2 Ўзбекистон республикаси



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/81
Sana25.05.2023
Hajmi2,86 Mb.
#943419
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81
Bog'liq
4.1-1

Кўчма машғулот (4 соат)
 
Мавзу: Мактабгача таълимга оид илмий тадқиқотлар ва уларнинг 
мактабгача таълим муассасаларида қўлланиши билан таништириш. 
Машғулот мақсади:
“Мактабгача таълимда замонавий ёндашувлар” 
модули доирасидаги ютуқлар ва инновациялар билан танишиш. 
Машғулотни ўтказиш тартиби: 
Тажрибали профессор-ўқитувчи ёки 
мутахассис фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасасининг мактабгача 
таълим йўналишидаги дарс- машғулотларини: кузатиш, ўрганиш ва тажриба 
алмашишади. “Мактабгача таълимда замонавий ёндашувлар” мавзусибўйича 
мутахассис томонидан ташкил этилган семинар-тренингда иштирок этишади.
Кўчма машғулот 
“Мактабгача таълимда замонавий ёндашувлар” 
модули доирасида, талаб даражасидаги моддий-техника базага эга ва илмий-
услубий жиҳатдан тажрибали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар 
фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасаларининг мутахассислик 
кафедралари, илмий-текшириш институтлари ва бошқа таълим муассасаларда 
ташкил этилади. 
Кўчма машғулот гуруҳ журналига қайт этилиб ОТМ тегишли 
факультет томонидан тасдиқланади.
 
Машғулотмазмуни:
 
Режа: 
1

Мактабгача таълимнинг 
 
ютуқлари.
 
2

Мактабгача таълимда инновациялар ва уларнинг амалий аҳамияти. 
Таянч тушунчалар:
инновацион 
жараён
,
интерфаол услублар, 
муомала маданияти, нутқ кўникмалари, 
тизим, узвийлик, мазмун, методика, 
шакллантириш. 
Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим-
тарбия тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни 
ўзлаштириш ва ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан баҳолашга 
қодир, зарур қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган 
шахсларга айланади. Шунинг учун ҳам МТМларда таълим-тарбиявий 


128 
жараёнида замонавий ўқитиш услублари-интерфаол услублар, инновацион 
технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Мактабгача таълим 
муассасасида 6-7 ёшли болаларни мактабга тайёргарлик мониторинги, ўсиб 
келаётган ёш авлод билимли ва етук малакага эгалигини таъминлайди. 
Республикамизда бу вазифаларни ҳал қилиш борасида бир қатор илмий-
тадқиқот ўқув-педагогик, услубий ва дастурий ишлар амалга оширилган, 
Н.Н.Азизхўжаева, Ж.Ғ.Йўлдошев, Р.Ишмуҳамедов, Г.М.Коджаспирова, 
А.К.Кларин, Т.П.Салникова, Н.Саидаҳмедов, У.Толипов, М.Усмонбоева, 
Э.Ю.Юсупов, 
М.М.Хайруллаев, 
М.Г.Давлетшин, 
А.Қ.Мунавваров, 
М.О.Очилов, О.Мусурмонова, О.Т.Тўрайева, К.Ҳ.Хошимов, С.Х.Темурова, 
О.Хасанбоева, У.Маҳкамов, Т.Қурбонов, М.Х.Умарова мактабгача таълим 
ёшидаги болаларда атроф-муҳитга маъсулиятли муносабатни шакллантириш 
методикаси бўйича диссертация ҳимоя қилган. М.Р.Халилова мактабгача 
таълим муассасаларида катта гуруҳ ёшидаги болаларга экологик 
тушунчаларни шакллантиришнинг педагогик асослари бўйича илмий-
тадқиқот ишини олиб борган. М.Очилов, К.Ҳошимов, Р.Ҳ.Жўраев, 
О.Мусурмонова, С.Нишонова, У.И.Маҳкамов, М.Иномова, М.Қуронов, 
С.Очилов, Н.О.Ортиқов, Ш.Т.Халилова, Н.М.Эгамбердиева, Ш.С.Шодмонова, 
Қ.Қуронбоев, Ш.Олимов, Г.Махмутова, Н.Н.Джамилова каби олимлар 
таълимнинг турли босқичларида тарбиялашнинг педагогик асосларини, 
П.Юсупова, Р.М.Қодирова, Д.Абдураҳимова, Х.Б.Туленова, Д.Р.Бобоева, 
В.И.Логинова, П.Р.Саморукова, В.И.Ядэшко, Ф.А.Сохина, Г.Х.Жумашева, 
Х.И.Касымова, М.Ш.Расулова, М.А.Солиҳова, К.С.Шодиева, Ш.А.Содиқова, 
Л.Мирджалалова ва бошқалар томонидан мактабгача таълим муассасалари 
фаолиятининг мазмуни, мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий, 
жисмоний ва психологик жиҳатдан тарбиялаш, уларда муомала маданияти ва 
нутқ кўникмаларини ҳосил қилиш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш 
муаммолари таҳлил этилган. 
Дунёда шундай таълим тизими юзага келганки, унинг хилма – хил 
турлари мавжуд бўлиб, уларни кўпчилик “қўллаб турувчи, таъминловчи, 


129 
ёрдамчи ўқитиш” деб атайдилар. У қанчалик хилма - хил бўлмасин, унинг 
асосий мақсади одамни кундалик муаммоларни ҳал этишга тайёрлашга 
асосланган бўлиб, шахснинг фаолияти ва ҳаёт тарзини қўллаб туриш учун 
мўлжалланган. Айни вақтда “Инновацион” (янгилик киритиш) таълимни 
ташкил этишга алоҳида эътибор берилмоқда. Инновацион таълим – бу 
бўлажак мутахассисларни жойларда ишлашга тайёрловчи жараён бўлиб, у 
аввал олган билимлар асосида таълимни такомиллаштириш ва самарали 
янгича ёндашув қилишдан иборат. Унда таълим – тарбияда янгича сифат 
кўрсаткичига эришиб, юқори самарадорликни қўлга киритиш амалга 
оширилади ва ижодкорликка йўналтирилади ҳамда таълим технологияларини 
янгича сифат босқичига кўтариш, шунингдек, таълим – тарбияда замонавий 
ёндашувларни ташкил қилиб боришни таъминлайди. Инновацион таълимда 
замон билан ҳамнафас таълим технологияларини яратиш билан шуғулланишга 
доим имконият яратилиб борилади. 
Тадқиқотлар муаммосининг моҳияти ва унинг натижасида ишлаб 
чиқилган методик тавсия, қўлланма ҳамда бошқа ишланмалар мактабгача 
таълим муассасаси педагоглари, тарбиячи, ота-оналарга қўл келади. Тадқиқот 
жараёнида пайдо бўлган ғоялардан педагогика билим юртлари, педагогика 
олий ўқув юртлари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш ҳудудий марказларида маъруза машғулотларида 
фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда 
тайёрланган методик тавсиялар мактабгача таълим муассасаларининг 
фаолиятини янада такомиллаштиришга, фаолият машғулотларини ташкил 
этишга йўналтирилган фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Бугунги кунда олиб борилаётган ҳар бир тадқиқотнинг вазифалари 
қуйидагилардан иборат: 
- мавзуга оид педагогик манбаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва 
умумлаштириш; 
- муаммонинг назария ва амалиётдаги аҳволини ўрганиш ҳамда таҳлил 
қилиш; 


130 
- мактабгача таълим муассасаларининг катта ва тайёрлов гуруҳи 
болаларида билим, малака ва кўникмаларини шакллантиришнинг мазмуни ва 
методикасини ишлаб чиқиш; 
- болалар билимини шакллантиришга йўналтирилган педагогик 
тизимнинг самарадорлигини амалий тажрибада синаб кўриш; 
- тадқиқот натижалари асосида республикадаги мактабгача таълим 
муассасалари ходимлари учун илмий-методик тавсиялар ва қўлланмалар 
яратиш. 
Экологик хавфсизлик маданиятини шакллантириш ва экологик таълим 
масалалари педагог олимлар диққатини ўзига тортиб келади. Мазкур муаммо 
бўйича мамлакатимиз, МҲД ва Ғарб олимлари томонидан бир қатор тадқиқот 
ишлари олиб борилган. 
Экологик таълимнинг педагогик асослари масаласи академик И.Д. 
Зверев (Экологик назария асослари), А.Н.Захлебний (Экологик таълимнинг 
педагогик аослари), Э.О.Турдиқулов (Табиий фанларни ўқитишда ўқувчиларга 
экологик таълим бериш муаммолари, узлуксиз таълим концепцияси, 
экологиядан ДТС ишлаб чиқиш), И.Суравегина (Биология ўқитишда 
ўқувчиларга экологик таълим бериш), И.Матрусов ва бошқа бир қатор 
олимларнинг илмий тадқиқот ишларида ўз аксини топган. 
Ўзбекистонлик 
олимлардан 
Ю.Шодиметов, 
Б. 
Зиёмухамедов, 
А.С.Тўхтаев, Э.В.Қодиров, О.Қудратов, Ж.Холмуродов, А.Н.Нигматов 
кабилар ўз тадқиқотларида экология тушунчаси, унинг мазмуни, атроф-муҳит 
ва инсон муносабатларининг турли иқтисодий, табиий, ижтимоий аспектлари, 
экологик таълимнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини ўргандилар Л.Т. 
Шоносированинг илмий тадқиқотида мактабгача ёшдаги болаларда экологик 
дунёқарашни шакллантириш масалалари тадқиқ этилган. М.А. Юлдашев, 
М.М. Абдуллаева, Н.Ашуроваларнинг илмий тадқиқотларида бошланғич синф 
ўқувчиларида экологик билимни шакллантириш, П.С.Султонов ва 
Б.П.Аҳмедовларнинг китобида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш 
асосларига оид масалалар тадқиқ этилган. 


131 
Хусусан, А.Р.Маликова экологик маданият тушунчасининг илмий 
таърифини беради. Олиманинг фикрига кўра, “Экологик маданият – бу тирик 
мавжудотлар билан атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро узвий алоқадорлик 
тўғрисидаги тушунча, билим, тафаккур, онг ва уларни амалий фаолиятга 
татбиқ этиш кўникмаси, малакаси ва масъулиятидир”. Ўз қарашларини 
ойдинлаштириб, олима экологик маданият бу - “табиат ва жамиятнинг ўзаро 
мутаносиблиги ва уйғунлиги таъминловчи амалий фаолият кўрсаткичидир”, 
дейди. 
Н.Ш.Бозорова эса куйидаги таърифни келтиради: “Экологик маданият – 
бу табиат ҳақидаги билим, онг, идрок, саводхонлик, интеллектуал салоҳият ва 
уни амалда қўллай билиш фаолияти, атроф муҳитга нисбатан фаолиятнинг 
юксак кўрсаткичи, онгли ва масъулиятли ёндашувдир”. Унда табиат билан 
инсон ўртасида ўзаро оқилона, масъулиятли муносабат таркиб топади, 
дейилади. 
И.Ш.Исматов атроф-муҳитга нисбатан масъулиятли муносабатни мактаб 
ўқувчиларида анорганик кимё фани асосида шакллантириш борасида тадқиқот 
олиб борган бўлиб, “инсонлар, ижтимоий гуруҳлар, қолаверса бутун 
жамиятнинг атрофдаги табиий ва ижтимоий муҳитга истеъмолчилик, 
масъулиятсиз ва маданиятсиз муносабати кўринишлари ҳамон сақланиб 
қолмоқдаки, ... муайян ҳудудларда табиий экологик мувозанатлар издан 
чиқмоқда”, дейди. Биз ҳам экологик хавфсизлик маданиятига эга бўлган 
индивид экологик мувозанатни сақлашга йўналтирилган фаол ҳаракат соҳиби 
бўлиши заруриятини таъкидлаймиз. 
М.Р.Халилова экологик тарълим ва тарбия жараёнида ўз эътиборини 
мактабгача таълим муассасалари катта гуруҳ ёшидаги болаларда экологик 
тушунчаларни шакллантириш жараёнига қаратади. Экология бутун 
инсониятга 
тааллуқли 
оламшумул 
муаммолардан 
бири 
эканлиги 
таъкидланади. Ҳозирги кунда табиат ва жамият ўртасидаги экологик 
мувозанатни сақлаш асосий ҳаётий масалалардан бири эканлиги борасида 
гапирилади. Шунинг учун ҳам боғча ёшидан экологик тушунчаларни 


132 
шакллантириб бориш лозимлиги уқтирилади. Бу ўринда энг муҳим нарса 
шундаки, болада табиатга бўлган айнан 
ижобий 
муносабатнинг 
шакллантирилиши зарурлигидир. 
Г.О.Комилованинг тадқиқоти амалий масалага бағишланганлиги билан 
чуқур қизиқиш уйғотади. Унда мактабгача ёшдаги болаларга экологик тарбия 
беришда халқ топишмоқларидан фойдаланишнинг педагогик имкониятлари 
кўриб чиқилади. Айниқса, ўзбек халқ топишмоқлари ёрдамида болада 
экологик тафаккурнингшаклланиши жараёни жуда аниқ ва самарали кўрсатиб 
берилган. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish