2-вазиятли топшириқ. Тоғ жинсларини лаборатория шароитида аниқлаш


Метаморфик (ўзгарган) тоғ жинслари



Download 219,88 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana25.02.2022
Hajmi219,88 Kb.
#288168
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Билиб қўйган яхши

Метаморфик (ўзгарган) тоғ жинслари. 
Магматик ва чўкинди тоғ жинсларининг юқори харорат ва газли 
бирикмалар таъсирида чуқур ўзгаришларга учраган жинслар метаморфик тоғ 
жинслари дейилади.
Мавжуд тоғ жинсларининг юқори харорат, катта босим, газсимон ва 
иссиқ сув эритмалари таъсиридан ўзгариши метаморфизм жараѐни деб 
аталади. Метаморфизмга барча магматик ва чўкинди жинслар учрайди. 
Бундан ташқари метаморфизмга метаморфик тоғ жинсларининг ўзи қайтадан 
учраши мумкин. Бундай жинсларни метаморфлашган жинслар деб аталади. 
Масалан Кола ярим оролидаги беломоридлар бир неча бор метаморфизмга 
учраган. Метаморфизм жараѐнида тоғ жинсларининг минерал ва кимѐвий 
таркиби, ички тузилиш ва дастлаб ѐтган холати ўзгаришларга учрайди. 
Ҳарорат, босим ва шунингдек ер қаъридан тоғ жинслари дарзликлари
бўшлиқлари бўйлаб сузиб чиқадиган газсимон ва иссиқ сув эритмалари 
метаморфизм жараѐнининг асосий омиллари ҳисобланади. Ҳарорат 
манбалари бўлиб тоғ жинсларидаги радиоактив минераллар парчаланишидан 
чиқадиган иссиқлик, экзотермик реаксиялар, геотермик градиент ва ер 
мантиясидан етиб келадиган иссиқ оқимлар ҳисобланади. 
Метаморфик жинсларни аниқлашда даставвал минерал таркибига 
қараш керак.
Минерал таркиби аниқлангандан сўнг унинг ички тузилишини, ранги ва 
ташқи тузилиши ўрганилади. 
Метаморфик жинслар ўрганилаѐтганда қуйидагиларни аниқлашга 
интилиш керак: 
1) 
Метаморфизмга учрагунга қадар жинслар қандай бўлган; 
2) 
Метаморфизм хилини тўгри аниқлаш шарт; 
Булардан ташқари метаморфик жинслари ѐтган шароити, атроф жинслар 
билан алоқаси далада ўрганилади. Тоғ жинслар қуйидаги тартибда 
аниқланади: 1) номи; 2) ранги, ички ва ташқи тузилиши; 3) минерал таркиби; 
4) ўзга жинс бўлакларининг бор йўклиги; 5) метаморфизм тури ва бошланғич 
жинс номи ва х.к. 
Юқорида қайд этилганларни аниқлашда - жадвалдан фойдаланилади. 
Метаморфик тоғ жинсларининг типик намунасига гили гланетслар, 
кварситлар, гпейслар, мраморлар ва бошқалар киради.
Гили сланетслар. Гили сланетслар, гиллар метаморфизатсиясининг 
кейинги босқичини акс эттиради, тоғ жинсининг бирламчи минерал таркиби 
ўзгармайди, лекин текстураси ўзгариб сланетссимон текстурага айланади. 


Метаморфизатсия янада кучлироқ намоѐн бўлса, гилли сланетслар филлитга 
айланади. Филлитлар юпқа қатламлилиги ва шойига ўхшаб товланиши билан 
бошқа жинслардан фарқ қилади. Филлитларнинг ялтираши сланетсланган 
юзанинг серитсит (слюдалар) минерали пластинкалари билан қопланганлиги 
билан боғлиқ. 
Мраморлар. Охактошларнинг юқори хароратда ўзгариши натижасида 
ҳосил бўлади. 
Гнейслар. Гнейслар ҳосил бўлиши учун чўкинди ва магматик жинслар 
бирламчи махсулот бўлиб хизмат қилади. 
Кварситлар. Кварс қуми ва қум тошларидан ҳосил бўлади. Уларнинг 
зичланиши ва қайта кристалланиши яхлит бир минералли жинсининг пайдо 
бўлишига олиб келади.

Download 219,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish