Таянч сўзлар:
Пенсия жамғармаси, пенсия таъминоти, пенсия тизими, ижтимоий
ҳимоя, ижтимоий суғурта, суғурта бадаллари, инвестициялар, хавфсизлик, моливий риск,
ижтимоий риск.
Ижтимоий соҳани ўрганишга қаратилган тадқиқот ишларида ижтимоий
ҳимоянинг турли шаклларини вужудга келиши ва ривожланиши «ижтимоий хаф-хатар»
тушунчасини эътироф этиш билан белгиланади. Рисклар учун жавобгар шахсни аниқлаш
ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ташкилотнинг бош раҳбарлари маблағлардан самарали
фойдаланиш нуқтаи назаридан рискларни юмшатишга жавоб беради. У рисклар эгаси
сифатида рискларни бошқариш тизимини барпо этиши лозим. Рискларни бошқариш
ёмон вазиятларнинг олдини олиш ёки яхши вазиятлар ўринли бўлиши мумкинлигини
кафолатлай олмаслик билан боғлиқ. Ҳар бир рискни рисклар категориясининг маълум бир
гуруҳига киритиш уларни баҳолашга тузилмавий ёндошувнинг энг яхши усули
ҳисобланади.
Ижтимоий муаммоларини ҳал қилишда ижтимоий рискнинг мумкинлиги ва унга
йўл қўйилиши, мақбуллигини кишиларнинг қабул қилиши ва баҳолаши ижтимоий
механизмларини ҳисобга олиши муҳимдир. Бундай баҳолаш инсоннинг у ёки бу риск
вазиятини бошқариш учун масъул бўлган институтлар ва ташкилотларга ишонч даражасига
боғлиқ деб ҳисобланади. Риск вазиятига мослашиш омиллари аҳоли турли гуруҳларида
турличадир.
Ижтимоий риск муаммоларини ҳал қилишда аҳолининг иштирок этиши; ижтимоий
қайта қуришлар муқобил вариантларини қиёслаш зарурати, иқтисодий мулоҳазалар
устуворлигини рад этиш; ижтимоий рискнинг мумкинлиги ва унга йўл қўйилиши,
мақбуллигини кишиларнинг қабул қилиши ва баҳолаши ижтимоий механизмларини ҳисобга
олиш. Бундай баҳолаш инсоннинг у ёки бу риск вазиятини бошқариш учун масъул бўлган
институтларга ва ташкилотларга ишонч даражасига боғлиқ деб ҳисобланади.
Пенсия фондларининг мақсад ва вазифаларининг назорат тизими ўз ичига тўрт
даражани қамраб олади:
1)
фонднинг миссияси ва улар ижросини қўллаб-қувватловчилар билан боғлиқ
стратегик мақсадлар;
2)
операцияларни тегишли тарзда амалга ошириш вазифалари (аҳлоқий стандартлар
ва тежамкорлик, самарадорлик, натижавийлик ҳамда ресурсларни ҳимоялаш тамойилларига
мувофиқ);
зарурий ҳисобот тақдим этиш вазифаси (ишончли, фаолиятнинг асосий жиҳатларини
акс эттирувчи, ички ва ташқи манфаатдор шахсларга молиявий ва молиявий бўлмаган
ахборотларни ўз вақтида ва тўғри ошкор қилинишини таъминловчи);
Do'stlaringiz bilan baham: |