1
2
Тузувчилар:
Турсунов Д.Х.
ТТА тиббий ва биологик кимё кафедраси мудири,
тиббиёт фанлари номзоди, PhD.
Иноятова Ф.Х.
ТТА тиббий ва биологик кимё кафедраси
профессори, биология фанлари доктори
Тақризчилар:
Ирискулов Б.У.
ТТА нормал ва патологик физиология кафедраси
мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Ходжиметов А.А.
ТДСИ тиббий ва биологик кимё кафедраси
профессори, биология фанлари доктори, профессор
Модул дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди.
Модул дастури Тошкент тиббиёт академияси кенгашида кўриб чиқилган ва
тавсия қилинган (2021 йил “26” майдаги “12”-сонли баённома).
Модул дастури Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
тиббиёт ва фармацевтика узлуксиз касбий таълими муассасалараро
Мувофиқлаштириш кенгашининг 2021 йил “13” апрелдаги 3-сонли баённомаси
билан маъқулланган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил
“04” июндаги 121-сонли буйруғининг 1-иловаси билан модул дастури рўйхати
тасдиқланган.
3
1.
Ўқув модулининг долзарблиги ва олий таълимдаги ўрни
Биокимё модули тиббиёт олий таълим муассасаларида фундаментал
модуллар қаторига кириб, талабаларга келгусидаги шифокорлик амалиётида
керак бўладиган биокимёнинг асосий тушунчалари ва қонунларини тиббиёт
йўналишига мослаштирган ҳолда ўргатади. Дастур динамик, молекуляр
биология ва функционал биокимёнинг асосий бўлимларини ўз ичига олади ва
тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига одам организмида кечадиган
биокимёвий жараёнларнинг моҳиятини ва уларнинг механизмини тушиниб
етиш учун зарур бўлган билимларни эгаллаб олишга имконият беради.
Шунингдек, модул дастури функционал биокимёнинг асосий бўлимларини
ўз ичига олади ва тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига одам
организмида кечадиган жараёнларнинг механизмини тушиниб етиш учун зарур
бўлган билимларни эгаллаб олишга имконият беради. Бу ўз навбатида
организмнинг фаолиятини ва унинг атроф-муҳит билан мулоқатини, модда
алмашинувини ва унда кечадиган биокимёвий реакцияларни, аъзо ва
тўқималарда кечадиган биокимёвий жараёнларни уларнинг функционал ҳолати
билан чуқурроқ тушиниб етишга асос яратади. Биокимё модули тиббиётнинг
фундаментал (клиник олди) модулларидан бири ҳисобланиб кимё, биология,
биофизика гистология ва нормал физиология модуллари унга назарий замин
бўлиб, бу модулда олинган билимлар ва амалий кўникмалар келгусида
патологик физиология, патологик анатомия, фармакология ва барча клиник
модулларни ўзлаштиришда назарий (илмий) замин бўлиб ҳизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |