2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

1. Географияни
ўқитиш синфдан ва мактабдан ташқари  
машғулотларда олиб бориладиган ишлар  
Кейинги пайтларда география таълимида ўқитишнинг замонавий усул ва 
шакллари кенг қўлланилмоқда. Чет эл тажрибаларидан унумли фойдаланиш 
бўйича ижодий изланишлар олиб борилмоқда.
Илғор ўқитувчилар, методистлар дарснинг замонавий шаклларини 
такомиллаштириш борасида тадқиқотлар уюштирмоқдалар.
Дарснинг ҳар бир шакли ўқувчиларга маълум билим ва кўникмалар 
тизимини шакллантиришни асосий мақсад қилиб қўяди. Ҳар қандай шакл


130 
ўқувчиларда 4та йўналиш бўйича билимлар тизимини шакллантириши 
мақсадга муфовиқ:
1. 
Ўқувчиларни дунѐвий билимлар билан қуроллантириш
2. 
Географик кўникма ва малакаларни шакллантириш
3. 
Ўқувчиларда ижодий фаолият хислатларини шакллантириш
4. 
Атроф - муҳитда бўлаѐтган воқеа ва ҳодисаларга бефарқ 
қарамасдан, уларга бевосита ўзи қатнашаѐтгандек ҳис қила олиш 
қобилиятларини тарбиялаш ва ҳ.к.
Агар география таълимида юқоридаги элементлардан биронтаси тушиб 
қолса, ѐшлардан ҳар томонлама ривожланган шахсни тарбиялаш қийин бўлади. 
Бу элементлар ўқувчиларда билим ва кўникмаларни шакллантиришда асосий 
ролни ўйнайди. Улар бир-бири билан объектив боғланган бўлиб, бири 
иккинчисига таянади ва тўлдириб туради. Масалан, билимни эгалламасдан 
туриб, кўникма ва малака ҳосил бўлмайди. Дарсда ўқувчининг ижодий 
фаолиятисиз ҳам билим ва кўникмаларни шакллантириш жараѐни қийин кечади.
Ўқувчининг ижодий фаолияти эгалланган билимларнинг мустаҳкам ва 
чуқур бўлишини таминлайди. Аммо юқоридаги 4та йўналиш бирбирларининг 
ўрнини боса олмайди. Чунки, таълим мазмунининг ҳар бир қисми ўзига хос 
йўл ва усуллар билан эгалланади. Бунда идрок, эсда сақлаш, таниш, 
объектларни кўз олдига келтира олиш, жадвалларни тўлдира олиш, муаммоли 
мисол ва топшириқларни еча олиш каби ўзига хос бўлган методларни қўллаш 
ва танлашни талаб қилади.
Ўқувчи ижодкорлигисиз, унинг билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐни 
қийин кечади, уларда билимга қизиқиш деярли мавжуд бўлмайди. Юқоридаги 
омилларни қўллаш жараѐнида билим эгаллашнинг 3 та даражаси ҳосил бўлади:
1. Билим ва кўникмаларни онгли равишда идрок қилиш ва эсда сақлаб 
қолиш.
2. Билим ва кўникмани таниш вазиятларда қўллай олиш.
3. Эгалланган билим ва кўникмаларни амалда ижодий қўллай олиш.
Билим эгаллаш усулларининг ҳар бир элементини пухта эгаллаган 
ҳолдагина ва уларнинг ҳар бирига мос таълим методларини қўллагандагина у 
пухта эгалланади.
Илк билим ва кўникмаларни эгаллаш жараѐнини тушунтириш ва 
кўргазмаларини намойиш қилиш (репродуктив) методини қўллаш орқали 
шакллантирилади. Бунда етакчи ролни ўқитувчи эгаллайди ва у билимларни 
ўқувчига тайѐр ҳолда етказади. Ўқувчига берилган билим ва кўникмани унинг 
қай ҳол ва даражада эгаллаганлигини аниқлаш ўқитиш методикасининг энг 
долзарб масалаларидан бири саналади. Чунки ўқувчининг билиш фаолиятини 


131 
назорат қилмасдан туриб, уларга берилган билим ва кўникмаларини қай 
даражада ўзлаштирганлигини аниқлаб бўлмайди.
Географик таълимда ўқитувчиларга жуда қўл келадиган ва ѐрдам 
берадиган қуйидаги текшириш усулларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадга
муфовиқ:
1. Билим ва кўникмаларни жорий усулда текшириш. Ундан дарснинг 
ҳамма босқичларида фойдаланиш мумкин.
2. Билимларни оралиқ текшириш.
Йирик мавзу ѐки бобнинг қай даражада ўзлаштирилиши назорат 
қилинишини таъминлайди. Оралиқ текширишда ўрганилган материал бир 
мунча тизимлашади. Бу текшириш ўқувчиларни мантиқий фикрлашга, ўқув 
материалидаги муҳим жиддий боғланишларни, географик тасаввур ва 
тушунчаларнинг мустаҳкам эгалланишини таъминлайди. Якуний текшириш 
чорак якунида ва йил охирида қўлланилади. Унинг асосий мақсади 
материалнинг қанчалик пухта ўзлаштирилишини таъминлашдан иборат.
Географик билим ва кўникмаларни текшириш таълим жараѐнининг энг 
мураккаб тури ҳисобланади. Географик билим ва кўникмаларни текширишда 
қуйидаги текшириш турларини қўллаш мумкин:
1. Оғзаки усулда текшириш
2. Ёзма усулда текшириш
3. Амалий ишлар орқали текшириш
4. Ҳар хил географик ўйинлар орқали текшириш
5. Хариталар орқали текшириш
6. Тест усулида текшириш
7. Синовлар орқали текшириш ва ҳ.к.
Барча текшириш усуллари якка ва ѐппасига сўраш орқали уюштирилиши 
ҳам мумкин. Якка ва ѐппасига сўрашда қўлланиладиган барча турдаги 
саволлар дарс режа конспектида олдиндан акс этган бўлиши керак.
Билим ва кўникмаларни якка усулда текширишда қўйиладиган саволлар 
кўпроқ умумий йўналишда бўлиши лозим. Масалан: Ўзбекистон иқлими 
мавзусида;
1. Республикамизнинг асосий иқлим ҳосил қилувчи омилларни айтинг?
2. Ўзбекистоннинг адир ѐки тоғ минтақасини таърифланг ва ҳ.к.
Бунда ўқитувчи ўқувчи жавобини тўлдириб бориши, хатоларини 
тўғрилашга имкон яратиб бериши зарур.
Бирон объектга оид бўлган саволларни турли мазмунда бериш уларнинг 
фикрлаш қобилиятларини ривожлантиради.


132 
Масалан: Сирдарѐ қандай тўйиниши типига мансуб ѐки Сирдарѐ 
режимини таърифланг ѐки Сирдарѐда қайси ойларда сув кўпаяди ѐки камаяди 
ва ҳ.к. Ўқувчиларни ўз синфдошларининг саволларини таҳлил қилишга 
албатта ундаш керак. Географик билимларни ѐппасига, ѐзма усулда 
текширишда, уларда кўникма ва малакалар қай даражада шаклланганлиги 
нуқтаи назаридан амалга оширилиши мақсадга муфовиқ.
Ўқувчилар билимларини ѐппасига, ѐзма усулда текшириш мазмуни 
қуйидагича бўлиши мумкин:
1. 
Харита асосида у ѐки бу объектга таъриф ѐза олиш.
Масалан: Туркистон, Зарафшон тоғларига ѐки Тошкент, Самарқанд шаҳрига 
таъриф ѐза олиш.
2. 
Географик объектларни ѐзувсиз харитага тушириш
3. 
Географик номлар, атамаларига таъриф ѐза олиш
4. 
Ҳар хил жадвални қиѐслай олиш
5. 
Харитада ҳар хил ўлчаш ишларини бажариш. М: Тошкентдан 
Шимолий ва Жанубий қутбгача бўлган масофани даража ва км. ҳисобида 
топинг
6. 
Харита, дарслик ва бошқа манбалар асосида схема, жадваллар, 
диаграммалар, графиклар чиза олиш ва ҳ.к.
7. 
Статистик материалларни таҳлил қила олиш ва туза олиш. Ёппасига
бориладиган ѐзма ишлар бир хил мураккабликда, бир неча вариантда 
бажарилиши мумкин.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish