104
Божхона ва солиқ имтиёзларини қўллаш муддати ЭИЗ иштирокчисига бериладиган
ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси берилган кундан эътиборан бошланади.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида кластер ёндашувлардан самарали фойдаланган
ҳолда, иштирокчилар ўртасида мустаҳкам кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, маҳаллий
хом ашё ва материаллар асосида рақобатдош тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ишлаб
чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли илғор корхоналар ташкил этиш
лозим. Бу жараёнда ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ҳамда
сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш,
малакали мутахассислар тайёрлаш каби чора-тадбирлар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
“Ургут”, “Қўқон”, “Ғиждувон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналари, шунингдек,
фармацевтика йўналишидаги эркин иқтисодий ҳудудларда янги корхоналар ташкил этиш
учун хорижий сармояларни жалб қилиш ишлари суст бормоқда. Эркин иқтисодий зоналар ва
кичик саноат зоналарини электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммуникация
тармоқлари билан барқарор таъминлашда муаммолар кузатилмоқда.
Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини
танлаб олиш ҳамда эркин иқтисодий зоналар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказишда ва
инвесторнинг тегишли соҳадаги ёки шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга оширишдаги иш
тажрибаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумот, агар инвесторнинг тегишли соҳада ёки
ўхшаш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича иш тажрибаси мавжуд бўлмаса,
инвестор Дирекцияга инвестиция лойиҳасини амалга оширишга жалб этаётган технологик
ҳамкорлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш, инвесторнинг охирги уч йилдаги молия-
хўжалик фаолияти тўғрисида маълумот, шунингдек агарда инвестиция буюртманомасини
топшириш вақтида инвестор молияхўжалик фаолиятини юритмаган ёки бир йилдан кам
юритган бўлса, инвестор Дирекцияга инвесторнинг биттадан кам бўлмаган муассиснинг
молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартибларини бекор
қилиш эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтказиш тартибларига ижобий таъсир кўрсатади
ва хавсизлик таъминланади.
Келгуси йиллардаги устувор йўналишлардан бири мамлакатимизда, энг аввало, жалб
қилинаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш, чет эл инвесторлари
учун кафолатлар яратиш ҳамда уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида янада қулай
инвестиция муҳитини шакллантиришдан иборат. Ҳозирги пайтда рақобатдош тайёр
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини
ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган янги саноат корхоналарини
ташкил этиш бўйича чет эл инвесторлари иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳасини
амалга ошириш ишларига жиддий эътибор билан қараш талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: