевосита ѐрдам 
беради. Учинчи босқич: Ҳақиқий мустақил ишлар, бунда ўқувчилар мустақил 
ишларни ўқитувчи ѐрдамисиз, мустақил бажарадилар.
География таълимида ташкил 
этиладиган 
муста
қ
иш 
ил 
турлари
мактаб география курслари б ў йича
дидактик ма қ садлар б ў йича
Билим манбалари б ў йича
Билим компонентлари б ў йича


110 
География таълимида билим манбалари бўйича ташкил этиладиган 
мустақил ишларни қуйидагиларга ажратиш мумкин:

география дарсликлари ва қўшимча адабиѐтлар (илмий оммабоп 
китоблар, луғат ва справочниклар) билан ишлаш;

географик атлас, хариталар ва ѐзувсиз хариталар билан ишлаш;

таълимнинг техника воситалари (компьютер, кинофильм) билан 
ишлаш;

тарқатма дидактик материалллар (фойдали қазилма намуналари, 
дидактик карточкалар) билан ишлаш;

вақтли матбуот материалллари (газета, журнал, интернет 
маълумотлари) билан ишлаш;

статистик маълумотлар ва рақамли материаллар (жадвал, 
диаграммалар) билан ишлаш;

иллюстрациялар билан ишлаш;

табиат ҳодисаларини кузатиш ва кузатиш материалларини ишлаб 
чиқиш.
География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишларни юқорида 
санаб ўтилган турларидан география ўқитувчиси ўз имконияти, ўқувчиларнинг 
тайѐргарлик даражаси, ўрганиладиган курснинг мазмуни ва ўқув-моддий база 
(таълим воситалари)нинг мавжудлигига қараб фойдаланиши мақсадга 
мувофиқдир.
Қуйида мактаб география таълимида мустақил ишларнинг айрим 
турларини бажарилишга тўхталиб ўтамиз. Табиий география ва регионал 
курсларда ўқувчилар қуйидаги мустақил ишларни бажаришлари мумкин:
1. 
Бирон мавзуга доир ўқув кинофильми кўрсатилгач, илгари 
эгалланган билим ва тажрибага таяниб, белгиланган топшириқларга жавоб ѐзиш.
2. 
Ўрганилган билим мазмунини акс эттирувчи мисол ва хулосаларни 
дарсликдаги мавзу матнидан топиш.
3. 
Дарслик иллюстрацияси, чизмалари ва рақамли материалларни 
таҳлил қилиб, берилган топшириққа жавоб ѐзиш.
4. 
Дарсликда берилган мавзу матнига режа тузиш ва режа асосида 
конспект ѐзиш.
5. 
Атласдаги хариталардан муҳим объектларни белгилаш.
6. 
Атласда берилган топшириқ юзасидан хариталарни қиѐслаб хулоса 
чиқариш ва дафтарга ѐзиш.
7. 
Таълим воситалари билан мустақил ишлаш (бунда ўқувчилар таълим 
воситаларини синчиклаб кўриб чиқадилар, топшириқларга жавоб берадилар ва 
мавзу юзасидан керакли хулосаларни чиқарадилар).


111 
8. 
Табиат ҳодисаларини кузатиш. Бунда ўқитувчи томонидан берилган 
топшириққа асосан ўқувчилар табиат ҳодисаларини кузатадилар. Кузатиш 
натижаларини махсус тутилган дафтарга ѐзиб борадилар. Кузатув вақти тугагач, 
ўқувчилар тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб, натижаларини ишлаб 
чиқадилар, тегишли хулослар чиқарадилар.
9. 
Илгари эгалланган географик билимлар асосида объект ва 
ҳодисаларни мустақил қиѐслаб, тегишли хулосалар чиқариш. Масалан, 
материклар ва океанлар табиий географияси курсида Евросиѐ рельефи ва 
иқлими ҳақида эгалланган билимларга таяниб, ўқувчилар Ғарбий Европа билан 
Шарқий Осиѐ дарѐларининг хусусиятларини, режимини мустақил ўрганишлари 
мумкин.
10. 
Географик хариталар билан олиб бориладиган мустақил ишлар 
ҳажми кенгайтирилади, ўқувчилар фойдаланадиган хариталар миқдори 
кўпайтирилади.
Мавзули хариталар ўзаро қиѐсланиб, хулосалар чиқарилади.
11. 
Ёзувсиз хариталарга туширилган объект ва ҳодисаларнинг 
хусусиятларини сўзлаб бериш талаб этилади.
География дарсларида бажариладиган барча мустақил ишларни мақсадига 
кўра асосан уч гуруҳга бўлиш мумкин:
I. 
Ўқувчилар эгаллаган кўникмаларни амалда татбиқ этадиган ва 
ривожлантирадиган мустақил ишлар. Масалан, адабиѐтлар билан ишлаш, 
ҳодисаларнинг асосий белгиларини ва географик объектларнинг ўзига хос 
хусусиятларини аниқлаш, назарий билимларни ўқувчиларга ҳали маълум 
бўлмаган янги факт ва ҳодисларга татбиқ этиш.
II. 
Ўқувчиларнинг ўқув фаолияти жараѐнида уларнинг фаоллигини 
оширувчи мустақил ишлар. Масалан, ақлий ҳаракат усулларидан фойдаланувчи 
машқлар. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятларини ривожлантирувчи ва бу 
жараѐнда янги билим, кўникма ва малакаларни шакллантирувчи ишлар.
География таълимида ташкил этиладиган мустақил ишларни билим 
компонентлари бўйича қуйидаги турларга ажратиш мумкин:

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish