2 Тошкент давлат



Download 3,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/159
Sana14.06.2022
Hajmi3,53 Mb.
#671235
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   159
Bog'liq
Конференция тўплами 123 шўъбалар-1

112 
 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инфляция жараёнида яъни баҳоларнинг 
ўсиши содир бўлаётган пайтда пулнинг қадри пасайиб бораётганлиги сабабли барча 
ҳисоб-китоблар қиёсий ёки базис давр баҳоларида амалга оширилиши зарур, акс ҳолда, 
таҳминий маълумотлар асосида оқилона бошқарув қарорлари қабул қилиб бўлмайди. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонада баҳони шакллантириш ва бошқариш 
бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш зарурияти туғилади. Бунинг учун бошқарув 
тизимида баҳони шакллантириш бўйича функционал блокларнинг ўзаро алоқасини 
таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга [1.б.329]. 
Трансферт баҳо
 
корхона ичида бир жавобгарлик марказидан бошўа жавобгарлик 
марказига ўтказиладиган маҳсулот (материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр 
маҳсулотлар) ёки хизматлар баҳосини аниўлаш учун фойдаланиладиган баҳодир. 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида трансферт баҳони аниқлаш ишлаб 
чиқаришни ташкил этишнинг марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган шаклларига 
бевосита боғлиқ бўлади.
Ишлаб чиқариш марказлаштирилган ҳолда ташкил этилган шароитда жавобгарлик 
марказлари ўртасида маҳсулот ва хизматлар алмашинуви кўпроқ ҳақиқий (норматив) 
таннарх асосида амалга оширилади.
Марказлаштирилмаган ҳолда ташкил этилган ишлаб чиқаришларда жавобгарлик 
марказлари нисбатан мустақил бўлиб, корхона ичидаги узатув (топшириш) баҳоси ҳар 
бир бўлинма фойдасининг аниқ ва ишончли кўрсаткичини аниқлаш имкониятига эга 
бўлиши назарда тутилган ҳолда ўрнатилган бўлиши керак. Корхона ичидаги узатув 
(топшириш) баҳосини танлаш нафақат бўлинма фаолияти натижаларини аниқлаш учун, 
балки “қандай қилиб ишлаб чиқариш ва сотиб олиш”, “сотиш ва бундан кейин ишлов 
бериш” каби саволлар бўйича қарорлар қабул қилиш шунингдек, ишлаб чиқаришнинг 
муқобил вариантларини таҳлил қилишда муҳим аҳамият касб этади. 
Трансферт баҳони аниқлаш қуйидаги асосий талабларга таянади: 

ишлаб чиўариш корхонасининг пировард маўсадига эришишини ва алоҳида 
бўлинмалар мақсадини корхонанинг умумий мақсади билан уйғун ҳолда бирикиб 
кетишини таъминлаш; 

бошқарувнинг турли даражаларида менежерлар учун мослашувчан ва бир хилда 
бўлиш; 

марказлаштирилмаган ҳолда бошқариш шароитида сотувчи ва харидор бўлинмалар 
раҳбарларига уларнинг мустақиллигини сақлаб қолишга имкон туғдириши керак; 

ички ва ташқи бозорларнинг ўзгарувчан шароитларини тез илғаб олиш, фойдани 
самарали соҳаларга йўналтириш имконини бериш. Масалан, юқори фойдани солиқлардан 
имтиёзлар мавжуд бўлган соҳаларга, юқори бўлмаган фойдани эса солиқлари юқори 
бўлган соҳаларга йўналтириш лозим; 

трансферт баҳолар амалдаги қонунлар талаблари асосида шакллантирилиши ва 
уларга мос келиши [2.б.237]. 
Трансферт баҳо cиёсати масаласи бўйича молиячи ва маркетологлар ўртасида уни 
шакллантиришга нисбатан икки муқобил ёндашув - харажатлар ва қиймат ёндашувлари 
соҳасида баҳс-мунозара келиб чиқади.
Трансферт баҳони шакллантиришга нисбатан харажатлар ёндашуви энг синалган ва 
ишончли ёндашувдир. Унинг асосида реал категория ётади, бу - маҳсулот ишлаб чиқариш 
ва сотишга сарфланадиган харажатлардир. Ушбу харажатлар маҳсулот ишлаб чиқаришга 
ва сотишга сарфланган ҳақиқий харажатлар категорияси орқали ифодаланади ҳамда 
бухгалтерияда дастлабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилади. 

Download 3,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish