2 Ўзбекистон республикаси


География таълимида фан ичидаги алоқа масалалари



Download 4,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/172
Sana23.02.2022
Hajmi4,9 Mb.
#141417
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   172
Bog'liq
4.2-Geografiya

4.2. География таълимида фан ичидаги алоқа масалалари  
Янги материални тизимли, олдинги дарсларга боғлаган ҳолда ўтиш уни 
аниқ-равшан ва самарали ўрганишнинг зарур шартидир. Ҳолбуки, баъзи 
ўқитувчилар бу масалага яъни предметнинг ички боғланишига камдан-кам 
эътибор берадилар. Айниқса ѐш, тажрибасиз ўқитувчилар бу соҳада кўп 
нуқсонларга йўл қўядилар. Улар дарсликдаги материалларни қуруқ ва юзаки 
гапириб бериш билан кифояланадилар. Дарсда дарс ичидаги боғланиш - дарсни 
активлаштиради, унинг қизиқарли ўтишига имконият яратади.
Ҳар бир мавзуни ўрганишда ўқитувчи дарс ичидаги қуйидаги 
боғланишларга эътибор бериши керак:
1. Ўрганилаѐтган мавзунинг олдинги ўрганилган мавзуга боғланиши.
2. Бош мавзуга боғланиши.
3. Кейинги мавзуларга боғланиши.
4. Олдинги курсларга (қуйи синфда ўтилган материалларга) боғланиши.
5.Кейинги дарсларга (юқори синфда ўтиладиган материалларга) 
боғланиши.
Дарс ичидаги ўзаро боғланишни таққослаш деб тушуниш керак эмас. 
Масалан, бирон материкнинг қирғоқ чизиқларини ўрганаѐтганда у олдинги 
ўтилган материкларга таққосланади. Америка материгининг қирғоқ қиѐфасини 
Африканинг қирғоқ қиѐфасига таққослаш мумкин. Бу ҳақиқатдан ҳам 
таққослаш, аммо олдинги ўрганилган маълумотларга тўла боғланиш эмас.
Африка материгининг қирғоқларини қайси океан қисмлари ўраб туради?, 
- деб савол берилса ѐки Америка материгининг қирғоқларида қандай орол ва 
ярим ороллар бор?, - деб савол берилса, унда ўқувчиларнинг
5-синфдаги «Дунѐ океани ва унинг қисмлари»дан олган маълумотларига 
боғланган бўлади. Бу масалани айрим дарслар мисолида ѐритилса анча 
тушунарлироқ бўлади.
Предмет ичидаги алоқани биз «Евросиѐ материгининг ички сувлари»,
6 - синф мавзусини ўрганиш жараѐнида баѐн этамиз. «Евросиѐнинг 
дарѐлари» ҳақида умумий таъриф берилар экан, дарсни амалий ишдан бошлаш 
мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки йирик дарѐлари тўғрисида қуйи синфларда 
(45- синфларда) қисман маълумот берилгандир.
Ўқитувчи: - атласдан Осиѐдаги энг йирик дарѐларни топинглар.
Ўқувчилар: атласда кўзга ташланиб турган Янцзи, Хуанхе, Ганг, Амударѐ, 
Сирдарѐ, Волга Об, Енесей, Лена, Амур дарѐларини кўриб чиқадилар. Бир


205 
ўқувчи харитадан ушбу дарѐларни кўрсатади. Бошқалар яна бир бор атласдан 
кўриб чиқадилар.
Ўқитувчи: -Шарқий Европа текислигидан қайси йирик дарѐлар оқиб
ўтади?
Ўқувчилар - Волга, Днепр, Дон, Печора дарѐлари ва уарнинг ирмоқлари 
оқиб ўтади.
Ўқитувчи: - Ғарбий Сибир пасттекислигиданчи?
Ўқувчилар: - Об, Енесей, Лена дарѐлар ва бошқалар оқиб ўтади.
Ўқитувчи: - Нима учун бу дарѐлар (Ғарбий Сибирдаги) жанубдан 
шимолга оқади?
Ўқувчилар: - Ғарбий Сибир пасттекислигидаги Шимолий Муз океанига 
томон нишаб бўлганидан дарѐлар ҳам ўша томонга оқади, - деб жавоб 
берадилар.
Бу ерда ўқитувчи мавзуни олдинги ўтилган мавзулардан бирига – 
рельефга боғлайди.
Ундан ташқари ўқитувчи Амударѐ ва Сирдарѐ мисолида ўлка 
материалларига боғлаш имкониятига ҳам эга.
Дарѐларнинг оқиш тезлигига қараб секин оқадиган ва тез оқадиган 
дарѐларга бўлиб ўрганилганда ҳам ўқувчиларнинг рельеф бўйича олган 
маълумотларига асосланиши лозим.
Евросиѐ ҳудудидан текислик ва тоғлар олдинги дарслардан маълум 
бўлгани учун унга асосланиб, мавзуни ўқувчилар билан суҳбат уюштириб, 
мустақил ишлатиш орқали ўрганиш имконияти бор. Шундай усул билан боғлаб 
уюштирилга дарс олдинги ўтилган мавзулардагина эмас, ўз навбатида олдинги 
синфларда ўрганилган материалларга ҳам боғланган бўлади.
Шунинг учун ўқитувчи ўтиладиган мавзуни режалаштираѐтган вақтда 
юқоридагидек боғланиш масаласига алоҳида эътибор бериб, дарснинг қандай 
қисмда қандай боғланиш имконияти борлиги, уни қайси усулдан фойдаланиб 
боғлаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўриши лозим.
Дарѐларнинг тўйиниш манбаи иқлимга боғланади. Дарслик маериаллари 
ҳам буни ўз-ўзидан талаб қилади.
Дарѐга сув ер юзасидан ҳам, ер остидан ҳам келиши мумкин. Ёмғир 
миқдори, қор қопламидаги сув заҳираси музликнинг қалинлиги, ўз навбатида 
дарѐ оқадиган жойининг иқлимига боғлиқдир. Дарѐларнинг тўйиниш 
манбаларига қараб қуйидаги типларга бўлиш мумкин:
1. Қор ва ѐмғирда тўйинадиган дарѐлар.
2. Қор ва музликларнинг эришидан сув оладиган дарѐлар.
3. Ҳар икки манбадан сув оладиган дарѐлар.


206 
Бу билимни тушунтиришда мамлакат ҳудудида ѐғиннинг тақсимланиши, 
Евросиѐ ҳудудидаги иқлим типлари каби «Евросиѐнинг иқлими» мавзуси 
бўлимларига боғлаш керак.
Шу дарсда дарѐнинг сув сарфи, уни аниқлашнинг аҳамияти ҳақида ҳам 
билим бериш талаб этилади.
Бу масалани тушунтиришда ўқувчиларнинг 5-синфда баҳорги экскурсия 
вақтида қилинган амалий ишларига боғлаш мумкин.
Ўқувчилар баҳорги экскурсия вақтида ўзлари яшайдиган жойлардаги сув 
ҳавзалари, уларнинг хўжаликдаги аҳамияти, сув режими, оқимининг тезлигини 
аниқлаш, оқар сувларнинг иши ва бошқалар билан танишганлар ва маълум 
даражада малака ҳосил қилганлар.
Бугунги мавзуни 5-синф материалига боғлаш ўқувчиларнинг илгари 
ўтганларини эсга солишга ѐрдам беради.
«Дарѐларнинг ҳавзалари бўйича тақсимланиши» (Шимолий Муз океани 
ҳавзаси, Ички Орол, Касбий ҳавзаси ва Атлантика ҳамда Тич океани ҳавзалари) 
бўлимини ўрганишда ҳам олдинги ўтилган мавзуларга боғлаш мумкин.
«Евросиѐнинг ички сувлари» ўрганилаѐтганда унинг кемалар қатновида, 
суғоришда, элетроэнергия ишлаб чиқариш ва бошқалар учун зарурлиги, дарѐда 
балиқларнинг кўплиги, унинг аҳоли эҳтиѐжи учун сув олиниши кабилар ҳам 
айтиб ўтилади.
Бу маълумотларнинг ўзи келгусида 8-9-синфда ўтиладиган Ўзбекистон ва 
Жаҳон иқтисодий-ижтимоий географияси мавзу материалига боғланиши 
кўриниб турибди. Чунки 8-синфда «Ўзбекистон халқ хўжалигининг умумий 
таърифи» мавзуси бўлиб, бу мавзудаги бўлимлар (саноат, қишлоқ хўжалиги, 
транспорт) ҳақида гапирганда ўтилган яъни биз муҳокама қилаѐтган 
«Евросиѐнинг ички сувлари» мавзусига боғламасликнинг иложи йўқ, албатта.
Ўтилаѐтган дарсни янада қизиқарли, мазмунли қилиш учун уни кундалик 
ҳаѐтга ва ўз ўлкасининг материалларига боғлаш зарур.
Дарсни кундалик ҳаѐтга боғлаш, асосан, кундалик матбуот, газета, 
журналлардан, радио, телеведения маълумотларидан фойдаланиб боришдан 
иборатдир. Масалан, биз ўтаѐтган мавзу «Ўрта Осиѐнинг ички сувлари», 
«дарѐлари» экан, айни вақтда Ўрта Осиѐдаги бирон бир дарѐда янги ГЭС 
қурилиши бошланганлигини ѐки қурилаѐтган ГЭСнинг бирон бўлими ишга 
тушганлиги янгилик сифатида айтилиши яхши натижа беради. Ундан ташқари, 
мактаб йўлагига осилган навбатчи харитада юқоридагидек маълумотлар бериб 
борилса, ўқувчиларнинг ўзлари ҳам ўқиб ҳабардор бўладилар.
Ўқувчилар яшаб турган ўлкада мавзуга доир бирон янгилик юз берса уни 
ҳам дарсга боғлаш керак.


207 
Ҳар бир мавзуни ўрганишда ўзи яшаб турган жойдан мисоллар келтириб 
айтишнинг ўзи мавзунинг ўз ўлкаси материаларига бевосита боғлайди.
Синфларда ўрганиладиган барча мавзуларни ҳам юқоридагидек усул 
билан ўрганиш мумкин.
Агар дарсни юқоридагидек ички боғланишлар асосида уюштирилса, дарс 
сермазмун ва эсда узоқ сақланиб қоладиган бўлади.

Download 4,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish