73
АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
Амалий машғулотларни ўтказиш бўйича умумий йўриқнома.
Амалий машғулотларда тингловчилар мактабгача таълимнинг турли
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, тарбиячиларнинг фаолият функциялари:
(лойиҳалаш,
диагностик,прогностик,
коммуникатив,
ташкилотчилик)
ватаълим соҳасидаги инновaциялар билан танишадилар ва уларасосида
амалий ишларни бажарадилар. Амалий машғулотлар замонавийтаълим
услублари ва инновацион технологияларга асосланган ҳолда кичикгуруҳларга
бўлиб ўтказилади. Бундан ташқари, мустақил ҳолда ўқув,
илмий ва хорижий
адабиётлардан, электрон ресурслардан, интернет материалларидан, тарқатма
материалларидан фойдаланиш тавсия этилади.
1-амалий
машғулот: «Илк ва мактабгача ёшдаги болалар
ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари» ва уни амалиётга жорий
этиш технологиялари
.
Ишнинг
мақсади:
т
ингловчилардатакомиллаштирилган
Давлат
талабларининг асосий ривожланиш соҳаларидаги кичик соҳа индикаторлари
(кўрсаткичлари) таҳлили, шу асосда таълим-тарбиявий ишларни ташкил
этиш,ҳар бир аниқ ёшдаги болаларга бериладиган билимлар мазмунива
ривожланиш
харитасини
олиб бориш
кўникма ва малакаларини
ривожлантириш.
Ҳозирги замон талабига кўра мактабгача таълим муассасасида болаларга
билим бериш билан бир вақтда ушбу билимлар даражасини кузатиб назорат
қилиб бориш, таълим ва тарбия натижаларини назорат қилиш ҳам
талаб
этилади. Тарбиячи ўз иш тажрибасидаги ана шу баҳо бериш малакаларини
такомиллаштирмоғи лозим.
Бир томондан, бола ўзини-ўзи назорат қилишга ўрганиши керак, иккинчи
томондан, тарбиячи ҳам ўз меҳнат натижаларини (ютуқ ва камчиликларини)
кўра олиши, бунинг учун болаларнинг ривожланиш савиясини назорат қила
билиши даркор. Лекин айни шу масалада ёш тарбиячилар катта
қийинчиликларга учрайдилар.
74
Малака
ошириш
курсларида
тарбиячиларни
болалар
ривожланишиникузатиш, таҳлил қилиш фаолиятига ҳам ўргатишни мақсад
қилиб қўйиш керак. Бунда улардаги касбий
методик билим ва амалий
педагогик малакаларнинг етишмаслиги, болаларнинг билимларини ҳисобга
олишдаги камчиликларни бартараф этишни ҳам кўзда тутиш лозим. Маъруза
матнида тарбиячиларнинг иш тажрибасидаги қийинчиликлар (ҳисобга олиб
бориш шаклини юритишдаги ноаниқликлар, болаларнинг ривожланишидаги
ютуқ ва камчиликларни қайдлаб бормаслик, ҳамма
болалар билан бирдай
ишламаслик) муносабати билан тарбиячиларнинг баҳо бериш малакасини
оширишга қаратилган тавсиялар берилиши зарур.
Амалий машғулотларда курс қатнашчилари бўлмиш тарбиячилар
гуруҳларга бўлиниб, мавзу юзасидан берилган топшириқларни ечадилар, шу
билан дарс-машғулотда олган билимларини амалда қўллаш амалиётини
ўтайдилар.
Давлат
талаблари
асосида
болаларнинг
ривожланишидаги
муваффақиятлар сифат ва миқдорий кўрсаткичларни қайдлаб бориш учун ҳар
бир чоракда уларни баҳолаб туриш мезонларидан келиб чиқиши керак. Бунинг
учун эса тарбиячи маълумотларни тўплаб бориши ва таҳлил этиши мақсадга
мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: