2 Ўзбекистон республикаси


Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати



Download 5,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet34/72
Sana03.07.2022
Hajmi5,09 Kb.
#733838
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72
Bog'liq
6.1.-Тасвирий-санъат-орг

 
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1.
Топилдиев В. Таълим ва тарбия жараѐнларини ташкил этишнинг 
меъѐрий-ҳуқуқий асослари. - Тошкент: “Университет”. 2015. – 245б. 
2.
DUET-Development of Uzbekistan English Teachers*- 2-том. CD ва DVD
материаллари, Тошкент.: 2008. 
3.
Абдуллаев Н.А. Санъат тарихи. I том. –Т.: Ўқитувчи,1987. 


57 
4-мавзу: Тасвирий санъатда пластик анатомия фаниниг тутган ўрни 
Режа: 
4.1.Тасвирий санъатда пластик анатомия фаниниг тутган ўрни. 
4.2. Анатомия ва пластик анатомия фанларининг вужудга келиши 
ва қисқача тарихи. 
4.3.
 
Одам скилети тузилиши.(таянч аъзо тизими,) 
Таянч сўзлар ва иборалар:
“Пластик анатомия”, Гиппократ, суяклар, 
пайлар, мускуллар, Алкмеон Кротонский, «Қадимги медицина тўғрисида»,
«Суякларнинг синиши тўғрисида», Таянч тизими, Одам скелетининг 
тузилиши, суякларнинг бирикиши (бойламлар, тоғай ва чоклар, 
бўғимларнинг шакллари, уларнинг ҳаракатлари),Чаноқ камари ва эркин оѐқ 
суяклари ҳамда уларнинг пластикаси, оѐқ бўғимларининг ҳаракатлари, Бош 
скелети ва унинг пластикаси. Синдесмозлар, Синхондроз (Synchondrosis), 
Синостоз (Synostosis),энса суяги,ташқи энса дўмбоғи,чакка суяги чакка 
суягининг сўрғичсимон ўсимтаси, ташқи эшитув йўли, паст жағбилан 
бирикадиган бўғим чуқурчаси паст жағнинг бўғим ўсимтаси. 
1. Тасвирий санъатда пластик анатомия фаниниг тутган ўрни 
Тасвирий санъатни пластик анатомиясиз тасаввур қилиш қийин. 
Малакали рассомлар қаламтасвир, рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик 
санъатида инсон қоматини ва ҳайвонлар тасвирларини ҳаққоний бажаришда, 
уни жонли тарзда шакллантиришда пластик анатомияга оид 
маълумотларини мукаммал билишлари лозим. Рассом одам ѐки ҳайвон 
қиѐфасини тасвирлар экан, унинг тузилишини, анатомиясини билмоғи 
кераклигини уқтиради. Қадимги уста ассомлар одам суръатини чизишда, 
ундаги суяклар, пайлар, мускуллар ва терисига эътибор берилишини 
таъкидлайдилар. Дарсликларда одам ва ҳайвонларнинг анатомик тузилиши: 
суяклар, бўғимлар, бойламлар, мускуллар ва ички аъзолар тўғисидаги 
маълумотлар тўла ѐритилган, лекин инсон танасининг хилма-хил 
ҳаракатлари жараѐнида (ўтирганида, турганида, югурганида) скелет-мускул 
қисмларининг фазода ўзаро қандай муносабатда бўлиши, умумлаштирилган 
мускул массивларининг ҳосил бўлиши натижасида шаклни ўзгариши 
пластик анатомияни ўрганишига ундайди. 
Пластик анатомия фани одам танасининг умумий анатомик таянч-
ҳаракат тизимидаги суяк ва мускулларнинг тузилиши, шакли, уларнинг 
бирикиши, бўғим турлари ва улардаги ҳаракатларининг маълумотларидан 
ташқари, одамнинг динамик ва статик ҳолати, ташқи фазо, бўшлиқда тана 
оғирлиги мувозанат сақлаш, ҳамда тана турли қисмларининг нисбатларини 
ўргатади. Гавданинг ҳолати ўзгарганида суяк ва мускуллар ҳолатининг одам 
қиѐфасига таъсирини “Пластик анатомия” маълумотлари асосида тасвирлар 


58 
шаклини чизма намоѐн қилади. Калла суягини тузилиши, шакли ва ундаги 
мускуллар, айниқса, мимика мускуллари гуруҳи, ҳамда юз қисмидаги 
бўлаклар (бурун, кўз, қулоқ, оғиз) тузилишининг ўзига хослиги инсон 
қиѐфасини шакллантиришида Пластик анатомиясининг таҳлили алоҳида 
ўрин тутиши баѐн этилади. 
Қаламтасвир, рангтасвир фанларида анатомиядан олинган билимларга 
таянган ҳолда, рассом инсон қоматининг расмини чизишда моделдан нусха 
кўчирмасдан тасвирни жонли, жозибали қилиб яратиши лозим. Бунда 
тананинг ташқи ва ички тузилишини ва ҳаракатланиш механизмларини 
тасаввур қилиши керак. Шунда рассом натурани ундан кўркўрона нусҳа 
кўчирмай тасвирлаш имконига эга бўлади ва композиция яратиш имконига 
эга бўлади. Ҳозирги анатомия фани фақат аъзоларнинг тузилишини ўрганиш 
билан чегараланиб қолмай, уларнинг шаклларини (кўринишларини) ички ва 
ташқи муҳитга боғланган ҳолда ўрганади, бутун организмга ягона бир тизим 
деб қарайди.Анатомия ҳамма аъзоларнинг шаклини, ташқи кўринишини, 
тузилишини, уларнинг бажарадиган вазифаларига боғланган ҳолда ўрганади 
(функционал анатомия), чунки уларнинг тузилиши вазифалари билан 
бевосита боғлидир.Мураккаб тузилган одам организмини ўрганишни 
осонлаштириш масадида ундаги аъзоларни алоҳида-алоҳида тизимларга 
ажратилади. 
Аъзоларни изчиллик билан ўрганишдан ташқари уларнинг жойлашиш 
тартиби, проекциялари ва ўзаро муносабатига, улар ўртасидаги бўшликлар, 
фасцияларга ҳам катта аҳамият берилади, чунки бусиз хирургияни тасаввур 
қилиб бўлмайди. Анатомиянинг ана шундай бўлими хирургик анатомия ѐки 
топографик анатомия деб аталади. Рассомлар ва ҳайкалтарошлар ҳам 
организмнинг айрим қисмларининг ўзаро муносабатларини, уларнинг ташқи 
тузилишларини (рассомлар анатомияси ѐки пластик анатомия) ўрганадилар. 
Анатомия фани органларнинг фақат нормал тузилишини ўрганиш билан 
чекланиб колмасдан, балки уларнинг касаллик вақтидаги ўзгаришларини ҳам 
(патологик анатомия) ўрганади. Пластик анатомия гавданинг ташқи 
қиѐфасини коплаб турган органларнинг (суяк, бўғим, пай, мускулларни), 
ҳамда бошнинг айрим қисмлари (юз, бурун, кўз, қулоқларни) тузилишини ва 
шаклининг ўзига ҳослигини, танани ташқи фазо бўшлик майдонида оғирлик 
мувозанатини сақлаш ва марказга тортилиш кучи қонуниятлари асосида, 
сурат, расм, график тасвирлаш усулларидан фойдаланилади. Бунда анатомик 
маълумотларга таянилади ва ҳажм шакллар яратиш санъати услуби 
қўлланилади. 

Download 5,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish