^ Мижоз (клиент) - вазифа, ишчи станция ёки компьютер тармоғидан фойдаланувчи.
Мижоз маълумотларни қайта ишлаш жараёнида қийин ишларни бажариши, файлни ўқиши, маълумотпар базасида ахборот излаш учун серверга сўров жўнатиши мумкин.
Илгаритдан белгиланган сервер мижоздан тушган сўровни бажаради. Сервер ҳамма фойдаланадиган маълумотларни сақлайди, ушбу маълумотларга киришни ташкил этади ва мижозга маълумотларни беради.
Мижоз олинган маълумотларни қайта ишлайди ва қайта ишланган натижаларни фойдаланувчига қулай кўринишда тақдим этади. Бундай тизимлар учун мижоз-сервер ёки мижоз-сервер архитектураси атамаси қабул қилинган.
Мижоз-сервер архитектурасидан бир даражали локал ҳисоблаш тармоғида, шунингдек ажратилган серверли тармоқда фойдаланиш мумкин.
^ Бир даражали тармоқ. Бундай тармоқда ишчи станциялар ўзаро таъсирини бошқаришнинг ягона маркази йўқ ва маълумотларни сақлаш учун ягона қурилма мавжуд эмас.
Тармоқ операцион тизими барча ишчи станциялар бўйича тарқалган. Ҳар бир тармоқ станцияси ҳам мижоз, ҳам сервер вазифасини бажариши мумкин. У бошқа ишчи станцияларидан олинган сўровларга хизмат кўрсатиши ва ўз сўровларини тармоқка жўнатиши мумкин. Бир даражали тармоқнинг афзаллиги: нархи apзoн ва ўта ишончли.
Бир даражали тармоқнинг камчилиги:
Тармоқ иш самарадорлигининг станциялар сонига боғлиқлиги:
тармоқни бошқариш мураккаблиги;
ахборотни химоялаш қийинлиги;
станциялар дастурий таъминотини янгилаш ва ўзгартиришнинг қийинлиги.
Бу хилдаги тармоқлар LAN tastic. NetWare Lite тармоқ операцион тизим базасида кенг қўлланилади.
Ажратилган серверли тармоқ. Ажратилган серверли тармоқда компьютерлардан бири барча ишчи станциялар учун мўлжалланган маълумотларни сақлаш, ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро алоқани бошқариш ва бошқа бир қатор вазифаларни бажаради. Бундай компьютер одатда тармоқ сервери деб юритилади. Унга тармоқ операцион тизими ўрнатилади, яна унга барча тақсимланадиган ташқи қурилма -қаттиқ дисклар, принтерлар ва модемлар уланади.
Ишчи станциялар ўртасидаги ўзаро таъсир одатда сервер орқали амалга оширилади. Марказий қурилма ролини сервер бажаради. Марказлаштирилган бошқарув тармоқларида ишчи станциялар ўртасида ахборот алмашув имконияти мавжуд. Бунинг учун Netlink дастуридан фойдаланиш мумкин.
Ажратилган серверли тармоқнинг афзаллиги:
Ажратилган серверли тармоқнинг камчилиги:
Сервер учун битта компьютер ажратилиши туфайли нархининг қимматлиги:
Бир даражали (ранг) тармоқка нисбатан кам мослашувчанлиги.
Ажратилган серверли тармоқлар нисбатан кенг тарқалган компьютер тармоғи ҳисобланади.
Локал ҳисоблаш тармоғининг acocий топологияси
ЛҲТ таркибига кирувчи ҳисоблаш машиналари ҳисоблаш тармоғи ташкил этиладиган худудда энг тасодифий холатда жойлашиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |