2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

Фойдаланилган адабиётлар 
 
1.
М.Кутбитдинова “Эркин иқтисодий зоналарнинг моҳияти ва имкониятлари” Biznes 
daily. 30.01.2019 | Номер: №1(133)-2019 
2.
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси - 
www.lex.uz 
3.
М.Кутбитдинова “Эркин иқтисодий зоналарнинг моҳияти ва имкониятлари” Biznes 
daily. 30.01.2019 | Номер: №1(133)-2019 
4.
Бозаров С.С “Ўзбекистон республикаси эркин иқтисодий зоналарида тадбиркорлик 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” Т:. 2018 й. 3б. 
5.
www.review.uz. 
6.
www.stat.uz 
7.
www.yaran.uz 
8.
www.biznes-daily.uz 


105 
Аралова Гулмира 
 
ТМИ талабаси 
 
 МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ВА УНДА ГЛОБАЛЛАШУВ
ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 15 
август куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакатимиз ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий 
фаолиятининг асосий натижалари ва истиқболдаги устувор йўналишларига бағишланган 
кенгайтирилган йиғилишида асосий мавзулар ҳам айнан мамлакатимизнинг хорижий 
ҳамкорлар билан биргаликда эришилган амалий натижалари, глобал тенденциялари, 
шунингдек, жаҳон ва минтақада барқарорлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий 
хатарларга бағишланди ва кейинги йилларга мўлжалланган ташқи сиёсий ва ташқи 
иқтисодий фаолиятнинг асосий вазифалари белгилаб олинди. 
Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган очиқлик ва ишонч сиёсати туфайли 
Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ўзаро англашувга асосланган мутлақо янги сиёсий 
муҳит шаклланган бўлиб, минтақанинг барча мамлакатлари билан стратегик шериклик 
алоқалари йўлга қўйилган, олий даражадаги тадбирлар натижасида анъанавий дўстона 
муносабатлар ўрнатилган мамлакатлар, жумладан, Россия, Хитой, АҚШ, Жанубий Корея, 
Туркия, Германия, Франция, Осиё қитъаси давлатлари билан ҳамкорлик салмоқли даражада 
мустаҳкамланди. 
Ўзбекистоннинг БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар 
фаолиятидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу тузилмалар доирасида 
мамлакатимиз ташаббусларини илгари суришга доир вазифалар белгиланди. 
Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон интеграциялашган глобал иқтисодий маконнинг ва 
глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисмига айланиб улгурмоқда. Шу 
жумладан, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни батараф этиш йўллари ва 
чоралари” асарида таъкидлаганидек, бунинг тасдиғини республиканинг ташқи дунё билан 
алоқа тобора кучайиб бораётганида, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисодиёт 
тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш 
бўйича дастурларни амалга оширилаётганида ва Ўзбекистоннинг халқаро савдо тизимига 
интеграциялашувида кўриш мумкин. Ушбу шароитда мамлакат корхоналарини ташқи 
бозорларда рақобатбардош бўлишини таъминлаш, дунё бозорлари талабига жавоб берадиган 
маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспортни рағбатлантириш, миллий иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлигини 
ошириш 
муҳим 
аҳамият 
касб 
этади. 
Иқтисодиётнинг 
рақобатбардошлигини таъминлаш эса иқтисодий хавфсизлиини таъминлашнинг муҳим 
омили бўлиб ҳисобланади. 
Кўпчик мутахассислар фикрича, иқтисодий хавфсизликни таъминлш борасида чора-
тадбирларни ишлаб чиқишда унга таъсир этувчи барча омилларни ва биринчи навбатда 
иқтисодиётнинг самарадорлигини оширишни ҳисобга олиш керак бўлади. Шундай қилиб, 
иқтисодий хавфсизлик миллий иқтисодиётнинг изчил ва самарали ўсишини таъминлай 
оладиган ички ва ташқи шарт-шароитлар йиғиндисини ҳамда унинг жамият, давлат, 
шахснинг эҳтиёжларини қондира олиш, ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлай 
олиш, турли таҳдидлардан ҳимоясини кафолатлай олиш қобилиятини ифодалайди. Бундан 
келиб чиқадики, мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлиги биринчи навбатда иқтисодиётнинг 
самарадорлиги билан таъминланиши керак, яъни иқтисодиётда юқори меҳнат 
унумдорлигини таъминлаш, маҳсулот сифатини ошириш, рақобатбардошликни таъминлаш 
асосида ўзини-ўзи ҳимоя қилиши зарур. Бу эса давлат органлари, иқтисодиётнинг барча 
бўғинлари ва ташкилий тузилмалари томонидан қўллаб-қувватланиши керак. 


106 
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва Ўзбекистоннинг интеграциялашган глобал 
иқтисолий маконнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисмига 
айланган шароитда мамлакат миллий хавфсизлигининг муҳим элементи бўлган иқтисодий 
хавфсизликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий хавфсизлик эса энг аввало 
мамлакатнинг миллий манфаатларининг ҳимояланганлигини акс эттиради. “Мамлакат 
иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш” консепцияси доимо узоқ муддатли манфаатларига 
асосланади. Бошқача қилиб айтганда, мазкур консепция мамлакатнинг келажаги тўғрисидаги 
тасаввурга, ислоҳотларга, шунингдек, барқарор, мустаҳкам ривожланиш стратегиясига 
боғлиқ бўлади. 
 
Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигида глобаллашув бу иқтисодий тараққиётнинг 
индустриал босқичидан постиндустриал босқичига ўтиш даврининг маҳсули бўлиб 
ҳисобланади. Глобаллашув жаҳон ҳамжамиятининг бугунги қиёт босқичини ифодаловчи 
жараёндир. Тараққиётнинг ҳозирги босқичида ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий алоқалар 
жадаллик билан чуқурлашиб, миллий иқтисодиётнинг байналминаллашуви кучайиб 
бормоқда. Бундай шароитда иқтисодий хавфсизликни таъминлаш нафақаат мамлакат 
даражасида, балки минтақа даражасида ҳам энг муҳим масалалардан бирига айланиб боради. 
Глобаллашув дунё ҳамжамияти иштирокчилари учун янги имкониятлар яратиш билан бир 
вақтда, миллий иқтисодиётлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатадиган хавф-хатар ва 
таҳдидларни ҳам вужудга келтиради. Глобаллашув жараёни кучайиб боргани сари бундай 
таҳдидлар миқёси кенгайиб, уларни бартараф этиш ва прогнозлаш қийинлашиб боради. Бир 
вақтнинг ўзида ҳам дунё ҳамжамиятига, ҳам алоҳида олинган конкрет мамлакатга таҳдид 
соладиган янги глобал хавф-хатарлар вужудга келади. 
Юқоридагилардан кўринадики, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашнинг 
муҳим йўли барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва 
турмуш шароитларини яхшилаш ҳисобланади. Чунки ижтимоий соҳада, ҳаётда 
кескинликнинг вужудга келиши мамлакат иқтисодий хавфсизлиги учун хавф-хатар 
туғдириши шубҳасиздир. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish