Талаба бажара олиши лозим:
- қонда глюкоза миқдорини аниқлаш усулларини, глюкометрда глюкоза
миқдорини аниқлаш, меъёрий кўрсаткичлар, патологик ҳолатларда
ўзгариши (гипогликемия, гипергликемия, глюкозурия);
- қонда умумий холестерин миқдорини ферментатив усулда биокимёвий
анализаторда аниқлаш, меъёрий кўрсаткичлар, липопротеидлар таснифи
ва уларни патологик ҳолатларда ўзгариши (гиперхолестеринемия,
гипохолестеринемия, дислипопротеинемия);
- қонда аланинғ ва аспартатаминотрансферазалар фаоллигини биокимёвий
анализаторда аниқлаш, меъёрий кўрсаткичлар, патологик ҳолатларда
ўзгариши, не Ритис коэффициенти.
4-семестр:
Талаба тасаввурга эга бўлиши керак:
молекуляр биология асослари, наслий касалликлар, онкогенез
механизмлари, бириктирувчи, мушак, нерв тўқималарда кечадиган
биокимёвий жараёнлар, уларни патологик ҳолатларда ўзгариши, юрак-
қон томир тизими, қон ва лимфаретикуляр тизими, ошқозон-ичак
йўллари тизими, гепато-билиар тизими, буйрак-ажратув тизими
фаолияти, уларда кечадиган жараёнлар, гомеостазни сақлашдаги ўрни
ва патологияларда ўзгариши ҳақида;
Талаба билиши шарт:
- молекуляр биологиянинг асосий тамоиллари;
- репликация ва пострепликацион ўзгаришлар, тиббиётдаги ўрни;
- транскрипция, посттрансляцион ўзгаришлар, альтернатив сплайсинг;
- трансляция, посттрансляцион ўзгаришлар, аҳамияти;
- оқсиллар полиморфизми, мутациялар;
- апоптоз, физиологик аҳамияти, апоптоз бузилиши билан кечадиган
касалликлар;
- кимёвий канцерогенез, ўсма ҳужайраларнинг ўзига хос биокимёвий
ҳусусиятлари, метастазланиш, химёвий химиотерапия асослари;
- моддалар алмашинувини гормонал бошқарилиши, бошқарув тизимлар
иерархияси;
- гипоталамо-гипофизар тизим, қалқонсимон без гормонлари, буйрак усти
бези гормонлари, жинсий гормонлар;
- қон биокимёси, вазифалари, таркибий қисмлари, плазма оқсиллари ва
ферментлари, қоннинг биокимёвий константалари;
- эритроцитларда кечадиган жараёнлар, гем биосинтези, темир
алмашинуви, уларни касалликларда бузилишлари;
-
гемостаз,
томир-тромбоцитар
ва
коагуляцион
гемостаз,
антикоагулянтлар, фибринолиз, меъёрий кўрсаткичлари;
-
бириктирувчи
тўқима
биокимёси,
коллаген,
эластин
ва
гликозаминогликанлар, аҳамияти, бузилишлари ,
27
- юрак-қон томир тизими биокимёси, мушакларнинг қисқариш
механизми, юракнинг секретор функцияси;
- ошқозон-ичак тизими биокимёси, ошқозон-ичак тракти суюқликлари
таркиби, бузилишлари;
- жигар биокимёси, вазифалари, синтетик функцияси, организмда
гомеостазни сақлашдаги ўрни;
- жигарни зарарсизлантириш функцияси, монооксигеназа тизими, пигмент
алмашинуви, сариқликлар, жигар касалликлари синдромлари;
- буйрак биокимёси, буйракларни гомеостазни сақлашдаги ўрни, пешоб
таҳлили;
- нерв тўқимаси биокимёси.
Do'stlaringiz bilan baham: |