2 Ўзбекистон республикаси



Download 4,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana29.03.2022
Hajmi4,3 Mb.
#515416
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
Ахоли турар жойларини кукаламзорлаштириш

Сайилгоҳлар
(скверлар) – кўкаламзорлаштирилган майдонлар бўлиб 
манзарали, қисқа вақт дам олиш учун хизмат қилади. Улар йўлларнинг 
кесишган жойларида, вокзалларга яқин жойларда, уйлар орасида жойлашади. 
Унинг майдони 0,25 дан 10 гектаргача, кўпинча эса 1-2 га бўлади. 
Сайилгоҳларни барпо этишда қуйидагиларни эътиборда тутиш лозим: 
а) чанг ва шовқинлардан ҳимоялаш мақсадида сайилгоҳ бўйлаб қалин яшил 
экинзорларни яратиш (газонлар ва гуллардан ташкил топган партер 
типидаги скверлардан ташқари); 
б) соя жойларни вужудга келтириш учун газонларда дарахт ва буталарни 
гуруҳлаб ёки алоҳида экиш. 
в) аллеялар бўйлаб ва майдончалар атрофида дам олиш ўриндиқларини 
ўрнатиш; 
г) сайилгоҳлар майдончаларини ўзаро ажратиб қўйишда паст бўйли яшил 
тўсиқлар яратиш; 
д) ўсув даврида узлуксиз гуллаб туриши учун гулли ўсимликлар ва 
гуллайдиган буталардан кенг фойдаланиш; 
Майдончалар ва йўлаклар тармоғининг ривожланиш кўлами сайилгоҳ 
жойлашган жойга боғлиқ. Сайилгоҳ пиёдалар қатновининг жадал бўлган 
қисмида жойлашган бўлса, майдон ва йўлакчалар кўп сонли бўлади. 
Асосий аллеялар кенглиги 4-10 м, иккинчи даражали йўлакларники эса 2-
4 м бўлади. Сайилгоҳ композициясининг маркази асосан марказий майдончалар 
бўлиб, у ер хайкал, фаввора, ховуз ёки гулзор билан безалади. 
Ҳиёбонлар 
(бульвар) – узун кўкаламзорлаштирилган йўлаклар бўлиб, 
улар кенг кўчалар (кенглиги 40 метрдан кам бўлмаган) ўртасида, йўлнинг 
траспорт қатнови қисми билан йўлакча орасида ёки сув ҳавзалари бўйларида 
барпо этилади. Ҳиёбон кенглиги 18-50 м ва ундан кенг бўлиши мумкин. 
Ҳиёбоннинг архитектура-қурилиши ечими унинг шаҳар режасидаги 
жойлашиши ўрни, хажми ва иқлим шароитларига мос ҳолда бажарилади. 
Сув ҳавзалари бўйларидаги ва кўчалардаги ҳиёбон сайр ва дам олиш 
учун, транспорт қатнови жадал бўлган магистирларда – пиёдалар 
харакатланиши учун мўлжалланган. Биринчи холатда, аллеялардан ташқари, бу 
ерда майдончалар, дарахтларнинг гуруҳ экинзорлари мавжуд бўлса, иккинчи 
ҳолатда ҳиёбон асосини аллеялар ташкил қилади. Режалаштирилишига 
мувофиқ ҳиёбонлар бир аллеяли, кўп аллеяли, ҳамда ҳиёбон-боғ турларга 
ажратилади. Ҳиёбонларда кириш жойлари ҳар 150-200 метрда, жадал транспорт 
қатнови бўлган кўчаларда эса ҳар 400-500 метрда, пиёдалар ўтиш йўлаклари 
билан чамбарчас ҳолда ташкил этилади. 
Ҳиёбонда об-ҳаво иқлими шароитларига қараб соялатилган ва очиқ 
майдонлар барпо этилади. Шох-шаббалар орасида ҳаво туриб қолмаслиги учун 
ҳиёбондаги дарахтлар орасидаги масофа вертикал шамоллатиш имконини 
берадиган бўлиши керак. Ҳиёбон худудида хайкаллар, манзарали ховузлар, 
фавворалар, гулзорлар, болалар ўйнайдиган майдончалар, савдо дўконлари, 


31 
кафелар бўлиши мумкин. Ҳиёбон худудининг баланси: экинзорлар-65% шу 
жумладан: 4-5% гулзорлар, 37% майдончалар, аллеялар ва йўлаклар. 1 га 
ҳиёбон майдонига 350-400 та дарахт, 3-4 минг дона буталар экилади. 
Топшириқлар 
1. Сайилгоҳ лойиҳасини чизинг. Дарахт турларига ва лойиҳалаштириш 
услубига эътибор беринг. 
2. Ҳиёбон лойиҳасини чизинг. Дарахт турларига ва лойиҳалаштириш 
услубига эътибор беринг. 
3. Шох-шаббарининг тузилиши бўйича қуйидаги диаграммага дарахт ва 
буталарнинг номларини ёзинг: 

Download 4,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish