1.
Композиция қонун қоидалари.
Тасвирий санъатда композиция
қонун ва қоидалари инсониятнининг ибтидоий тараққиѐт давридан бошлаб
шакллана бошлаган. Ибтидоий давр одамлари ҳаѐтни зеҳн билан
кузатсаларда, композиция сезгиси жуда бўш ривожланган. Бундай ҳолатни
46
одам гавдаси ва ҳайвон подаларини тартибсиз, алоҳида тасвирида кўришимиз
мумкин.
Қадимги шарқ, санъатидаги композиция ибтидоий даврдан алоҳида фарқ
қилади. қадимги шарқда композиция мавзуси текисликда қатъий маълум
тартибда тасвирланиб, қулдорлик жамиятнинг (маросимлари) қонунларига
буйсундирилган.
Қадимги миср санъатида композицияни дастлабки янги усуллари пайдо
бўла бошлаган. Бу эса жамиятда ижтимоий ҳаѐтни онгли ривожланиши
натижасидир. Тасвирга чизги, ўлчам, ранг ва тус муносабатлари юқори
даражага кўтарилди.
Қадимги дунѐ рассомлари табиат яратган ўсимлик, барг ва гулларни
тузилишида, йил фаслини кетма-кет келишида симметрия ва ритм
тушунчаларини англаб, ўз ижодий асарларида, композицияда қўллай
бошладилар.
Шунинг
учун
қадимги
греклар
рельеф,
фронтон
композицияларида ритм ва симметриядан унумли фойдаланганлар. Уйғониш
давригача композиция фанига бағишланган бирор бир назарий қўлланма
яратилмаган.
Инсоният ташқи дунѐни тасвирлашга интилиши жуда қадим замондан
маълум. Ибтидоий даврдаѐқ одамлар мамонт суякларида, ғорларда
тошлардаги чизгиларда махоратга эришганлар. Улар ҳаѐтни зеҳн билан
кузатсаларда композиция сезгиси жуда бўш ривожланган. Уларнинг
тасвирий санъат намуналари тасодифий эмас, балки кўп йиллик меҳнат
тажриба натижаси эканлигига гувоҳ бўламиз. Қаттиқ жисм инсон қўлида
пичок шаклига келгунча узоқ муддатли босқичларни, тарихий воқеаларни
босиб ўтган. Инсон қўли билан ҳаѐт учун зарур бўлган маҳсулот асбоб –
буюмларни шакли, жихати авлоддан – авлодга, отадан болага ўтиш
натижасида ўзгариб борди. Ҳаѐтда инсон қўли билан мураккаб меҳнат
жараѐни орқали юқори малакавий босқичга эришилди ва унинг сеҳргар кучи
Рафаэль асарларида, Поганин мусиқасида намоѐн бўлди. Одамлар ўзларига
бошпана қуришни, уй жиҳозларини яратишни, шунингдек тасвирий санъат
воситаларини бирданига англамадилар. Инсон минг йиллар давомида
тўплаган тажриба асосида табиат дунѐсини, қуш ва ҳайвонларни чизгиларда
тасвирлай бошлаган. Жонли кузатиш натижасида расм чизишни ўргатиш
амалга оширилган.
Инсоният жамият тараққиѐтининг пастки поғона ривожланиш босқичида
тасвирий санъат меҳнат жараѐни билан боғлиқ тўпланган билимларини кекса
авлоддан фарзандларига мерос бўлиб ўтган. Болалар катталарга тахлид
қилиш йўли билан расм чизиш билимини эгаллашди. Ерга ишлов ва
хунармандчилик инсонни санъатга бўлган муносабатини ўзгартирди. Расм
47
чизишни тушуна борди ва алоҳида касб сифатида фойдаланди. Мерос қолган
билимларини ясаган буюм - ашъѐларни ташқига тасвирни тушириб безак
бердилар. Анъаналарни ривожлантриб ўқитиш услуби ҳам ўзгариб, ижодий
фикрлаш
ривожланиб
борди.
Уста
–
ҳунарманд
шогирдининг
муваффақиятига бефарқ бўлмади. Унга ишларни қандай бажариш йўлларини
уқтирди.
Шундай қилиб, ўқитиш услуб йўллари ўзлаштира бошланди. Лекин аниқ
чиқилган ўқитиш услублари йўқ эди. Санъатга ўқитиш (мактаб ташкил
қилиш) асосан цивилизация тараққиѐт даврида пайдо бўлди. Тараққиѐт
давридаги тасвирлашга ўргатиш методларини ўрганишдан олдин
ривожланган қадимги Миср санъатига мурожат қиламиз. Шаҳарлар ва уларда
сарой, қаср-кошоналар, жамоат бинолари қурилиши билан кўп сонли
ҳунарманд ва рассомларга зарурият туғилди. Рангтасвир, ҳайкалтарошлик,
амалий санъат усталарига талаб кучая борди. Шу боис махсус мактаб ташкил
қилиш зарур бўлди. Тасвирлашда тўпланган тажриба қадимги Миср
мусаввирларига ўсимлик дунѐси, ҳайвонлар, одам қиѐфаси предметларни
қуриш, тасвирлаш қонунлари, услуб – усулларини ишлаб чиқиш имконини
берди. Рассомлар асарлари асосан Сарой, кошона, жамоат биноларини
безатишга мўлжалланар эди. Улар авлиѐ, фараон, муҳим тарихий воқеаларни
тасвирлашди. Шунинг учун тасвирий санъат қоидалари буюртма талабига,
диний афсоналарга мувофиқлаштирилар эди. Худога сиғиниш, диний
маросимларга амал қилишни талаб қиларди. Мусаввир фараонни
тасвирлашда Шоҳ тантанаси маросимини талабларига қатъий риоя қилиши
зарур эди. Тик турган одам қиѐфасига, юраѐтган, ўтирган чўк ўтирган,
ҳаракатдаги одамларни тасвирлашга аҳамият берилар эди. Шунингдек
муқаддас қуш ва ҳайвонларни тасвирлашга қоида ишлаб чиқилган эди. Бу
белгиланган қоидалар бир томондан рассом учун тасвирлаш жараѐнини
енгиллаштирса, бошқа томондан рассомни эркин ижодий фикрлашини
чегаралаб қўярди. Бу қоидалар рассомга ҳақиқий ҳаѐтни қандай кўрса,
шундай тасвирлашга имкон бермасди.
Ибтидоий даврда рассом фаолияти қадимги Миср Тасвирий санъат
қонунларига мувофиқлаштирилган эди. Миср рассомлари одам қиѐфасини
тасвирлашида махсус «Канон» ишлаб чиқилган эди. Бунинг учун мисрликлар
одам қиѐфасини ўлчам тизимида 19 та бир хил бўлакларга бўлиб чиқишди.
Одам қиѐфасини нисбатларини аниқлаш, пастдан юқорига қараб ўлчанган:
оѐқ товонни баландлиги бармоқ узунлигига тенг. Таз суяги одам қиѐфасини
ўртасидан икки бир хил бўлакка бқлиб туради. Шунингдек одам гавдасини
тўлиқ тасвирлаш воситалари, кўз, бурун, оғиз хажми танани барча қисмлари
нисбат ўлчамлари белгиланган эди. Юқоридаги билимларни эгаллаган
48
рассом, одам қиѐфасини хар ердан тўғри тасвирлай олади.
Бизни хозирги тасаввуримиздек, қадимги Миср рассомларидан
хақиқатни хаѐтий тасвирлаш талаби қўйилмасди. Миср рассомларининг
асарларида уч ўлчам тасвири, перспектива, соя, ѐруғ мавжуд бўлмаган,
тасвир чизиқли хусусиятга эга эди. Бу анъаналар эрамиздан 4 минг йил аввал
шаклланиб, бир неча минг йиллар давомида қатъий амал қилиб келинган.
Расм чизиш ўқув предмет сифатида мактабда ўқитиш шаклланди, бунга
алоҳида эътибор берила бошланди. Чунки иероглифик ѐзув харфлар билан
бирга хар хил предметларни тасвирлашни талаб қиларди.
Мисрликлар расм чизишда лойли тахта кўмир, мўйқалам, бўѐқ ва темир
қаламчалардан фойдаланар эдилар. Шундай қилиб қадимги Миср даврида
расм чизиш мактабларда предмет сифатида ўқитилганини гувоҳи бўляпмиз.
Машғулотлар қабул қилинган «Канон» тасвирлаш қоидаларига амал қилган
холда олиб борилар эди.
Грек рассомлари эса ѐш авлодни ўқитиш муаммосига янгича
ѐндашдилар. Натурани ўрганишда эстетик жиҳатдан янги бадиий маънавият
киритдилар. Одамзотни греклар ер юзида энг гўзал мавжудот деб билар,
ўзларини худоларини одамзод қиѐфасида билардилар. Зевс – кекса билимдон
авлиѐни, Афина – грек аѐлини, Аппалон – жасур пахлавонни эслатади.
Греклар одам қиѐфасини тасвирлаш қонун асосларини симметрия ва
гармонияни математик равишда бир – бирига мувофиқ яхлит бирликни
ташкил этишини таъкидладилар. Эрамиздан аввалги 432 йили Сиксонада
хайкалтарош Поликлет одам қиѐфасидаги мавжуд пропорционал ўлчам
теориясини «Дорифор» хайкалида намуна тариқасида яратди. Грецияда донг
таратган рассом Апполодора биринчи бўлиб ѐруғ сояни кашф этди,
предметларни хажмдор тасвирини қўллади.
Апполодор машҳур рассом, ажойиб педагог эди. Ўз мактабини очди,
натурани чуқур ўрганиш асосида тасвирий санъатда гўзаллик канонини
яратди. Грецияни энг гўзал аѐли образини яратиш учун беш натурщицадан
энг гўзал шакли образини, гўзал аѐл қиѐфасини яратдики, кўрганда инсонга
завқ, қувонч бахш этади. Греклар расм чизиш техникасидан ташқари
анатомияни яхши билганлар.
Эрамиздан аввалги IV асрда Грецияда бир неча тасвирий санъат мактаби
мавжуд бўлган: Сикион Эфес ва Фиван мактабларидир. Улардан Сикион
тасвирий санъат мактаби табиат қонунига, илмий маълумотларга асосланган
ўқитиш методикаси тасвирий санъатни ривожланишига таъсир кўрсатди. Бу
мактабни Памфил, Мелантин, Павзий ва Апеллес каби улуғ рассомлар
етишиб чиқди. Памфил Сикион мактабини ривожлантирди, кенг фикрли
рассом сифатида тасвирий санъатни илмий асосларига муҳим аҳамият берди.
49
Do'stlaringiz bilan baham: |